⚡️Ҳудудларда ҳам давлат хизматига кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари билан кенг жамоатчилик таништирилмоқда
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиалида вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларнинг тест босқичи бўлиб ўтмоқда.
Айни дамда ҳудуддаги 4 та ташкилотнинг 5 та вакант лавозими учун ташкил этилган тест босқичини кузатяпмиз.
Унда 101 нафар номзод ичидан малака талаблари мослиги ўрганилган 37 нафар талабгор иштирок этмоқда.
Танловнинг тест босқичи Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда. Жараённи реал вақт режимида онлайн кузатиш имконияти яратилган.
Ушбу тизимдан биринчи марта фойдаланаётган номзодларимиз ҳам талайгина. Тестни ечиб чиққанларидан сўнг, номзодлар билан суҳбатлашамиз.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 18, 2022
⚡Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди
Давлатимиз раҳбарига ToshkentboshplanLiti ДУК томонидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрининг транспорт тугунлари ва аҳоли пунктларини ривожлантириш стратегияси тақдим этилди.
Стратегияга кўра, Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади. Аҳоли ўз маҳалласи ёки тадбиркорлар бизнес очмоқчи бўлган ерининг қандай ҳудудда жойлашганини интернет орқали бемалол кўриши мумкин бўлади.
Тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, Park and ride тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади.
Бундан ташқари, биноларга ижтимоий талаблар белгиланади. Масалан, шаҳар ичида кўп қаватли иншоот қурилгудек бўлса, унинг турига қараб, мактаб, боғча, маиший хизмат, автотураргоҳ ўрни, кўкаламзорлаштириш майдони каби меъёрлар қўйилади.
Ўз навбатида, Катта ҳалқа йўли атрофида «яшил камар» яратиш, шаҳардан ўтган каналлар бўйида тематик боғлар ташкил этиш кўзда тутилган. Умуман, Тошкент шаҳрида амалдаги 7 минг гектар яшил ҳудудларни 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган.

Forwarded from Otabek Hasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган кадрлар захирасини шакллантириш жараёнлари давом этмоқда.
Айни дамда уларнинг бир гуруҳи учун малака ошириш курсини ташкил этдик.
@otabek_khasanov

October 19, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью
⚡️Жамоатчиликни қизиқтираётган саволларга ўз вақтида жавоб бериш — самарали фаолият учун муҳим
Кузатаётган бўлсангиз, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати ташкилотнинг филиалларига бориб, жойида жамоатчилик, ОАВ учун турли тадбирлар ташкил этмоқда.
Айниқса, давлат хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими кўпчиликни қизиқтиради. Қизиқиш бор жойда, саволлар пайдо бўлади. Уларга ўз вақтида жавоб бериш муҳим.
Хоразмда ҳам шу масала юзасидан масъул вакилимиз Ибрат Қурбанов билан суҳбатлашдик.

#Билган_яхши
Очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай тартибда ўтказилади?
Келинг, бир ташкилот мисолида кўрамиз.
Кўриб турганингиз ушбу жараён Ёшлар ишлари агентлиги Урганч туман бўлимидаги вакант лавозим учун эълон қилинган танловнинг суҳбат босқичи.
Ушбу танловга 34 нафар номзод электрон равишда ариза топширган.
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан юқоридаги 34 нафар номзоднинг ҳужжатлари ўрганилган ва улар малака талаблари асосида сараланган.
Танловнинг тест босқичидан ўтган 6 нафар номзод суҳбат босқичига тавсия этилган.
Бошқарманинг танлов Комиссияси қарорига асосан, суҳбат бугун, Ёшлар марказида ўтказилиши белгиланди ва ўз вақтида ташкил этилди. Суҳбат вақти номзодларнинг шахсий кабинетига юборилди.
Айни дамда суҳбат Комиссияси номзоднинг соҳавий билимларини синовдан ўтказмоқда. Суҳбат саволлари инсон омили аралашмайдиган махсус тизим (Рандом дастури) орқали тақдим қилинмоқда.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 19, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью
⚡️Очиқ танлов иштирокчиси Нилуфар Аҳмедова тест жараёни ҳақида фикр билдирди

#Бу_муҳим
Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Ҳукумат қарори билан (608-сон, 18.10.2022 й.) Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди.
Қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.
❗️Ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.
Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.

⚡️Хоразм вилоятида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига кадрлар очиқ танловлар асосида қабул қилинмоқда
Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти филиали бош инспектори Умид Қаландаров маълумот берди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

#АРГОС_хабари
⚡️ Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар малакаси оширилмоқда
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.
Ўқув курсининг дастлабки уч куни давомида тингловчиларга:
▫️замонавий раҳбар қиёфаси
▫️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти
▫️оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
▫️ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ҳудудлараро ривожланишнинг табақалашувини қисқартириш чоралари
▫️жамоатчилик билан алоқалар ва медиа саводхонлик
▫️давлат хизматчиларида лидерлик ва профессионал мослашув кўникмаларини шакллантириш каби мавзуларда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан тренинглар ва маҳорат дарслари ташкил қилинди.

October 20, 2022