Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.3K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#SCO_2022_Samarkand

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши:
Аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар, фахрий меҳмонлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" жараёнларидан фотожамланма

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#SCO_2022_Samarkand

⚡️Шавкат Мирзиёевнинг
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисидаги нутқидан:

▪️ Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

▪️ Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига мулоқот бўйича шериклар мақоми берилди.

▪️ Беларусьга ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив Республикаси, БАА ва Мьянмагамулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари бошланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Диққат_танлов

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилги 3-стипендия танлови учун аризалар қабул қилинмоқда
!

Танлов 226 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 34 ўрин, магистратура учун 95 ўрин, докторантура учун 97 ўрин ажратилган.

Танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

🔰Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

☝️Ушбу қулайлик ва очиқлик сизни давлат фуқаролик хизматига тенглик, адолатлилик принципи асосида ишга қабул қилинишингизга кўмаклашади.

Мурожаатлар ботига ўтиш @vacancy_argos_bot

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Зоҳидов Ботир Эркинович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди

Б. Зоҳидов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятида натижадорлик — бош мезон бўлади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/407

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Otabek Hasanov
⚡️Қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини кетма-кет жамоатчилик муҳокамасига қўйишни бошладик

Кенг жамоатчилик, давлат фуқаролик хизматчилари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини "пишитиш"да ўз таклифларини беришса, янада мақсадли бўлади.

▪️"Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ лойиҳаси.

▪️"Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ лойиҳаси.

@otabek_khasanov
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси вакиллари учрашишди.

Учрашувда томонлар вакиллари Нимет Дениз Субаши ҳамда Али Риза Тезжан(Туркия),Боту Алимов ва Даврон Абдурашидов(Ўзбекистон) иштирок этиб, ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларнинг ташкилий жиҳатларини муҳокама қилишди.

Агентлик вакиллари ўзбекистонлик давлат хизматчилари учун Туркияда малака ошириш курсларини ташкил қилишда фаол иштирок этаётганлиги учун миннатдорлик билдирди. Ҳар иккала томон учун манфаатли малака ошириш курсларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, томонлар жорий йилда ташкил этилаётган халқаро конференциялар юзасидан фикр алмашишди. Қолаверса, Инсон ресурслари офиси вакиллари томонидан кадрларни ишга жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган платформа фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муаммо_нимада

⚡️Очиқ танловлар тизимининг суҳбат босқичи тўлақонли шаффоф ва адолатли ташкил этилмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди

Эндиликда танлов комиссиялари аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги янада ошади.

Хабарингиз бор, Танлов коммиссиялари аъзолари махсус Дастур асосида ўқитилмоқда. Мақсад — мавжуд камчиликларни такрорламаслик, номзодлар учун адолатли ва шаффоф рақобат майдони яратиш.

Шундай ўқувлардан бири Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда "Андижонсувқурилишинвест" давлат муассасаси танлов комиссияси аъзолари учун ташкил этилди.

Агентликнинг Андижон вилояти филиали томонидан ўтказилган семинар-тренингда Комиссия аъзолари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда очиқ танловларни ўтказишда учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари, жараёнларни янада самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашишди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Хорижда кимлар ва қандай тартибда бепул таълим олиши мумкин?

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамкорлигида Самарқанд вилоятидаги ёшлар ва ёш мутахассислар учун онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарда 3 минг нафардан ортиқ вилоятдаги давлат ташкилоти ва идоралари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари иштирок этди.

Учрашувда ривожланган хорижий мамлакатларда ёшларимизни ўқитиш тизими, мақсади, кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тақдим этилган ушбу имконият ўзлари учун катта рағбат эканлигини алоҳида таъкидлашди.

👉 Батафсил

Жараён бошқа ҳудудларимиз ёшлари учун ҳам давом этади.

❗️Стипендия танловлари ҳақида.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat