Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.2K photos
1.99K videos
14 files
6.66K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Қонунчиликда_янгиликлар

⚡️Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади


▫️“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

▫️Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар берилади:

2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;

— маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқ_хизматчиси

▫️Бабамуродов Илхомжон Абдурасулович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом
энергияси агентлиги бош мутахассиси


Илхомжон Бабамуродов 1994 йил Навоий шаҳрида туғилган.

🔝 Мутахассислиги: Ядро технологиялари ва иссиқлик физикаси

🔝 Соҳадаги ташаббуслари: Ўзбекистон Республикасида биринчи атом электростанцияси учун INIR ва SEED миссиялари ўтказилиши учун норматив ҳужжатларни шакллантиришда иштирок этган. Бангладеш Халқ Республикасида қурилаётган “Руппур” атом электр станцияси лойиҳасида қатнашган. Айни дамда Ўзбекистондаги биринчи АЭСни мамлакат иқлимига мослаштириш ишларида қатнашмоқда.

Шунингдек, у Халқаро атом энергияси агентлиги томонидан Япониянинг Токио ҳамда Иваки шаҳарларида ташкил қилинган “Атом энергетикаси дастурига саноатни жалб қилиш бўйича минтақалараро ўқув курси”да муваффақиятли иштирок этган.

🔝 Мақсади: Энергетика тизимининг барқарор ва мустақил ишлаши ҳамда соҳада хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистонда биринчи АЭСни қуриш ва уни эксплуатация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш.

▫️Маълумот учун, лойиҳамиз ўз соҳасининг барча фидойилари учун очиқ. Сиз ҳам жамоамизга қўшилинг.

Лойиҳа ҳақида
бу ерда ўқинг.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида қўшимча имкониятларни ишга солиш, инвестицияни кўпайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Мутасаддиларга инвестиция лойиҳаларининг бориши, бандлик ва экспорт режалари таъминланишини алоҳида назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиб, ҳар бир туманни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️Халқчил ва адолатли давлат фуқаролик хизмати сари

ОАВ вакиллари Андижонда соҳада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Жорий йилда давлат фуқаролик хизматида самарадорликни баҳолаш йўналишида қандай ишлар амалга оширилди?

▫️Инфографикада батафсил.

#АРГОС_сарҳисоби_2024

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Мурожаат:
Амалдаги норматив ҳужжатлар бўйича ходим ўз малакасини ошириб бориши мажбурият сифатида белгиланган. Дейлик, мен хорижда малака оширмоқчиман. Бунинг имкони борми ва тартиби қандай бўлади?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича режаларни муҳокама қилдилар

Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳудудий яхлитлигини тиклаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини юксалтиришдаги тарихий ролини алоҳида таъкидлади.

Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқ_хизматчиси

⚡️Клевлеева Луиза Анваровна, Ижтимоий ҳимоя миллий aгентлиги ҳузуридaги Ижтимоий инспекцияси Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш бўлими етакчи мутахассиси


Клевлеева Луиза, Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

🔝 Мутахассислиги: шифокор-педиатр

🔝 Соҳадаги ташаббуслари: АҚШ тажрибаси асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган автотранспортдан фойдаланган ҳолда ташиш ва зарур жойларга етказиш бўйича махсус сервисни яратишда иштирок этган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан “Ижтимоий такси” сервисини яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш ташаббусида қатнашган. Агентлик тизимининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизаси натижалари юзасидан хулосаларни тайёрлашда иштирок этган.

🔝 Мақсади: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимини такомиллаштириш мақсадида чет эл тажрибасини ўрганиб бориш ва тизимли равишда таклифларини тақдим қилиб бориш. Шунингдек, чет эл тажрибасига асосан (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия) келиб чиқиб, жисмоний, ақлий, сенсор бузилишлар сабабли ҳаёт фаолияти турғун чекланган шахсларга ногиронликни фоизда белгилаш тизимини жорий этиш.

▫️Маълумот учун, лойиҳамиз ўз соҳасининг барча фидойилари учун очиқ. Сиз ҳам жамоамизга қўшилинг.

Лойиҳа ҳақида
бу ерда ўқинг.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга келди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Дресс-код нима?

Давлат хизматчилари қачон, қаерда дресс-кодга амал қилишлари керак? Умуман олганда, дресс-код талаблари нималардан иборат?

Ушбу видеолавҳа шу ҳақда.

Ҳамкасбларга ҳам улашинг.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.

2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзни излаганга китоб керакдир...

▫️Қашқадарёда “Энг фаол китобхон давлат фуқаролик хизматчиси” танловининг якуний босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Танлов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Жараёнлар ҳақида лавҳада батафсил.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Жорий йилда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги халқаро йўналишда қандай ишларни амалга оширди?

▫️Инфографикада бу ҳақда батафсил маълумот берилган.

#АРГОС_сарҳисоби_2024

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

#Ҳамдардлик

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Муносабат

2024 йил 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Яшнобод туман ҳокими ўзини 62 млн сўм билан мукофотлади” сарлавҳаси билан ахборот тарқатилди.

Мазкур хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича секторларнинг фаолиятига баҳо беришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарорида:

▫️секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилиши;

▫️баҳолаш натижалари бўйича ҳудудлар даражасида “Энг ташаббускор сектор” йўналиши бўйича ғолиблар аниқланиши ва 1-ўрин учун БҲМнинг 200 баравари, 2-ўрин – 150 баравари, 3-ўрин – 100 баравари миқдорида пул маблағи билан рағбатлантирилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан,
12 туманнинг барча 48 та сектори кесимида ўтказилган баҳолаш натижасида Яшнобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Б.Рахманкулов 2-ўринни эгаллаган ва унга БҲМнинг 150 баравари миқдорида пул мукофоти ажратилиши белгиланган.

Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, мукофот маблағлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

2024 йил 13 мартда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод тумани ҳокимининг 2024 йил 24 октябрдаги қарори қабул қилиниб, Б.Рахманкуловга 61,9 млн сўм ажратилиши кўрсатилган. Ажратилган маблағдан 12,4 млн сўм ягона ижтимоий тўлов, 5,9 млн сўм даромад солиғи ушлаб қолиниб, Б.Рахманкуловга 43,6 млн сўм пул мукофоти берилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бузиб кўрсатилган бўлиб, Яшнобод тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Б.Рахманкулов қонунчиликка мувофиқ рағбатлантирилганлигини маълум қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлатимиз раҳбари МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ai.lex.uz — сунъий интеллект жавоб беради

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat