Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.3K subscribers
9.99K photos
1.94K videos
14 files
6.53K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Болалар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади

Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

#Билган_яхши

Каналга уланиш —@argos_uz
⚡️Давлат хизматчисининг ташқи кўринишида расмийлик ва камтарлик бўлиши лозим

Давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.

Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши мумкин.

#Билган_яхши

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилса, хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади

Давлат фуқаролик хизматчисига махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Хизмат гувоҳномасида давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Хизмат гувоҳномаси давлат фуқаролик хизматчиси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

#Билган_яхши

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномасида нималар акс этади?

Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат фуқаролик хизматчисининг мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайдиган ҳужжатдир.

Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ёки қонунчиликда белгиланади.

Давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасини имзолашдан олдин давлат фуқаролик хизматчиси лавозим йўриқномаси билан имзо қўйдириб таништирилиши керак.

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Шахсий ҳужжатлар тўпламидаги ахборотни учинчи шахсларга давлат фуқаролик хизматчисининг розилигисиз бериш тақиқланади

Давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ҳужжатлари тўплами унинг шахсга доир маълумотлардан ва у томонидан давлат фуқаролик хизматини ўташ тўғрисидаги ахборотдан иборатдир.

Давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ҳужжатлари тўплами давлат органининг кадрлар бўлинмаси томонидан юритилади. Давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ҳужжатлари тўплами электрон шаклда юритилади.

Давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ҳужжатлари тўпламига давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлмаган ахборотни киритиш, шунингдек шахсий ҳужжатлар тўпламидаги ахборотни учинчи шахсларга давлат фуқаролик хизматчисининг розилигисиз бериш тақиқланади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар мавжуд

#Билган_яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat