Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
10K photos
1.94K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз шодиёнаси бўлиб ўтмоқда

Давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан табриклади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик

Бу йил тарихимизда биринчи марта тажриба тариқасида ҳар бир ҳудуддаги битта туманда “маҳалла бюджети” тизими ўрнатилиб, мол-мулк ва ер солиғининг бир қисмини маҳаллаларнинг ўзида қолдириш кўзда тутилмоқда. Бу эса маҳаллаларимиз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бевосита улар томонидан мустақил ҳал этилишида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тажрибанинг амалий натижаларига қараб, келгусида уни бутун республикамизда йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқамиз.

Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг таянч устунига, чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз.

Батафсил
✍️✍️✍️✍️✍️

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Маҳалла тизими ходимлари куни

Асрлар оша маҳалла – меҳр-оқибат, бағрикенглик, бунёдкорлик каби инсоний фазилатларни камол топтиришда, жамият ривожини таъминлашда хизмат қилиб келган.

Бугун соҳадаги қатор ислоҳотлар натижасида маҳаллаларимизнинг нафақат ташқи манзараси, балки унда яшаётган инсонларнинг ҳам дунёқараши ўзгарган. Улар фаровонлик, ободлик сари катта марраларни белгилашган.

Бу сананинг Наврўз байрами шодиёналарига уланиб кетишида ҳам рамзий маъно бор.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси соҳанинг жонкуяр, фидойи ходимларини самимий қутлайди.

Улуғвор мақсадларингиз, улкан режаларингизни амалга оширишда Сизларга қатъий ишонч, азму шижоат тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
❗️Эртага, 23 март барча учун иш куни

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атвори умумий қоидалари

"Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида туркум роликлар тайёрланди.

Улардан давлат хизматчилари иштирокидаги очиқ мулоқот, семинар, давра суҳбатларида фойдаланиш мумкин.

➡️ 1-ролик
➡️ 2-ролик

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар стажировка ўташди

Стажировка 2 ҳафта давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилди.

Номзодлар давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган кадрлар ичидан сараланди. Резервга 754 нафар ҳоким ёрдамчиси, 196 нафар ёшлар етакчиси ва 50 нафар хотин-қизлар фаоли тавсия этилди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Жамоа шартномаси ҳақида давлат хизматчилари билиши керак бўлган маълумотлар

Жамоа шартномаси
ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.

Жамоа шартномаси умуман ташкилотда, унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин.

Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокараларни ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади.

Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади.

Жамоа шартномаси, агар меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида (конференциясида) ҳозир бўлганларнинг эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Референдум билан сайловнинг фарқи нимада?

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.

Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди.

❗️Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

▫️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Умурзаков Шавкат Буранович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM