Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.5K photos
2.04K videos
14 files
6.8K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Немис тадбиркори ва бизнес-тренер Бодо Шефер таклиф этган “72 соат” қоидаси нимага ёрдам беради?
Anonymous Quiz
51%
мақсадни белгилаш ва режани тузиш
17%
истаклардан ҳаракатга ўтиш
11%
ваколатни узатиш ва назорат қилиш
21%
ўзини ва ўзгаларни англаш
Ишларни тақсимлаш ва устуворликларни белгилаш тайм-менежментнинг қайси йўналишига мансуб?
Anonymous Quiz
19%
ваколатни узатиш
18%
назорат
12%
кўп вазифалилик
50%
режалаштириш
Ҳурматли тингловчи! Тўғри жавобни белгилай олмадингизми? Унда махсус ўқув соатини қайта кўришни тавсия қиламиз.

Тўғри жавобни топган синчков, ўзини ривожлантириб бораётган тингловчиларга эса миннатдорлик билдирамиз. Янги билимлар ва шахсий ривожланиш Сизнинг самарали фаолият юритишингиз асосидир.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу форматда олиб борилаётган мулоқот туфайли дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақамизда мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлдик

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида
ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати масъуллари навбатдаги хизмат сафари Наманган вилоятида бўлди.

▪️Студия 24: Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш масаласида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

▪️Очиқ танлов иштирокчилари билан танлов жараёнлари ҳақида интервью тайёрланди.

▪️Ёш давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

▪️Наманганда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бошқармаларининг ахборот хизмати масъул вакиллари учун давра суҳбати ташкил этилди.

▪️Давлат фуқаролик хизматида ишлаётган хизматчилар билан мулоқот бўлиб ўтди.

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди.

▪️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати тақдим қилинди.

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан брифинг ташкил этилди.

▪️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди? Давлат хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

Бизни кузатаётганингиз учун миннатдормиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендияси совриндорларининг давлатимиз раҳбари билан учрашувидан сўнг таассуротлари...

— Ўзларингиз айтинглар, сизларга яна нима шароит яратиб берсам, яхши бўлади...

— Фақат ишонишда давом этсангиз бўлди, Муҳтарам Президент.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ўзбекистон Президенти номига самимий қутловлар келмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шунингдек, унинг номига нуфузли глобал ташкилотлар раҳбарлари ва хорижий етакчилардан қутловлар келмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг хорижда таълим олиш дастурларида иштирок этиш тартиби ҳақида биласизми?

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_рукн
#Давлат_хизматчиси

⚡️Aброр Aсқаров
: Одамлар давлат хизматчисидан рози бўлса, давлатдан рози бўлади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати янги рукнни тақдим қилади!

Эндиликда чекка-чекка ҳудудларимизда, қишлоқ ва маҳаллаларимизда яшаб, ҳудудни ривожлантираётган, халқ розилигини олиб, давлат хизматида самарали фаолият олиб бораётган кадрлар билан сизларни таништириб борамиз.

Илк қаҳрамонимиз — Aброр Aсқаров. Пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими шўбаси мудири. Тизимда 12 йилдан буён меҳнат қилаётган кадр.

***
— Нега давлат хизматини танлагансиз?
— Бола эдим. Амаким ҳар кун эрталаб оқ кўйлакларда ишга чиқиб, кечга қайтардилар. У-бу жойга бирга чиқсак, қишлоқдошларимнинг уларга бўлган ҳурматини кўрардим. Қўшниларимиз улар ҳақида фахрланиб гапирарди. Узоқ дуо қилишарди. Одамларга доим яхшилик пайида юрардилар. Ўша пайтлар давлат хизматида ишлаш истаги пайдо бўлган...

Батафсил☝️

👉
Full HD формат.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
🟢LIVE

⚡️Давлат хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими жараёнидан фоторепортаж

Айни дамда Агентлик Ахборот хизмати вакиллари Тошкент шаҳар филиалида бўлиб, жараёнлар билан жамоатчиликни таништирмоқда. Танлов босқичларига кузатувчи сифатида ОАВ вакиллари ҳамда қизиқувчилар таклиф этилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиалида навбатдаги танлов иштирокчилари тест босқичида. Жараён онлайн режимда узатилмоқда. Шунингдек, жараённи Агентлик масъул ходимлари кузатмоқда.

Ушбу босқич test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг ушбу босқичида 40 та саволга 50 дақиқа вақт берилиб, 100 баллик тизимда баҳоланади.

Тест саволлари 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисм ахборот технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ва сиёсий-ҳуқуқий билимларни баҳолашга қаратилган саволлардан, 2-қисм эса сиз ишга кирмоқчи бўлган бевосита давлат органи томонидан тайёрланган мутахассислик саволларидан иборат.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Мутахассис_фикри

⚡️Кадрларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнлари Тошкент шаҳрида қандай амалга оширилмоқда
?

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали бош инспектори Камола Алимджанова маълум қилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Интервью
#Очиқ_танлов_иштирокчиси

Рустамбек Маърупов:
Ўқишни битирдим. Яқин танишим давлат хизматидаги бўш иш ўринлари портали ҳақида айтиб қолди. Хурсанд бўлиб, фойдаланишни бошладим.

Ҳозир давлат хизматидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида биляпмиз, мутахассислигимиз бўйича мос иш ўрнига онлайн ҳужжат топширяпмиз. Бугун кўрдим. Билимингиз бўлса, тестдан ўтасиз. Ҳаммаси адолатли ўтяпти...

Батафсил☝️

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Мутахассис_шарҳи

Савол: Ҳозиргина кўрдик, танлов иштирокчиси тест босқичида мобил телефондан фойдаланди. Бу табиийки, жараённи онлайн кузатаётган жамоатчиликка савол туғдириши мумкин. Иштирокчи нега мобиль телефондан фойдаланди?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали масъул ходими Фозилбек Жохонгиров бу ҳақда маълумот берди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🟢LIVE

Тошкент шаҳар Спортни ривожлантириш Бош бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича бош мутахассиси лавозимига эълон қилинган таловнинг суҳбат босқичи давом этмоқда.

Ушбу босқич давлат органида фаолият юритаётган танлов комиссияси томонидан ўтказилмоқда.

Суҳбат босқичида кузатувчи сифатида Агентлик вакили ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг суҳбат босқичи интервью ёки тақдимот шаклида ўтказилиши мумкин. Суҳбат натижаси бўйича номзод танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан баҳоланади. Энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб топилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat