Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Инсон ресурсларини самарали бошқариш ва ривожлантириш — муҳим масала
Қашқадарёда шу соҳага масъуллар учун амалий семинар ташкил этилди. Инсон капиталини тўғри бошқариш бўйича йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди. Етакчи экспертлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

❗️1-ФАКТ: Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг(АРГОС) вазифалари нималардан иборат?
Агентлик томонидан жорий қилинган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz даги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар Порталга жойлаштирилган сана мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.
Танлов 3 та босқичдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️биринчи босқич – номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
▪️иккинчи босқич – номзодларнинг билимини тест синовидан ўтказиш;
▪️учинчи босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш.
Агентлик танловлар бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:
— давлат органларидаги вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилинишини таъминлайди;
— ҳудудлардаги тест синовлари марказлашган ҳолда Агентликнинг филиалларида ҳамда Агентликнинг — test.argos.uz платформасида ўтказилади;
— танловларни белгиланган тартиб асосида ўтказилиши устидан назорат олиб боради;
— танловларнинг суҳбат босқичида ўз вакилини кузатувчи сифатида юборади;
— танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда белгиланган қоидага риоя этмаслик ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, танлов натижасини тўлиқ ёки қисман бекор қилади.
Каналга уланиш — @argos_uz

❗️2-ФАКТ: Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?
Давлат органида танловларни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси тузилади.
Танлов комиссиясининг таркиби давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказилаётган давлат органининг кадрлар бўлинмаси танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
⁉️ Танлов комиссиялари ваколатлари:
▪️номзодларнинг вакант лавозим малака талабларига мослиги бўйича хулоса бериб, танловларнинг тест босқичига ўтган номзодларни белгилайди;
▪️вакант лавозим хусусиятидан келиб чиқиб, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгилаши мумкин;
▪️танловларнинг суҳбат босқичини интервью ёки тақдимот каби усуллар асосида ўтказади;
▪️суҳбат натижаси бўйича ҳар бир Танлов комиссияси аъзоси номзодларни баҳолайди;
▪️суҳбат натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзодни танлов ғолиби деб топади.

❗️3-ФАКТ: Имтиҳон (тест) саволлари мутахассислик йўналишига боғлиқми?
Танловларнинг тест босқичи Агентликнинг test.argos.uz платформаси орқали ўтказилмоқда. Унда 40 та савол берилиб, 100 балл тизимида баҳоланади.
Номзод томонидан тест синовлари умумий кўрсаткичининг камида 56 фоизига тенг балл тўпланиши, танловнинг кейинги босқичига ўтиши учун асос бўлади.
Шунингдек, танлов комиссиясининг қарорига асосан, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгиланиши мумкин.
Тест саволлари 2 кисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм бугунги кунда давлат фуқаролик хизматчисига қўйилган талаблардан келиб чиқиб, унинг — миллий қонунчилик, давлат тили, ахборот коммуникация технологиялари, мантиққа оид билимларини баҳолашга қаратилган саволлардан иборат.
Иккинчи қисм эса бевосита давлат органлари томонидан тайёрланган вакант лавозимдан келиб чиққан ҳолда мутахассислик саволларидан иборат.
Тест синови давомида номзодга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича 10 тадан жами 40 та савол ҳавола этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади.

❗️4-ФАКТ: Очиқ танловларнинг тест синови босқичида ягона ўтиш бали белгиланганми?
Айни дамда номзод тест синови жараёнида 56 балл тўплаган тақдирда, у 3 ой давомида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этмайди. Бунда номзод ҳужжатлари малака талабларига жавоб берган тақдирда автоматик суҳбат босқичига ўтганлиги юзасидан хабар олади.
55 баллгача тўплаган номзод ўрнатилган тартибда тест синовида қатнашиши шарт бўлади.

❗️5-ФАКТ: Вакант лавозим учун эълон қилинган танлов натижасидан норози бўлган номзод қаерга мурожаат қилиши мумкин?
Номзодлар танлов комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда танлов натижалари бўйича комиссия қарори устидан юқори турувчи ташкилот раҳбарига, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Номзодлар танлов комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда танлов натижалари бўйича комиссия қарори устидан юқори турувчи ташкилот раҳбарига, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

#Тайинлов
⚡️Миллий кадрлар захирасидаги номзодлар масъул вазифаларга тайинланмоқда
◽️Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. А.Эргашев тайинловга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
◽️Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ғ.Солиев тайинловга қадар Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
◽️Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Қ.Эркабоев тайинловга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Номзодлар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Маълумот учун, номзодлар Миллий кадрлар захирасига меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, интеллектуал салоҳият ва раҳбарлик кўникмаларини аниқлашга қаратилган тест синовлари ва ассессмент натижалари асосида саралаб олинган.
Ўтган давр ичида номзодлар шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди. Масъул раҳбарларга дублёрлик қилишган.

⚡️Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими вазифасига тайинланди
Б.Салимжонов тайинловга қадар Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Каналга уланиш — @argos_uz
Каналга уланиш — @argos_uz
Ҳурматли номзодлар!
Агарда Сиз танловнинг тест босқичига ўтган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ҳудуддан туриб ҳам ушбу босқичда қатнашишингиз мумкин.
❕Мисол орқали тушунтириб берамиз.
Дейлик, сиз Фарғона шаҳрида яшайсиз, Андижон вилоятидаги вакансияга ариза йўллагансиз. Порталдаги шахсий кабинетингизга Агентлик (АРГОС)нинг Андижон вилояти филиалида тест синови босқичида қатнашишингиз мумкинлиги ҳақида хабар келган.
Бироқ айни вақтда Тошкент шаҳридасиз. Бундай ҳолатда Агентликнинг Тошкент шаҳридаги филиалидан тест синовида қатнашишингиз мумкин. Бунда тест синови бўлиб ўтадиган кун ва вақти ўзгартирилмайди.
📍Тест синовида қатнашиш учун Агентлик филиаллари манзилларини бу ердан олишингиз мумкин.
▪️ Мурожаат учун бот — @vacancy_argos_bot
▪️ Вакансиялар канали — @vacancy_argos
#Таклиф #ечим #қулайлик

⚡️Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари маҳаллада ўтказаётган қабулларида “еттилик” кўтарган энг оғир масалаларга ечим беради
Давлатимиз раҳбари ҳокимлар ва сектор раҳбарлари маҳаллада ўтказаётган қабуллар ҳам ўзгариши кераклиги, қабулларда маҳалла “еттилиги” кўтарган энг оғир масалаларнинг ечими бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди.
Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди.
Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади.