Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Қонунчиликда янгилик: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади.

▫️Қорақалпоғистонда давлат органларининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими масъуллари учун махсус дастур ташкил этилди.

▫️Эксперт шарҳи: Давлат хизматида ишлайман. Оиламда бемор бор. Мен қанча муддатгача меҳнатга лаёқатсизлик варақасини очтиришим мумкин?

▫️Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликда “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури”ни ишга туширади.

▫️Қашқадарёда фаолият юритиб келаётган давлат хизматчиларининг малакаси оширилмоқда.

▫️Давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлари учун очиқ танловлар жараёни давом этмоқда.

▫️Тошкентда “Давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш дастури”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларига саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар берилди.

▫️Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

▫️Андижонда давлат фуқаролик хизматидаги хотин-қизлар учун махсус ўқув ташкил этилди.

▫️
Давлат органларида инсон ресурслари билан боғлиқ барча маълумотлар ягона платформа орқали бошқариляпти.

▫️"Сиёсий-маърифат соати" навбатдаги сони тақдим қилинди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун душанба, янги иш ҳафтасининг илк куни!

Вақтини тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси самарадорлигининг бош мезони ҳисобланади.

Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми? Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сирдарёда "Китобхон давлат хизматчиси" танловининг финал босқичи бўлиб ўтди

◽️Танлов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, ҳокимлик ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган ҳамкорлар маънавий дунёқараши кенг, китобхонликка бўлган қизиқиши юқори давлат хизматчисига талаб юқори эканлигини таъкидлашди. Қолаверса, маънавиятли, илмли давлат хизматчиси халқнинг ислоҳотларга, давлат хизматига бўлган ишончини янада мустаҳкамлай олиши ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Мурожаат: Жамоа шартномаси ёки жамоа келишувида назарда тутилмаган бўлсада, ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил берилиши мумкинми?


Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️ “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Тошкент шаҳрида ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари учун малака ошириш курси ташкил этилди

Хабарингиз бор, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари учун малака ошириш курслари ташкил этиб келинмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳам ташкил этилган навбатдаги ўқувда 27 нафар кадр иштирок этмоқда.

Дастур 56 соатга мўлжалланган бўлиб, унда бошқарувда тизимли таҳлил ва стратегик қарорлар қабул қилиш, меҳнат интизоми, раҳбарнинг маънавий қиёфаси ва имижи, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, давлат хизматида протокол ва этикет қоидалари каби мавзуларда профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари режалаштирилган.

Ўқувлар суҳбат, мини-маъруза ва мавзу бўйича муҳокама, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади ва баҳс-мунозара каби интерфаол усулларда ташкил этилади.

Курс якунида тингловчилар давлат хизматчисига қўйилаётган замонавий талаблар юзасидан олган янги билимларини синаш мақсадида тест топширишади.

Дастурни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга Сертификат топширилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Мурожаат: Ташкилотимизга қисқариш келди. Биз қайси тоифадаги ходимларни ишдан бўшата олмаймиз
?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Танлов ғолиби: Биринчи марта тестдан ўтолмагандим

◽️Бизга қайта ҳаракат қилиш учун имконият яратилган экан, билимларимни янада оширдим ва ҳозир давлат хизматчисиман.

Бугун давлат фуқаролик хизматига ишга киришда ёшлар vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланмоқда. Ушбу платформа ишга кириш учун ягона имконият эканлигини барча номзодлар англашган.

Ушбу лавҳада ҳам Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” ҳамда “Эшонгузар” маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёш кадрлар ўзларининг ишга кириш жараёнлари ҳақида фикрларини билдиришган.

#Cўз_танлов_ғолибига

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда риоя этиши лозим бўлган қоидалар

▫️Ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари Ханнс Зайдель жамғармасининг Марказий Осиё бўйича лойиҳаси раҳбари вазифасини якунлаётган доктор Макс Георг Майер билан учрашишди.

Мулоқотда Агентлик ва Ханнс Зайдель жамғармаси ўртасида 2023 йил февраль ойида имзоланган ўзаро англашув Меморандуми доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, ҳамкорликда “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” таълим дастури йўлга қўйилганлиги мамнуният билан қайд қилинди.

Учрашувда меҳнат фаолиятини якунлаётган доктор Макс Георг Майерга ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Қорақалпоғистон ва Хоразмда фаолият юритаётган ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари учун малака ошириш курси ташкил этилди

◽️Давлат бошқаруви академиясининг Урганч ҳудудий филиалида ташкил этилган ўқув 56 соатга мўлжалланган.

Таъкидлаш керакки, бугун давлат фуқаролик хизмати барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш — давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмасига боғлиқ.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шартлиги белгиланган.

Шу мақсадда, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм вилояти давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш курси ташкил этилди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Машғулотларни тажрибали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчилар олиб бормоқда.

Якунда иштирокчиларнинг янги олган билимлари тест синовлари, шахсий ва касбий кўникмалари эса психодиагностик тестлар орқали баҳоланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat