Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.8K subscribers
9.93K photos
1.93K videos
14 files
6.5K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Давлат_фуқаролик_хизматчиларига_эслатма

⚡️Ишга қабул қилинганда дастлабки синов муддати кимларга белгиланмайди?

Янги Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон, АҚШнинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️ Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

Унда хизматчиларнинг одоб-ахлоқ қоидалари мазмун-моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти

Маърузачи:
Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси

▫️Мавзу: Ҳудудлар иқтисодиётининг ихтисослашуви, ўсиш нуқталарини аниқлаш ва уларни ривожлантириш

Маърузачи:
Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари номзоди(PhD), доцент

🟢 “Мутолаа вақти” рукни (Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир, Ли Куан Ю)

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 25 ноябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола youtu.be/cpspFjI8GQE орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Шахзод Набиев Олмазор тумани ҳокими ўринбосари - "Ёшлик" шаҳарчаси ҳокими лавозимига тайинланди

У тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Сергели тумани бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган. Шунингдек, Ш.Набиев "Келажак лидерлари" дастури битирувчиси ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_янгиликлари

🌐 Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг бугунги сонида ҳам вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек барча туман, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Бугун Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE

⚡️Масъул раҳбарларнинг хорижда таълим олаётган ёшларимиз билан мулоқоти бошланди

Бу гал хорижда, IT cоҳасида таҳсил олаётган ёшлар йиғилишди.

Онлайн тартибда ташкил этилган учрашув хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг IT ва аниқ фанлар йўналишида таҳсил олаётган ёшларимиз учун ташкил этилди.

Мулоқотда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги деректорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти иштирок этмоқда.

Илк маротаба, аниқ соҳа вакиллари учрашган мулоқотда дастлаб ёшларимизнинг яшаш ва ўқиш шароитлари ҳақида суҳбатлашилди.

Айни дамда учрашув мақсади, соҳадаги долзарб масалалар ҳақида ёш мутахассисларга маълумот берилмоқда.

Мулоқотда тизимни ривожлантириш бўйича ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш, шунингдек, Ўзбекистонга қайтгандан сўнг, амалга оширишни режалаштирилаётган ишлари, тизимда қиладиган янгиликлари ҳақида ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Акмалжон Азимжонович Махмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

🕊Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🇺🇿 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Навоий вилоятида вакант лавозимлар учун очиқ танловлар давом этмоқда. Жараёнлардан жонли репортаж тақдим қилинди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари нималардан иборат? Жойларда махсус ўқувлар ташкил қилинмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизмати ёшлар учун очиқ. Шу мавзуда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

▫️Махсус семинар: Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқи — давлат хизмати имижини белгилашга таъсир қилади.

▫️Тафсилот: Жамоатчилик учун очиқлик — самарали фаолият кафолати.

▫️Статистика: Очиқ танлов асосида 43 923 нафар фуқаро давлат хизматига қабул қилинди.

▫️Халқаро ҳамкорлик: Ўзбекистон-Франция давлат хизматини ривожлантириш мақсадида декларация имзолади.

▫️Самарқандда кадрлар давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали қабул қилинмоқда.

▫️Билган яхши: Ишга қабул қилинганда дастлабки синов муддати кимларга белгиланмайди?

▫️Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️ Масъул раҳбарлар хорижда, IT соҳасида таълим олаётган ёшларимиз билан мулоқот қилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz