Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.9K subscribers
10.8K photos
2.11K videos
14 files
7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади

Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика

⚡️Очиқ мустақил танловлар орқали 38 922 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 1 миллиондан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 8 сентябрь соат 15:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасида танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 1 513 тани ташкил этмоқда.

▪️Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 1 068 437 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 38 922 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

▪️Айни пайтда порталда 247 866 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

🔷
Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари

Маърузачи:
Саъдиева Гўзал Олимовна, Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири

🔷 Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли, Адлия вазирлиги масъул ходими

▪️"Бир чимдим маънавият" рукни.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 9 сентябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ делегацияси - ушбу нуфузли тузилма раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Диққат

⚡️Бугун
, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланади

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/yFpPiLpgsqg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#LIVE

⚡️Қорақалпоғистон марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар кадрлари учун семинар-тренинглар бошланди

Унда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, ҳудуддаги давлат органлари раҳбарлари, Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари, Агентлик масъул вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

Мақсад – Республика марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда сектор раҳбарларининг касбий салоҳияти ва бошқарув кўникмаларини ошириш асосида Давлатимиз раҳбари ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижросининг самарадорлигини ошириш.

❗️Мавзуга қайтамиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🔴LIVE

⚡️Тошкент вилояти: Кадрлар очиқ танлов орқали ишга қабул қилинмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиалида навбатдаги очиқ танловлар иштирокчилари тест босқичида. Жараён онлайн режимда узатилмоқда.

Айни дамда Мактабгача таълим бошқармаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Қурилиш бош бошқармаси, Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Оққўрғон туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Қуйи чирчиқ туман бўлими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармасидаги вакант лавозимлар учун номзодлар тест топширмоқда.

Ушбу босқич test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг ушбу босқичида 40 та саволга 50 дақиқа вақт берилиб, 100 баллик тизимда баҳоланади.

Тест синови натижаси эса автоматик тарзда номзоднинг шахсий кабинетига юборилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🔴LIVE

⚡️Қорақалпоғистон: Марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари олдида қатор вазифалар турибди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ўтказилган 34-сессиясида Давлатимиз раҳбари ҳудудда ижтимоий масалаларда қатор муаммолар сақланиб қолаётганини танқид қилиб, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари олдига бир қатор вазифалар қўйди.

Ушбу сессияда Президент томонидан белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилишида раҳбар кадрларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус семинар-тренинг дастури ва уни ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

❗️Бугун бошланган ва интерфаол шаклларда ўтказилаётган ўқувларда асосий эътибор:

▪️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётда қўллаш масалалари;

▪️раҳбарларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш ва шахсий самарадорликни ошириш, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда ўзгаришларни бошқариш кўникмалари;

▪️Давлат раҳбари топшириқлари асосида ҳудудларда секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари таҳлили;

▪️бугунги кунда замонавий раҳбар фазилатлари ҳамда уларга қўйилган талаблар;

▪️Жамоада самарали ишлаш каби муҳим йўналишларга қаратилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Владимир Норов Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди

Бугун
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Номзод
vacancy.argos.uz платформаси ҳақида...

Дилафрўз Эшонхўжаева: Очиқ танлов орқали ишга киряпман. Жараёнлар айтилганидек, очиқ ва шаффоф ўтмоқда

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat