Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
9.99K photos
1.94K videos
14 files
6.53K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Жиззах_вилояти #Келажак_лидерлари

⚡️Лочинбек Жуманов: "Президентимизнинг "Ҳалоллик вакцинаси" ҳақидаги фикрлари моҳиятини англаш биз учун жуда муҳим"

Айни кунларда республикамиз бўйлаб "Келажак лидерлари" клубининг очилиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг Инновацион марказида ҳам тантанали тадбир ташкил этилди. Унда ташкилотчилар, ёшлар ҳамда ОАВ иштирок этиб, ёш лидерларни ушбу муваффақият билан қутлади.

— Бугун давлат хизматчилари ҳақида гап кетганда, аввало, Президентимизнинг "Ҳалоллик вакцинаси" ҳақидаги фикрларини эслайман. Бизга ўхшаган ёш кадрлар ушбу вакцина моҳиятини англаган ҳолда давлат хизматига кириб келсак, тараққиётимиз кутилганиданда тез ривожланади, — дейди Клуб аъзоси Лочинбек Жуманов. — Ушбу Клуб орқали мен тажриба ва билимимни оширишни мақсад қилдим.

Тадбир давомида ёш лидерларга аъзолик Сертификатлари, махсус кўкрак нишонлари ҳам топширилди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри #Келажак_лидерлари

⚡️
Бугун пойтахтда ҳам "Келажак лидерлари" клубининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

➡️ Очиқ ва шаффоф тизим — vacancy.argos.uz орқали давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинган кадрлар ҳақида маълумотга эгамисиз?

➡️ Ҳудудларда “Келажак лидерлари” клубларининг расмий очилиш маросимлари бошланди.

➡️Соғлиқни сақлаш соҳаси фаол ва ижобий ўзгариш қилишга қодир кадрлар билан тўлдирилмоқда.

➡️ Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади.

➡️ Сурхондарёда давлат органлари ва ташкилотларида 30 ёшгача бўлган кадрларнинг улуши ошади.

➡️ @vacancyonline — очиқлик ва шаффофлик сари яна бир дадил қадам ташланди.

➡️Президент бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлади.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти #Келажак_лидерлари

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё филиали ва вилоят ҳокимлиги Қўшма қарор имзолади

Қарши шаҳридаги IT паркда ҳам “Келажак лидерлари” клубининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари, Клуб аъзолари, ёш давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда ОАВ иштирок этиб, ёш лидерларни қутлашди.

— Атрофда бўлаётган воқеаларни кузатиб, хулоса чиқариб, ўзининг ҳаётий принципини шакллантириш ҳақиқий лидерларга хос xусусиятдир, — деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ёш лидерлар билан учрашувда.

Маросимда Агентлик ва вилоят ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма қарор имзоланиб, Клуб аъзоларининг тасдиқланган Дастур асосида Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ўқитилиши ҳамда қатор лойиҳаларда иштирок этиши белгилаб қўйилди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги қаҳрамони - "Улуғбек" иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Оқил Салимов. Суҳбатдошимиз ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан - руководитель фонда по поддержке одаренной молодежи "Улугбек" Окил Салимов. Наш собеседник делится размышлениями о прошлом и настоящем, а также динамичности нового Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мустақилликка_30_йил

⚡️Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган маросимда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Марказий аппарат масъул ходимлари, “ZOOM” платформаси орқали эса ҳудудий филиаллар вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида давлатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ягона давлат сиёсати, тизимда эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мустақиллик, тинч ва фаровон кунларнинг тараққиёт, халқимиз ҳаёти, ёшларимиз камолотидаги ўрни эътироф этилди. Йиғилганлар сўз олиб, бугунги кескин ислоҳотлар даврида ҳар бир давлат хизматчиси олдида турган долзарб масалалар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида фаолиятда фидойилик ва намуна кўрсатаётган бир гуруҳ тизим масъул вакиллари рағбатлантирилди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube