Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.8K subscribers
9.91K photos
1.93K videos
14 files
6.49K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.

Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди.

❗️Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

▫️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Умурзаков Шавкат Буранович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги қайси тоифа ходимларни хизмат сафарига юбориш тақиқланади?
Anonymous Quiz
6%
Ногиронлиги бўлган ходимларни
6%
18 ёшгача бўлган ходимларни
13%
Ҳомиладор аёлларни
75%
Барча жавоблар тўғри
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

▫️
Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу: Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқдир

▫️"Мутолаа вақти"
рукни

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 24 март куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/f2dQBNihjH8 орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун давлат хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими юзасидан очиқ мулоқот бўлади

Тизим фаолияти ёки танлов жараёнлари юзасидан саволларингиз бўлса, барчасига жонли мулоқот давомида жавоб олишингиз мумкин.

▫️Таклифларингиз бўлса, уларни ҳам қабул қиламиз.

Мулоқот бугун, 16:00 да ушбу t.iss.one/argos_uz каналимизда бўлиб ўтади.

Соҳага оид масалангизга экспертимиз томонидан жавоб олмоқчи бўлсангиз, албатта мулоқотда иштирок этинг.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_янгиликлари

🌐 Ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлик — сифатли давлат хизматини кўрсатишда муҳим

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг бугунги сонида ҳам вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек барча туман, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

▫️ Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув соати ҳафтада бир маротаба, онлайн тартибда узатилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика

⚡️ Очиқ танлов асосида 46 601 нафар фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

▫️ Бугунги кунга келиб 1 миллион 383 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 24 март соат 15:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 408 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 136 тани ташкил этмоқда.

▪️Айни пайтда порталда 294 467 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

👉 Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

❗️ Порталнинг расмий канали.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

⚡️Эртага 25 март (шанба) барча учун иш куни

Президент Фармонига кўра, 25 март шанба дам олиш куни 22 март чоршанба кунига кўчирилди. Шу муносабат билан, 25 март, шанба, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рақамлаштириш

⚡️Давлат идоралари ва корхоналарида инсон ресурсларини бошқариш фаолияти рақамлаштирилди

HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими — қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Бугунга қадар тизимга 4 мингдан ортиқ ташкилотлар уланди.

▫️Full формат.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат_лойиҳасида

⚡️Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, интизомий жазо амал қилиш муддати ичида ходимга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва бошқа)...
Anonymous Quiz
55%
Қўлланилади
45%
Қўлланилмайди
#Тайинлов

⚡️ Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра:

Фаррух Ахмеджонович Бобоев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ф.Бобоев тайинловга қадар Мактабгача таълим вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat