Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома
#Тараққиёт_формуласи
#АРГОС
#vacancy_argos_uz

Мамлакатимизда давлат хизматидаги вакант лавозимлар кенг жамоатчиликка эълон қилиниши ва ушбу вакант ўринлар учун очиқ, мустақил танловлар ташкил этиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Агентлик томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлардан хабардормисиз?

"Ўзбекистон-24" телеканалининг "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг навбатдаги сонида мазкур масала муҳокама қилинди.

Кўринг ва ўз фикрларингизни изоҳ сифатида қолдиринг!

2-қисм

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#АРГОС#меритократия#танлов#vacancy#Сергели

Танловнинг яна бир ёш ғолиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали Сергели туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган очиқ мустақил танлов натижаларига кўра, танлов ғолиби деб топилган Таджиев Аббосжон Ботир ўғли Сергели туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Котибият мудири лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинган очиқ мустақил танловда 39 та номзод иштирок этган бўлса, шундан 3 таси танловнинг якуний — суҳбат босқичида қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати