Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
9.99K photos
1.94K videos
14 files
6.52K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

❗️Қарорга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ва ДХРА (АРГОС) томонидан:

2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.

▪️Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари:

2023 йил 1 октябрга қадар
давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформа (hrm.argos.uz)га улаш чораларини кўради.

Каналга уланиш  —  t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️Барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари махсус ўқув-семинарларда иштирок этмоқда.

▫️Хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловлари ҳақида биласизми?

▫️Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳар ҳокимликларида туман(шаҳар) сектор раҳбарлари билан мулоқот ташкил этилди.

▫️Ўзбекистон-Қозоғистон: Давлат хизматига киришда очиқ танлов тизими бўйича тажриба алмашишди.

▫️Билган яхши: Талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин.

▫️Давлат хизмати самарадорлигини оширишда БАА билан амалий ҳамкорликка ўтилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Божхоначилар янги таҳрирдаги Конституциямиз нормаларини амалиётга тўлиқ жорий қилиш юзасидан билимларини оширишди.

▫️Муҳим ҳужжат: Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади.

Бизни кузатаётганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш — 
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Мен олий ўқув юртининг 4-босқич талабасиман. Ҳозир ишга кира оламанми?

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

◽️
Ҳамкабларга ҳам улашиш тавсия этилади.

Full формат

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️Иш режимига риоя этилиши юзасидан мониторинг натижалари

◽️Жорий йилнинг 1 августидан 24 сентябрь кунига қадар республиканинг барча ҳудудларида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 34-моддасида назарда тутилган иш вақти меъёрларига Иш берувчилар томонидан риоя этилиши мониторинг қилинди.

Мониторинг давлат органларининг 519 та ҳудудий бошқармасида ўтказилган. Шундан, 105 тасида 363 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилганлиги аниқланган.

Жумладан, 169 нафар ходим дам олиш кунлари, 194 нафари эса иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилган.

◽️Мониторинг натижаси бўйича 105 та давлат органи раҳбарига иш вақти меъёрларига амал қилиш лозимлиги ва ушбу талабларга риоя этмаслик Иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган. Айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 44,4 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилган.

Жараён давом этмоқда.

☝️Давлат хизматчилари мурожаатлари боти — @murojaat_argos_bot

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси
соҳанинг барча ватанпарвар, фидойи, жонкуяр, профессионал ходимларини, фахрийларини касб байрамлари билан самимий қутлайди.

Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашда Сизларга мустаҳкам соғлик, метин ирода, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Илм_ва_амалиёт

⚡️Бошқарувда тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Ушбу видеолавҳада сиёсий фанлар доктори Сардор Усманов тизимли фикрлашнинг бошқарувдаги аҳамиятини мисоллар ёрдамида таҳлил қилиб беради.

▫️Кўриш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️БАА билан давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашилмоқда

◽️БАА Инсон ресурслари федерал идораси (FAHR) билан ҳамкорлик доирасида “Давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини бошқариш тизими” мавзусида онлайн-семинар ташкил этилди.

Семинар FAHR Сиёсат сектори бошлиғи Айша Ал Сувайди томонидан олиб борилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Амира ўзи таҳсил олаётган давлатда мамлакати Президенти билан учрашди

У "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати, Жорж Вашингтон университети магистранти. У Давлатимиз раҳбарига таклиф берди ва у маъқулланди.

— Ватаним тафтини олиб кирдилар, — дейди Амира.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши ҳақида нималарни биламиз?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси учун махсус ўқув ташкил этилди

◽️Унда давлат хизматчилари Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг соҳага оид модда ва нормалари юзасидан экспертлар билан фикр алмашишди, янги билимлар олишди.

Маълумот учун, жараён барча вазирлик, идоралар ва уларнинг қуйи тузилмалари, ҳокимликларда жорий йилнинг 7 сентябрь куни бошланган эди. Ўқув Давлатимиз раҳбарининг ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ўқувда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов иштирок этиб, ушбу лойиҳа доирасида, айни дамда 55 минг нафарга яқин давлат хизматчилари қамраб олинганини маълум қилди. Шунингдек, ушбу ҳужжатда давлат хизматчилари масъулияти бир неча баробар оширилганини, инсон ҳуқуқлари кафолатланганлигини, жамоат бирлашмалари ваколатлари кенгайтирилганлигини билдирди.

— Конституция — тўғридан-тўғри амал қиладиган бош ҳужжатимиз. Моҳиятини қанча тез англасак, пухта ўзлаштирсак, халқимизга шунча сифатли хизмат кўрсата оламиз, — деди О.Хасанов.

Тажрибали экспертлар бошқарувда конституциявий нормаларнинг аҳамияти, инсон ҳуқуқлари кафолатлари, сиёсий институтлар фаолияти бўйича муҳим маълумотларни беришди.

Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифаси эканлиги таъкидланди. Илк маротаба киритилган, фаолиятга оид модда ва нормалар шарҳланди, муҳим терминларга изоҳ берилди.

@otabek_khasanov