БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг навбатдаги сессияси доирасидаги Марказий Осиё ва Озарбайжон учун маслаҳатлашувлари ўтказилди
2024 йил 11-22 март кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиянинг (CСW) 68-сессияси бўлиб ўтади ва ушбу тадбирнинг асосий эътибори гендер тенглигикка эришишни тезлаштириш ва камбағалликни бартараф этиш орқали хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилади.
Мазкур маслаҳатлашувларни ўтказишнинг асосий мақсади Марказий Осиёда гендер тенгликка эришиш борасида минтақанинг салоҳияти ва имкониятларини баҳолаш, камбағалликни бартараф этишда, ижтимоий ҳимоя ва ишчи кучи фаолияти борасида устувор ривожланиш стратегияларини белгилашдан иборатдир.
Маслаҳатлашувлар якуни бўйича Марказий Осиё минтақаси (Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон) ва Озарбайжоннинг CСWнинг 68-сессиясига ҳисса қўшадиган ва ундаги иштироки учун асос бўладиган кенг қамровли мурожаатлар, илғор тажриба ва аниқ тавсиялар тўпламини ўз ичига олган ҳужжат қабул қилинади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

#Билган_яхши
Қайси ҳолларда ходим ишдан четлаштирилади?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига кўра, ишдан четлаштириш ходимни меҳнат мажбуриятларини, қоида тариқасида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бажаришга вақтинча йўл қўймасликдир.
Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт:
▫️қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органларининг талабига кўра;
▫️алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;
▫️меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;
▫️мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;
▫️ходим томонидан меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажариш учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;
▫️тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра 4 ойгача муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлган ходимни ўтказиш рад этилганда ёхуд иш берувчида иш мавжуд эмаслиги муносабати билан бундай ходимга тегишли ишни таклиф этиш мумкин бўлмаганда;
▫️ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.

#Халқаро_ҳамкорлик
Дубай шаҳрида Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити бўлиб ўтмоқда
Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити (World Governments Summit) 2013 йилдан бошлаб ҳар йили Дубайда ўтказилиб келинади.
Бу йилги саммит “Келажак ҳукуматларини шакллантириш сари” мавзусида ташкил этилиб, унинг доирасида 15 та форум, 23 та учрашув ва давра суҳбатлари, 120 дан ортиқ интерактив сессия ва семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Тадбирларда 200 нафар спикер, 120 та хорижий делегациялар, 27 та халқаро ташкилот раҳбарлари, жумладан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик бизнесменлар таклиф қилинган.
Саммит доирасида “Ҳукумат инсон ресурсларининг истиқболлари” мавзусида ташкил қилинган давра суҳбатида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири И.Қурбонов ҳамда 20 га яқин давлатдан инсон ресурслари ва кадрлар сиёсатига масъул бўлган идора раҳбарлари иштирок этмоқда.
Тадбирда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, давлат хизмати тизими трансформацияси, рақамлаштириш жараёнлари ва жорий қилинган электрон платформалар (hrm.argos.uz, vacancy.argos.uz, samaradorlik.uz) тўғрисида маълумот берилди.
Давра суҳбатида инсон ресурсларини бошқаришда самарадорликни ошириш, рақамали технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда давлат хизматчилари учун муҳим бўлган кўникмалар бўйича фикр алмашилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш, ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.
Каналга уланиш — @argos_uz

14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим, йирик давлат арбоби ва саркарда.
Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, "Мубаййин", "Хатти Бобурий", "Ҳарб иши", Аруз ҳақидаги рисолалари ислом ҳуқуқшунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳалари ривожида муносиб ўринга эга.
Бугун юртимиз бўйлаб буюк бобокалонимизнинг 541 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим, йирик давлат арбоби ва саркарда.
Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, "Мубаййин", "Хатти Бобурий", "Ҳарб иши", Аруз ҳақидаги рисолалари ислом ҳуқуқшунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳалари ривожида муносиб ўринга эга.
Бугун юртимиз бўйлаб буюк бобокалонимизнинг 541 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Филиаллар_фаолияти
Қашқадарёда инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлар учун амалий семинар ташкил этилди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда “Yurist va kadr” НТМ ҳамкорлигида ҳудуддаги бошқарма ва ташкилотлар, шаҳар, туман бўлимларининг инсон ресурларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича раҳбарлари, масъул вакиллари, касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда меҳнат ҳуқуқ инспекторлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Унда янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонун, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.
Амалиётга дуч келинаётган муаммолар таҳлил қилиниб, мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Президент жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган асосий стратегик ислоҳотлар бўйича тақдимот билан танишди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2030 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига даромадни 4 минг долларга етказиб, бу борада ўртачадан юқори давлатлар қаторига кириш мақсади белгиланган.
Бунинг учун иқтисодиётда трансформация жараёнларини изчил давом эттириш, инвестиция ва бизнес муҳитини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалигида юқори қўшилган қийматни таъминлаш зарур.
Тақдимотда шу борадаги 5 та муҳим соҳа – транспорт, урбанизация ва шаҳарсозлик, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва энергетикадаги ислоҳотлар кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу соҳаларга оид таклифлар билан танишиб, улар бўйича ҳуқуқий асос ва инвесторлар учун мустаҳкам кафолатлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Ислоҳотлар жараёнига мамлакатимизнинг барча илмий-тадқиқот институтларини жалб қилиб, кенг қамровли “йўл харитаси” тайёрлаш вазифаси қўйилди.