Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Хоразм

Урганч давлат университетининг иқтидорли битирувчи талабалари иштирокида Ёшлар форуми ташкил қилинди.

Давлат фуқаролик хизматини жозибадорлигини ошириш, соҳага ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур форум Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Форумда йиғилган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти ва унинг истиқболдаги вазифалари билан яқиндан танишди.

Ёшларни энг қизиқтирган масалалардан бири бу давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф ва адолатли танлов тизими, яъни vacancy.argos.uz орқали ишга жойлашиш тизими бўлди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
Давлат фуқаролик хизматида рақамли технологиялар

Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизда ўхшаши бўлмаган, кенг қамровли “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплексини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати


Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
​​#Жиззах

Яна бир ҳокимлик “KPI”ни жорий этишга тайёрланмоқда

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими ўринбосарлари фаолиятида натижадорлик ва самарадорлик кўламини кенгайтириш ҳамда улар фаолиятига аниқ ўлчов индикаторлари билан холис баҳо бериш тизими яъни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини синов тариқасида жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.

Бу борада дастлаб, маҳаллий ҳокимлик вакилларида мазкур тизим доирасидаги тушунчалар, тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад, мазмун-моҳиятини тушунтириш учун жорий йилнинг 26 октябрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти филиали мутахассислари иштирокида Шароф Рашидов туманида семинар ташкил этилди.

Унда туман ҳокими ўринбосарларига ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб шаклланадиган кўрсаткичларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш манбаси ва уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда иштирокчилар билан бирга мазкур янги баҳолаш тизимини жорий этиш борадасидаги фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент#шаҳри

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали томонидан Сергели туман ҳокимлигида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш" тизимини жорий этиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокими ва ўринбосарларига ҳамда сектор раҳбарларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати масъул ходимлари томонидан туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати


Агентлик расмий каналига аъзо бўлинг👉 @argos_uz
Биз бир жамоамиз

Маълумки, Агентлик томонидан туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятига аниқ ўлчов индикаторлари орқали холис баҳо бериш тизимини синов тариқасида жорий этиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Бинобарин, белгиланган асосий вазифаларнинг амалга оширилишида ходимларнинг малакасини ошириб бориш стратегик мақсадлардан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2020 йил 27 октябрь куни ҳудудий филиаллар ходимлари учун ўқув семинари онлайн форматда ташкил этилди.

Унда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари, кўрсаткичлари ҳамда ҳисоботларни шакллантириш ва уларнинг мазмун-моҳияти, манбаси, уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, онлайн семинарда иштирокчилар билан бирга мазкур тизимни жорий этиш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

👉@argos_uz
#Бухоро #Вилояти

👉Сиз Бухоро вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимлари ким эканлигини билармидингиз?

Агар бу борда тўлиқ маълумотга эга бўлмасангиз, унда мазкур инфографик маълумот Сиз учун !
Эътиборингизга Бухоро вилоятидаги туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақидаги маълумот тақдим этилмоқда.

Мазкур лойиҳа кўламини келгусида янада кенгайтириш режа қилинган!

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#argos #vacancy #meritokratiya #HRmetrica

Тафсилот | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мамлакатимизда истиқболли кадрларни Давлат фуқаролик хизматига меритократия тамойиллари устувор бўлган очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилмоқда.

Мазкур лавҳада ана шундай ишларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими мисолида кўришингиз мумкин!
#25oct #uzbekiston24

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz

Эълон қилиниб борилаётган танловлар ҳақида хабардор бўлиш учун уланинг👉https://t.iss.one/vacancy_argos

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#Тайинлов

⚡️ Танлов ғолиблари Ангрен шаҳар ҳокимлигига ишга олинди

🇸🇱2020 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда

📌 Ангрен шаҳар ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси,

📌Ангрен шаҳар хокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси,

📌Ангрен шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси,

📌Ангрен шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг етакчи мутахассиси вакант лавозимларига бўлган очиқ мустақил танловнинг суҳбат жараёни бўлиб ўтди.

🔰Ангрен шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимларининг 4 та вакант лавозимига жами 62 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, суҳбат жараёнига 19 нафар номзод малака талаблари асосида саралаб олинди. Танлов комиссияси аъзолари 19 нафар номзод билан ZOOM платформаси ёрдамида суҳбат ўтказдилар.

👉Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Оқилхонов Тимурхон Толибхон ўғли - Ангрен шаҳар хокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси,

👉Эгамқулова Дилноза Рахимджановна - Ангрен шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг етакчи мутахассиси вакант лавозимларига энг муносиб номзодлар деб топилди ва Ангрен шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан лавозимларига тайинландилар.

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz

Эълон қилиниб борилаётган танловлар ҳақида хабардор бўлиш учун уланинг👉https://t.iss.one/vacancy_argos


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Ҳокимликларда KPI бўйича семинарлар ўтказилмоқда

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизнинг бир қатор туман(шаҳар) ҳокимликларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими (KPI)ни жорий этиш юзасидан дастлабки тушунчалар бериб борилмоқда.

Хусусан, Агентликнинг Тошкент вилояти филиали мутахассислари Нурафшон шаҳрида, Сирдарё вилояти филиали мутахассислари эса Ширин шаҳрида ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари учун “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш" мавзусида ўқув семинарини ташкил этди.

Унда ҳоким ўринбосарларига ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб шаклланадиган кўрсаткичларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш манбаси ва уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz