Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.5K photos
2.04K videos
14 files
6.81K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🔴LIVE

Айни вақтда Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун
муҳокама қилинмоқда.

Маърузачи - Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун, 28 май куни бўлиб ўтаётган йигирма олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди

Қонун билан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган 100 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид муносабатлар тартибга солинган.

Ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

Сенатнинг ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун муҳокама марказида бўлди

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, давлат идоралари ходимлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини яратиш бўйича сезиларли чоралар кўрилмоқда.

Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида мазкур Қонун ишлаб чиқилган бўлиб, у давлат фуқаролик хизматини, шу жумладан, номзодларни очиқ мустақил танлов орқали саралаб олиш жараёнини комплекс ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайди.

Шунингдек, ушбу ҳужжат давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлиги ва компетенциясини баҳоловчи мезонлар, уларнинг малакасини оширишга бўлган талабларни белгилашда тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи қонун ҳисобланади.

Муҳокама қилинган Қонун нормалари фақатгина давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.

Бундан ташқари, давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий ваколатлари белгиланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли давлат органларининг давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлари аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда, яъни давлат хизматчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

Шу билан бирга, Қонунда халққа хизмат қилиш давлат фуқаролик хизматининг асосий принципларидан бири этиб белгиланмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида давлат хизмати соҳасини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Давлат хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда уларнинг масъулиятини ҳам янада оширишга хизмат қилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

⚡️Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди

Қонун билан давлат фуқаролик хизматига қабул қилишдан тортиб, ишдан бўшатишгача бўлган барча жараёнларда максимал даражада коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, коррупцияга мойил муносабатларни бартараф этишга доир нормалар ўз аксини топган.

Хусусан, қонунда давлат органлари учун коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус чора-тадбирлар, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчисига қатор мажбуриятлар ва чекловлар белгиланмоқда.

Масалан, белгиланган одоб-ахлоқ қоидaларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги, беғараз ва холис бўлиши, ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши, давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби мажбуриятлар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, қонунда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашишга бағишланган алоҳида боб киритилган бўлиб, унда корруциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жумладан:

▪️давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;

▪️давлат фукаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари;

▪️совға олиш-бериш тартибига оид қоидалар;

▪️манфаатлар тўқнашувига йўл қўмаслик;

▪️коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротацияси каби коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали превентив механизмлар жорий этилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Давлат фуқаролик хизматидаги ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи 200 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотларидаги 100 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатлар ягона қоидалар асосида тартибга солинади.

▪️ Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Otabek Hasanov
Қонун билан давлат хизматчиларининг малакасини узлуксиз ошириб бориш - хизмат мажбурияти сифатида белгиланди

Давлат фуқаролик хизматчиси ўз касбий компетенцияларини мунтазам ривожлантириш, малакасини узлуксиз ошириб бориш унинг ҳуқуқи эмас, балки хизмат мажбурияти этиб белгиланди.

Илгари ходимларни малакасини ошириш қоида тариқасида амалга оширилган бўлса, қонун билан ходимларнинг малакасини ошириш ва касбий фазилатларини ривожлантириб бориш уларни хизмат поғоналарида ўстиришда асосий ва муҳим омил ҳисобланади.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cенатда_муҳокама

Алимов Равшанбек Асадбекович,
Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва туризм масалалари қўмитаси раиси

Савол: Ҳарбий, ички ишлар ёки дипломатик корпус вакили фуқаролик ишига ўтса, унвон ва бошқа лавозимлари сақлаб қолинадими?

Жавоб
: Хасанов Отабек Абдурашидович, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Дейлик, ҳарбий, ички ишлар тизимидаги шахс майор даражасидаги унвонга эга бўлса, ёки бошқа дипломатик соҳа вакили биринчи даражали котиб бўлса, у фуқаролик тизимидаги ишга ўтса, давлат фуқаролик хизматчисининг учинчи даражали хизматчисига тенглаштирилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Сенат “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Давлат фуқаролик хизматчиларига бизнес эгаси бўлиш, қариндошини ишга олиш ва қариндошининг бўйсунувида ишлаш, ўз мавқеидан фойдаланиб совға ва мукофот олиш, республикадан ташқарида ҳисобварақ очишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.

👉 https://kun.uz/46481559

Kun.uz расмий канали
Forwarded from Otabek Hasanov
Эндиликда давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари гуруҳларга бўлинади. Бу нима дегани...

Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари “сиёсий” (вазир, раис, директор ва бошқа), “бошқарув” (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва “ёрдамчи” (мутахассис, инспектор ва консультантлар) гуруҳларга бўлинмоқда.

Биринчидан, уларга тайинланишнинг аниқ қоидалари белгиланмоқда, шунга кўра, давлат фуқаролик хизматига илк маротаба кираётган номзодлар очиқ мустақил танлов асосида “ёрдамчи” гуруҳга мансуб лавозимларни эгаллайдилар;

Иккинчидан,
давлат фуқаролик хизматида хизмат поғоналарида кўтарилиш ички танловлар асосида амалга оширилади;

Учинчидан,
“бошқарув” гуруҳига мансуб лавозимларни эгаллаган давлат фуқаролик хизматчилари келгусида “сиёсий” лавозимларга тайинланиш учун миллий кадрлар захирасига киритилади;

Тўртинчидан,
“ёрдамчи” гуруҳига мансуб энг қуйи лавозимдан ташқари барча лавозимларни эгаллашнинг асосий шарти бу - малака ошириш сертификатига эга бўлиш, яъни тегишли билим ва кўникмаларни шакллантириш қонун билан белгиланмоқда;

Бешинчидан, узлуксиз компетенцияларини ошириб бориш барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий этиб белгиланмоқда.

Давлат органларида хизмат поғоналарида кўтарилиш (карьера модели)нинг юқорида қайд этилган мезонлар асосида белгиланиши, энг аввало, хизматчилар орасида малака ошириш ва юклатилган вазифалар ижросини юқори сифат билан бажаришга рағбатлантиради ҳамда рақобатли меҳнат бозорида давлат фуқаролик хизматининг нуфузини янада оширади.

@otabek_khasanov
Forwarded from Otabek Hasanov
Кадрлар билан ишлаш бошқармалари фаолияти инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқаришга йўналтирилади

Қонун билан кадрлар билан ишлаш бошқармалари фақатгина давлат органларидаги ижро интизоми ёки кадровий масалаларга оид буйруқларни расмийлаштириш билан чекланиб қолмайди. Уларнинг фаолияти инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқаришга йўналтирилади.

Хусусан, ходимлар салоҳиятини кузатиб бориш, уларни касбий ривожлантириш, юқори лавозимларга тайёрлаш бўйича малака ошириш ва ўқув дастурларига жалб этиш, кадрлар захирасини юритиш, ходимларни саралаш ва танлаб олиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга оид бир қатор ваколатлар берилмоқда.

@otabek_khasanov
#Сенат_Раиси_Қонун_ҳақида

⚡️Танзила Нарбаева: Бу – анча йиллардан бери кутилган жуда ҳам муҳим, халқимиз кутаётган қонун

Тараққиётимизнинг янги босқичида биринчи кунидан бошлаб ҳурматли Президентимиз халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойилни илгари сурган эди.

Бу тамойил барча даражадаги давлат органлари учун ҳақиқий синов бўлди. Янги авлод кадрларига бўлган талаб жуда ҳам катта эканлиги ҳаммамиз ҳис қилдик.

Биз Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва халқимизни рози қилишни мақсад қилган эканмиз, демак, бундан кейин ҳам мазкур масала тобора долзарб бўлиб бораверади.

Масъуллар бир жиҳатга эътибор бериш керак, қонун тўлиқ ишлаб кетиши учун тартиб ва бошқа ҳужжатлар, албатта, ишлаб чиқилиши лозим.

Билдирилган фикрлар, Агентлик томонидан айтилган гаплар, умуман, халқимизнинг фикр-мулоҳазаларини ҳам эътиборга олиш керак.

Батафсил

Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz
⚡️Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг муносиб ҳуқуқий ҳимояси таъминланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси раҳбарнинг ноқонуний топшириғини бажармаслик, ўзига нисбатан чиқарилган қарорлар устидан юқори турувчи орган ва ваколатли орган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги) ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.

▪️Унга кўра, ходимларнинг хизмат муносабатларида низоли ҳолатлар юзага келганда (масалан, ноқонуний интизомий жазо чорасини қўллаш, фаолиятни нотўғри баҳолаш, лавозимдан четлатиш, танлов ва этика комиссияси хулосаларидан норози бўлиш ва ҳоказо) давлат фуқаролик хизмати билан кафолатланган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имкони яратилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Илк маротаба давлат фуқаролик хизматчиларига ҳам махсус мартаба даражалари берилади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун эгаллаб турган лавозими, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижаларига қараб малака даражалари берилиши белгиланмоқда.

▪️ Эндиликда, юристлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва мудофаа органларидаги ходимларнинг махсус унвонлари каби фуқаролик хизматчилари ҳам махсус мартабалар, яъни малака даражаларига эга бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сенат Ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_эксперт_Қонун_ҳақида

⚡️Қонун — ҳукумат ривожланиши ва маъмурий ислоҳотларнинг асоси бўлади

Пан Сок Ким, БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси аъзоси, Yonsei университети профессори

Ўзбекистоннинг давлат хизмати тўғрисидаги қонуни Парламентнинг юқори палатасида маъқуллангани ҳақида эшитиб, бу бўйича фикр айтишни ўзимга шараф деб билдим.

Тез орада Ўзбекистонда Қонун кучга киради, деган умиддаман. Бошқа мамлакатлар бу каби қонунларини анча олдин қабул қилишган. 2008 йилда Вьетнам соҳага тегишли қонунини қабул қилганда, мен ҳукуматга қатор таклифларимни берганман.

Қонунни ҳукумат ривожланиши ва маъмурий ислоҳотларнинг асоси, дейиш мумкин. Ўзбекистон Қонуни анча пухта, пишитилган. Кейинчалик ислоҳотлар ва давр талабига қараб, унга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бу табиий жараён.

Шунингдек, Ўзбекистонда Қонун кучга киргач, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги унга асосан, мамлакатда кадрлар сиёсати бўйича марказий орган сифатида муҳим роль ўйнайди.

Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz