Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.8K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Фоторепортаж

⚡️Айни дамда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда

Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, бузилган ҳуқуқларни тиклаш ва муносиб шароитларда ишлаш масалалари ташкил қилмоқда. Соҳавий фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам қабул қилинмоқда.

Қабулда тизимга масъул ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тафсилоти

⚡️Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган сайёр қабул натижалари

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган қабулда 34 нафар давлат хизматчилари иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалар ташкил қилди.

21 та мурожаат жойида, ижобий ҳал бўлди, 10 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилади ва қонуний тартибда ечим берилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақсад, бирдамлик, ҳаракат,  эътироф

Каналга уланиш - @argos_uz
#АРГОС_хабари

Халқаро конференция доирасида давлат фуқаролик хизмати соҳасида Миллий “Карьера модели” электрон платформаси лойиҳаси тақдимот қилинди

Хабарингиз бор, Бухорода “Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Конференция давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллари бошқарувдаги ходимлар салоҳиятини ошириш, давлат хизматчиларининг компетенцияларини баҳолаш, кадрларнинг коммуникативлиги ва етакчилигини ошириш бўйича тажриба алмашишди.

Анжуман доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Нодир Максумов давлат фуқаролик хизмати соҳасида Миллий “Карьера модели” электрон платформаси лойиҳасини тақдимот қилди.

Платформа давлат фуқаролик хизматчиларини компетенциявий ривожлантириш, карьеравий ўсиши, кадрлар ривожланишининг ҳар бир босқичини мониторинг қилиш жараёнини рақамлаштиради. Лойиҳа яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Томонлар анжуман доирасида музокаралар ҳам олиб боришди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Кореяда таҳсил олаётган ёшларимиз билан мулоқот қилди.

◽️Инфографика: Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

◽️Давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари портали иш берувчига ҳам, ишга кирмоқчи бўлган номзод учун ҳам қулай платформага айланди.

◽️hrm.argos.uz электрон платформасини UzASBO дастурий мажмуасига интеграция қилиш ишлари якунланди.

◽️Корея Республикасида “Рақамли технологиялар ривожланишининг давлат инсон ресурслари соҳасига таъсири” мавзусида HR-етакчилар форуми ташкил этилди.

◽️Хорижда, давлат кўмаги билан ўқиш истагида бўлган ёшлар диққатига! Аризалар қабули давом этмоқда.

◽️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамкорлик қилади.

◽️Ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишда қўшимча талаб ҳам бор.

◽️Тошкент давлат аграр университетида вилоятдаги ОТМ битирувчи талабалари билан очиқ мулоқот бошланди.

◽️Очиқ мулоқот: Тошкент вилоятида давлат хизматини сифатли ташкил этиш, соҳада самарадорликни ошириш масалалари таҳлил қилинмоқда.

◽️Фарғонада Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳамда одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти танқидий-таҳлил қилинди.

◽️Бухорода халқаро конференция ташкил этилди.

◽️Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда.

◽️Халқаро конференция доирасида давлат фуқаролик хизмати соҳасида Миллий “Карьера модели” электрон платформаси лойиҳаси тақдимот қилинди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш —  @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM