#LIVE
⚡️Наманганда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги талабгорлар учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди
Айни дамда талабгор номзодлар Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.
Олинган натижага кўра, талабгорларга қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўриши бўйича тавсиялар берилади.
Бироз аввал эса, улар учун махсус семинар ташкил этилди. Унда очиқ танловларнинг босқичлари, онлайн ариза топшириш тартиби бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.
Каналга уланиш - @argos_uz

⚡️Яхши кадр ўз-ўзидан шаклланмайди, иқтидорлилар излаб топилади ва тарбияланади
Бу ҳақда бугун соҳа ва тармоқлардаги барча даражадаги раҳбарлар фикрлаб, амалий ишларни ривожлантириши лозим. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшлар билан шу мақсадда тизимли мулоқотлар ташкил қилиб келяпти.
Тошкент вилоятида ҳам бугун 7 та давлат, 2 та хорижий ОТМ филиали ва 4 та нодавлат олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги олий таълим муассасаларини 9684 нафар ёшлар тамомлайди. Бу — меҳнат бозорига шунча кадр кириб келади дегани. Уларнинг бандлигини таъминлаш, билим ва салоҳиятини тўғри йўналтириш барча даражадаги масъулларни қизиқтириши керак.
Ташкил этилган очиқ мулоқотда давлат хизмати соҳасидагидаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Шунингдек, бугун талабалар Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишади. Яъни, давлат хизматига кириш учун фойдаланиладиган "давлат хизматчиси" намунавий тестини ишлашади.
Каналга уланиш — @argos_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cайёр_қабул
Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб бораётган ҳудуддаги давлат хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул бошланди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати масъуллари, ташкилотнинг ҳудудий филиали раҳбарияти давлат хизматчиларини тинглаяпти.
📍Қабул Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси биносида ўтказилмоқда.
Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
Отабек Хасанов мулоқот аввалида бугун Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган муҳим масаладаги йиғилиш ва унда ёш давлат хизматчилари олдига қўйиладиган масалалар ҳақида муҳим фикрларни билдирди.
Шундан сўнг, давлат хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги натижалари юзасидан таҳлилий фикрлар келтирилди.
Айни дамда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, ёш давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш, давлат хизматида талант менежмент лойиҳалари юзасидан ёшлар билан фикр алмашилмоқда.
Канални кузатиш — t.iss.one/argos_uz