Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.7K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига киритаётган таклифлар халқаро мутахассислар кўмагида экспертизадан ўтказилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов британиялик халқаро эксперт, давлат хизматини ислоҳ қилиш гуруҳининг стратегик маслаҳатчиси Жонатан Слейтер билан учрашди.

✔️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Ашуров Асилбек Рахмонович
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Ишсизлик нафақаси ҳақида биласизми?

Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

🔰 Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

✔️ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 822 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

✔️ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

✔️ илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида тўланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Хориждан қайтиб, масъулиятли лавозимларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан доимий мулоқот қилиш платформаси яратилади

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов узоқ йиллар давомида хорижда самарали меҳнат фаолиятини юритган ва давлатимиз раҳбари таклифи билан Ўзбекистонга қайтиб, турли соҳа ва тармоқларда меҳнат фаолиятини юритаётган 50 нафарга яқин ватандошларимиз билан мулоқот қилди.

➡️ Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Меритократия_амалда

⚡️Ҳужжатлар қабулига 2 кун қолди!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ танловларга рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизимидаги 17 та вакант лавозимни муносиб кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилганини маълум қилган эдик.

➡️ Вакант лавозимлар билан танишиш.

🔷 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 22 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Янги_қарор

⚡️Давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда навбатдаги қадам: ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилади

Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (19.01.2022 й. ПҚ-92) қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тузилмаларида маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ташкил этилади.

Маҳалладаги Ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади.

Қарор матни билан тўлиқ танишинг.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Данияров Абатбай Сапарбаевич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Долзарб_мавзу

⚡️"Халқ сўзи" газетасининг бугунги сонида "Тараққиёт стратегияси: халқчил давлат хизмати" сарлавҳали мақола эълон қилинди

Муаллиф, Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ушбу мақоласида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муҳим масалаларга эътибор қаратган.

Мақолани ўқиш — https://argos.uz/media/uploads/2022/01/20/20-01.pdf

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️У давлат хизматчиси

Бугун давлат идораларининг эшиклари халқимиз учун кенгроқ очилган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш янги босқичга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, ИНСОН ҚАДРИ юксалмоқда. Келгусида ҳам соҳалардаги ислоҳотларни тезкор амалга ошириш, халқимизни рози қилиш давлат фуқаролик хизматчилари олдида устувор вазифа бўлиб қолади.

Ушбу видеолавҳа 29 ёшли давлат хизматчисининг фаолиятига бағишланган. Одамлар оғирини енгил қилиш учун айнан раҳбарлик лавозимида ўтириш шарт эмас. Туман ҳокимлигида бош мутахассис бўлиб фаолият юритаётган Элёр Саидкамолов бугун ўз жамоаси билан халқ ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агенлиги Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизматига миннатдорлик билдиради.

Сизни ташкилотингизда ҳам фидойилар бор, сизни идорангизда ҳам бутун умрини давлат хизматига бағишлаган ходимлар бор, сизни жамоангизда ҳам халқ билан ҳамнафас яшаётган мутахассислар бор. Улар фаолияти ҳам ёшларимизга, давлат хизматчиларига мотивация бўлсин!

Видеолавҳани албатта томоша қилинг, дўстларингизга улашинг — https://www.youtube.com/watch?v=PaGGIXEuQho

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
#Янги_қарор

⚡️Маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Жумладан, иш фаолияти натижаларига кўра Ёшлар етакчиларни Миллий кадрлар захирасига киритилади. Бунда ушбу Етакчилар танловсиз тўғридан-тўғри юқори лавозимларга ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Агентлик икки йиллик меҳнат фаолияти натижаларига кўра Етакчиларнинг лавозимини ошириш юзасидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.

Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Етакчилар учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ўқув семинарларни ташкил этади.

Ўқув семинарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Етакчи сифатида ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади

Етакчи сифатида ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади. Етакчи сифатидаги иш стажи навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар олишда ҳисобга олинади, шунингдек, уларга олдинги иш жойига қайтганида қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар татбиқ этилади.

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Ёшлар етакчилари фаолияти KPI тизими асосида баҳоланади

Ҳар бир Ёшлар етакчисининг иш фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади ҳамда қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи электрон рейтинг тизими (KPI) жорий этилади.

Бунда:

✔️Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини кунлик амалга ошириш ҳолати;

✔️тадбирларда маҳалладаги ёшларни тўлиқ қамраб олинганлик даражаси;

✔️“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларини рақамлаштириш даражаси;

✔️хорижда юрган маҳалла ёшлари билан яқиндан алоқанинг йўлга қўйилганлиги инобатга олинади.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Очиқ танловлар жараёнлари юзасидан барча таклифлар қабул қилиниб, саволларга қисқа муддатда жавоб берилмоқда

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

🔰Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

☝️Ушбу қулайлик ва очиқлик сизни давлат фуқаролик хизматига тенглик, адолатлилик принципи асосида ишга қабул қилинишингизга кўмаклашади.

Мурожаатлар ботига ўтиш@vacancy_argos_bot

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Мадаминов Бекзод Баходирович
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Маҳалла – туман – вилоят – республика

Эндиликда ёшлар масаласида ишлашнинг яхлит вертикал тизими мавжуд

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Етакчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш;
маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимини яратиш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилиш;
Етакчилар фаолиятида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда 13 турдаги ёрдам турлари Етакчининг тавсияси асосида ёшларга берилади.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz