Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.4K subscribers
10K photos
1.94K videos
14 files
6.54K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🟢LIVE

#Билган_яхши

Очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай тартибда ўтказилади?

Келинг, бир ташкилот мисолида кўрамиз.

Кўриб турганингиз ушбу жараён Ёшлар ишлари агентлиги Урганч туман бўлимидаги вакант лавозим учун эълон қилинган танловнинг суҳбат босқичи. 

Ушбу танловга 34 нафар номзод электрон равишда ариза топширган.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан юқоридаги 34 нафар номзоднинг ҳужжатлари ўрганилган ва улар малака талаблари асосида сараланган.

Танловнинг тест босқичидан ўтган 6 нафар номзод суҳбат босқичига тавсия этилган.

Бошқарманинг танлов Комиссияси қарорига асосан, суҳбат бугун, Ёшлар марказида ўтказилиши белгиланди ва ўз вақтида ташкил этилди. Суҳбат вақти номзодларнинг шахсий кабинетига юборилди.

Айни дамда суҳбат Комиссияси номзоднинг соҳавий билимларини синовдан ўтказмоқда. Суҳбат саволлари инсон омили аралашмайдиган махсус тизим (Рандом дастури) орқали тақдим қилинмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Очиқ танлов иштирокчиси Нилуфар Аҳмедова тест жараёни ҳақида фикр билдирди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Миллий кадрлар захирасига тавсия этилган номзодларнинг малакасини илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида ошириш механизми ишга тушди

🟢Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Ҳукумат қарори билан (608-сон, 18.10.2022 й.) Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.

❗️Ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.

Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Хоразм вилоятида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига кадрлар очиқ танловлар асосида қабул қилинмоқда

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти филиали бош инспектори Умид Қаландаров маълумот берди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президент Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди: Энди стратегияга қараб, тактикани қабул қилишимиз керак

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️ Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар малакаси оширилмоқда

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Ўқув курсининг дастлабки уч куни давомида тингловчиларга:

▫️замонавий раҳбар қиёфаси

▫️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти

▫️оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

▫️ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ҳудудлараро ривожланишнинг табақалашувини қисқартириш чоралари

▫️жамоатчилик билан алоқалар ва медиа саводхонлик

▫️давлат хизматчиларида лидерлик ва профессионал мослашув кўникмаларини шакллантириш каби мавзуларда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан тренинглар ва маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун, соат 15:00да давлат фуқаролик хизматчисининг KPI кўрсаткичларини белгилаш мезонлари юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Иштирок этинг мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган барча саволларга экспертимиздан жавоб олинг!

Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Диққат

⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танловида қатнашиш учун тизимдан рўйхатдан ўтиш бугун соат 23:59да якунланади

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#АРГОС_хабари ⚡️ Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар малакаси оширилмоқда Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш…
#LIVE

⚡️Малака ошириш курси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирокида ҳудудларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалалари юзасидан тренинг бўлиб ўтмоқда.

Трансляцияни кузатиш — https://fb.watch/ggJlp0u3SP/

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
#Интервью

⚡️Ташкил этилган малака ошириш курслари бошқаларидан фарқли. Олган амалий ва назарий билимлар келгуси фаолиятимизда дастуруламал бўлади

Акмал Жумабоев, малака ошириш курси тингловчиси.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Маърузачи:
Хаитов Фахриддин Худойқулович Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тили масалаларини ривожлантириш департаменти масъул ходими

Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари

Маърузачи:
Нариманов Бекзод Абдувалиевич Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири, PhD

"Бир чимдим маънавият" рукни.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 21 октябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Андижонда инсон ресурсларини ривожлантиришда намуна бўлиб келаётган кадрлар рағбатлантирилди

Каналга уланишt.iss.one/argos_uz