Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Навбатдаги қисқа муддатли махсус малака ошириш курси якунланди

Миллий кадрлар захираси
га киритилган номзодлар учун ташкил этилган навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курси якунланди.

Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ташкил этилган ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Қисқа муддатли ўқув курси якунида тингловчиларнинг олган билим ва кўникмалари суҳбат асосида баҳоланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Рахимович Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Британиялик экспертлар билан учрашилди

Учрашувда самарали давлат бошқаруви ва ташкилий салоҳият бўйича халқаро эксперт Жонатан Слейтер, давлат секторини ислоҳ қилиш бўйича эксперт Эндрю Темплман, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ва ташкилотнинг масъул вакиллари, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги вакили Б.Курбанов иштирок этди.

Учрашувда давлат бошқаруви ва давлат хизматини ривожлантиришда Агентлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Экспертларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган кадрлар салоҳиятини ошириш тизими, Давлат бошқаруви академияси билан режалаштирилган ҳамкорлик тизими ҳамда давлат компетенциялар модели ва малака ошириш тизими бўйича маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, Агентлик томонидан миллий кадрлар захирасидаги номзодлар учун компетенциялар асосида баҳолаш тизими апробациядан ўтказилаётганлиги маълум қилинди. Мазкур тизимни барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчиларига жорий этиш бўйича белгиланган вазифалар тушунтириб берилди.

Экспертлар шу ва бошқа тизимлар юзасидан қатор таклифларини берди. Давлат хизматига алоқадор тизимларни мукаммал ва пухта ишлаб чиқиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Жараён давом этади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Otabek Hasanov
Бугун “Келажак лидерлари” дастури доирасидаги навбатдаги малака ошириш курси якунланди

Ёш давлат хизматчиларимизга малака оширганлик тўғрисида сертификатларни топширдик.

Бу галги Дастуримизда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва ушбу йўналишлар ишини мувофиқлаштирувчи лавозимларда фаолият олиб бораётган 50 нафар кадр малакасини оширди.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

⚡️Давлат хизматидаги салоҳиятли ёш кадрлар раҳбарликка босқичма-босқич тайёрланмоқда

Ушбу қатлам халқпарвар давлат хизматини кўрсатиш, тизимни янада ривожлантиришда етакчи куч. Йўналишда амалга оширилаётган ишлар "O'zbekiston 24" телеканалининг "Тафсилот" дастурида.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

🕊Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🇺🇿 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Олий таълим муассасаларини битираётган салоҳиятли талабаларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш жараёнлари давом этмоқда.

▫️Бугун давлат фуқаролик хизмати ва бошқарув кадрларига қандай талаблар қўйиляпти? Навбатдаги малака ошириш курси бошланди.

▫️Брифинг: Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаш тартиби юзасидан брифинг ташкил этилди.

▫️Эксперт шарҳи: Давлат хизмати учун истиқболли кадрларни хорижда тайёрлаш амалиёти натижа бера бошлади.

▫️Айни вақтда давлат органлари ва ташкилотларида 1 400 га яқин вакант лавозим учун танлов давом этмоқда.

▫️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги брифинги ташкил этилди.

▫️Давлат фуқаролик хизмати учун замонавий раҳбар кадрлар тайёрланмоқда.

▫️Мурожаатлар боти: Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари — қонун ҳимоясида.

▫️Салоҳиятли кадрларни саралай билиш — давлат хизматида натижа кўрсатиш учун муҳим.

▫️Мурожаатлар эътиборда: Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини яратиш қандай эҳтиёжларимиздан келиб чиқди?

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ҳақида нималарни биламиз?

▫️Эксперт_шарҳи: Давлат органлари ва ташкилотларида замонавий кадр технологияларини жорий этиш — долзарб масала.

▫️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш масаласида ҳамкорликни ривожлантиради.

▫️Мурожаатлар эътиборда: Айни дамда давлат фуқаролик хизматига кадрларни ишга қабул қилиш тизимида нималар ўзгарди? Очиқ танлов тизими жорий этилгунга қадар ҳолат қандай бўлган?

▫️"Маҳалладан - республикагача": "Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастури тингловчилари амалиётда.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Қайси ОТМларнинг энг кўп битирувчиси очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинганлигини маълум қиламиз.

▫️Сирдарёда ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малакасини оширмоқда.

▫️Очиқ мулоқот: Бугун салоҳиятли ёшлар давлат хизматини танлаяптими ёки хусусий секторни?

▫️Навбатдаги қисқа муддатли махсус малака ошириш курси якунланди.

▫️Британиялик экспертлар билан учрашилди.

▫️“Келажак лидерлари” дастури доирасидаги навбатдаги малака ошириш курси якунланди.

▫️Тафсилот: Давлат хизматидаги салоҳиятли ёш кадрлар раҳбарликка босқичма-босқич тайёрланмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар_эътиборда

⚡️Номзоднинг малака талаблари у танлаган бўш вакант лавозимга тўғри келди. Кейинги боскичга йўлланма олганлиги ҳақида номзод қандай тартибда маълумот олади?

Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди.

🟢 Рукнга оид.
🟢 Рукнга оид.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM