Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
10.5K photos
2.04K videos
14 files
6.82K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев: Биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Шундан сўнг, етакчилар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов “Кўксарой” қароргоҳида тор доирада учрашув ўтказишди.

– Шуни қайд этмоқчиманки, биз учун Туркманистон – минтақадаги ишончли ва муҳим ҳамкор. Бизнинг кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги интилишимиз қатъий, энг яқин қўшнимиз билан стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ниятидамиз, – деди Президентимиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Давлат хизматчиси қандай фазилатларга эга бўлиши керак?

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Каланов Рустам Абдуҳакимович билан суҳбат

Мавзу: Давлат бошқарувида бюрократияга қарши курашнинг замонавий механизмлари

Маърузачи:
Асадов Шавкат Ғайбуллаевич
Юридик фанлари доктори, профессор

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи:
Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли, Адлия вазирлиги масъул ходими

▪️“Бир чимдим” маънавият.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 15 июль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Диққат

⚡️Бугун
, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланади

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/C7oxbvFooiw орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️
Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Мисол учун:

▪️ АҚШнинг Stanford University QS рейтингида 3-ўринда туради. Мазкур университетнинг бакалавр босқичини битирган ёш мутахассисга БҲМнинг 30 баробарида устама тўланади.

▪️ Буюк Британиянинг University of Dundee Таймс рейтингида 250-ўринда туради. Мазкур университетда докторлик даражасини олган мутахассисга БҲМнинг 60 баробарида устама тўланади.

👉 Батафсил

❗️Ёш мутахассис юқоридаги жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан 30 ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.

Каналга унаниш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасини қамраб олади. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Фоторепортаж

Бугунги "Сиёсий-маърифат соати"да давлат хизматчилари фаол иштирок этди

👉
Жараёндан фотожамланма тақдим қилинмоқда.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Ўзбекистон -Туркманистон саммити кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади.

Кеча давлат раҳбарлари "Кўксарой" қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Бугун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрилди.

Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Диққат #Ижтимоий_сўровнома

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ижтимоий сўровнома эълон қилади
!

Ҳурматли танлов иштирокчилари ҳамда давлат хизматчилари!

Сўровнома аноним хусусиятга эга бўлиб, унда шахсингизни кўрсатишингиз шарт эмас. Барча саволларни диққат билан ўқиб, ўзингизга мос жавобни белгиласангиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сўровномада танлов иштирокчилари, танлов ғолиблари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин!

Ҳамкорлигингиз учун миннатдормиз!

👉 Иштирок этиш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишга кирмоқчимисиз, аммо ташкилотлардаги вакант лавозимлар ҳақида маълумотингиз йўқми? У ҳолда ушбу тавсия сиз учун!

Эндиликда ташкилотма-ташкилот юриб, вақтингизни сарфламайсиз. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Энг муҳими, ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжатларингизни жўнатиш имконияти ҳам яратилган.

Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида порталдан рўйхатдан ўтиш йўриқномаси бўйича видеоролик тайёрланди. Имкониятдан фойдаланинг!

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида
ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги тайёрланди.

▪️“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Илҳомиддин Набижонов ҳақида махсус кўрсатув берилди.

▪️Халқ таълими вазирлиги ҳам Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тизимга очиқ мустақил танловлар орқали кадрларни саралаб, ишга қабул қилмоқда.

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан @vacancy_argos_bot га келган айрим мурожаатларга экспертлар томонидан берилаётган жавоблар ҳақида маълумот берилди.

▪️Айрим тоифадаги ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб келинмоқда.

▪️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди? Бу ҳақда давлат хизматчиларига маълумот берилди.

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди. Жараёндан фотожамланма.

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ижтимоий сўровнома эълон қилди. Унда респондентлар фаол иштирок этмоқда.

▪️Давлат хизматитига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар учун очиқ танловлар юзасидан тавсиявий ролик эълон қилинди.

Бизни кузатаётганингиз учун миннатдормиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Диққат

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссияси 2022 йилдаги 2-стипендия танлови ғолибларини эълон қилади!

Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловида қатнашган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.

🇺🇿Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч билан самимий қутлайди. Қайси хорижий давлатда бўлмасин, таҳсил олиб, миллий ғурур ва ифтихор билан Ўзбекистонга қайтиб, унинг тараққиётига хизмат қилишингизга ишонамиз!

Эслатма: Стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни 2022 йил 29 июлга қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришлари тавсия қилинади.

❗️Ғолиблар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Айни вақтда давлат органлари ва ташкилотларида 2 мингдан зиёд вакант лавозим учун танлов давом этмоқда

Очиқ танловларга ҳужжат топшириш онлайн тарзда амалга оширилади.

▪️ Ҳудудлар кесимидаги вакансиялар

▪️ Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

▪️ Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

▪️ Агентликлар тизимидаги вакансиялар

▪️ Ҳокимликлардаги вакансиялар

Танловлар юзасидан мурожаат боти — @vacancy_argos_bot

❗️Эслатиб ўтамиз,
бундан атиги 2 йил олдин вакант лавозимлар ҳақида билиш имконияти мураккаб бўлган. Эндиликда сиз бир пайтнинг ўзида битта ташкилотнинг 3 та вакант лавозимига онлайн тарзда ҳужжат топширишингиз мумкин. Ташкилотлар сони эса — чегараланмаган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat