#Мулоқот
ZOOM платформаси орқали Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов яқин орада тайинланган туман, шаҳар ҳокимлари билан мулоқот қилди.
Учрашувда Пахтаобод, Асака, Андижон, Нуробод, Сардоба, Фарғона, Гурлан, Шайхонтоҳур туманлари, Янгиер, Термиз шаҳар ҳокимлари иштирок этди.
Мулоқот аввалида ҳокимларнинг "Йўл харитаси" ижроси ҳолати муҳокама қилинди. Унда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида сифатли ва самарали ижроси юзасидан дуч келинаётган муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Ҳудудларда кадрлар салоҳиятини ўстириш, уларнинг малакасини ошириб бориш бўйича тавсиялар берилди. Ҳокимларнинг ижтимоий муҳофазаси юзасидан маълумот олинди.
Шундан сўнг, туман ва шаҳарлардаги тизимли муаммолар муҳокама қилинди. Коррупцияга йўл қўймаслик, фидойи ва салоҳиятли жамоа билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аввало халқни рози қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бу каби мулоқотларни доимий ташкил қилиб, ўзаро тажриба алмашиб бориш бўйича келишилди.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz