Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.3K photos
2.01K videos
14 files
6.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчиларида креатив фикрлаш — фаолият самарадорлигининг муҳим талаби

Давлат фуқаролик хизматида ижрочилик, ташаббускорлик ва креатив фикрлашнинг аҳамияти ҳақида Давлат бошқаруви академияси доценти Лола Инагамова муҳим маълумотларни берди.

▫️Кўриш ва амалиётда қўллаш тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Давлат хизматчилари орасида лавозимда кўтарилиш истагидаги кадрларимиз кўп.

Бунинг учун фаолиятда самарадорликка эришиш, халқимизга натижали хизмат кўрсатиш муҳим ҳисобланади.

Давлат хизматчиси қачон натижали ишлайди? Унда касбга муҳаббат, етарли билим, фидойилик ва ташаббускорлик бўлса...

◽️Ушбу роликда биз касбий компетенцияни қандай қилиб ошириб бориш бўйича тавсиялар бердик. Уларни амалда қўллаб кўринг!

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларига саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

Кадрларнинг саломатлиги — самарали фаолияти учун бирламчи асосдир!

Каналга уланиш —
@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, профессор Гули Шайхова давлат фуқаролик хизматчиларининг соғлом овқатланишини ташкил этиш, саломатлигини асраш бўйича зарурий тавсияларни берди.

❗️Ҳамкасбларингизга ҳам улашинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда
кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда. Хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Йиғилишда шунингдек, “Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (Женева, 1970-йил 24-июн) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Конвенциянинг асосий мақсади — барча ишлайдиган ходимларга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган таътилларни таъминлашдан иборат.

Фракция аъзолари Конвенциянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, дам олиш ва ҳақ тўланадиган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилишини алоҳида қайд этиб, уни қўллаб-қувватлашди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларига саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

Кадрларнинг саломатлиги — самарали фаолияти учун бирламчи асосдир!

#Бу_муҳим

Каналга уланиш —
@argos_uz
Давлат хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт

#Бу_муҳим

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Бу_муҳим

Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.

Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


Давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Давлат органлари, ташкилотлар мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиши мумкин.

Давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган мансабдор шахсига оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.

Мурожаатни рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича иш юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM