Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.6K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.59K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Маънавият — ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши лозим


(Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўтарилган долзарб масалалар юзасидан)

Маърузачи:
Минхожиддин Хожиматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 29 декабрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси бир-бирини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан дилдан қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини билдирдилар.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/Cd2r5J9Dxqk?si=-XbIl8sRoGy486He саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида брифинг ташкил этилди

Каналга уланиш — @argos_uz
Байрамни хавфсиз нишонлаш учун нималарни ёдда тутиш лозим?

▫️ Батафсил инфографикада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Сарҳисоб

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг телеграм мессенжеридаги расмий канали учун
@TGStat йил натижалари

Ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдормиз!


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_қабулхонаси

"Эксперт қабулхонаси"
рукнимиз остида бизга, давлат фуқаролик хизматчилари, номзодлар томонидан келган савол ва мурожаатларга жавоб беришни бошлаймиз.

Савол: Мен давлат фуқаролик хизматида ишлайман. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган тўловлар тўлиқ тўланадими? Менга бу давр оралиғида KPI тўланмади. Бу қонунийми?

Саволга ҳамкоримиз — амалиётчи эксперт Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, мурожаатчилар истакларига кўра, уларнинг шахслари маълум қилинмайди.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#АРГОС_эслатади

⚡️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

◽️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш -
@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_сарҳисоби

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти сарҳисоби юзасидан видеоинфографика тақдим қилади

Унда:

◽️Давлат фуқаролик хизматида меритократия тизимини жорий этиш;
◽️Миллий кадрлар захираси билан ишлаш;
◽️Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш;
◽️Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;
◽️Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш;
◽️Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
◽️Истиқболли кадрлар селекцияси;
◽️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
◽️Халқаро ҳамкорлик;
◽️Жамоатчилик билан алоқалар ва фаолиятда очиқлик, шаффофликни таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилган.

🔰Full формат.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси кириб келаётган янги — 2024 йил муносабати билан барча юртдошларимизни самимий қутлайди.

Янги йил — инсон қадри учун, мамлакат келажаги ва тараққиёти учун кенг кўламли ислоҳотларимизни амалга оширишда, халқчил давлат хизматини кўрсатишда ўзига хос йил бўлсин.

Юртимизга тинчлик, халқимизга соғлик ва фаровонлик, шижоат тилаймиз.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови натижаларини эълон қилади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 29 декабрдаги қарорига асосан 2023 йилги 2-очиқ стипендия танловида муносиб қатнашган ва юқори баллар тўплаган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди. Ғолиблар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Жамғарма стипендиясини қўлга киритган “Жамғарма стипендиати”лари  “Эл-юрт умиди” жамғармасига Низомда келтирилган барча ҳужжатларни 2024 йил 15 январга қадар топширишларини ҳамда хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришларини сўралади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2024 йил Ўзбекистонда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди

Каналга уланиш@argos_uz
⚡️Янги йилда инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимоти билан танишди.

Ўтган йил якуни билан жами 22 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилгани, бу аввалги йилга нисбатан 1,8 баробар кўплиги таъкидланди.

Амалга оширилган ишлар таҳлил қилинар экан, жорий йилда хорижий инвестициялар ҳажмини янада кўпайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунда асосий эътиборни электротехника, машинасозлик, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва чарм тармоқларига қаратиш топширилди.

Йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш, инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Каналга уланиш —
@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчисига_тавсия

⚡️Айни дамда нима билан бандсиз?

Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг бош мезони.

Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми? Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган.

◽️Барча давлат фуқаролик хизматчиларига томоша қилиш тавсия этилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_қабулхонаси

"Эксперт қабулхонаси"
рукнимиз остида бизга, давлат фуқаролик хизматчилари, номзодлар томонидан келган савол ва мурожаатларга жавоб беришда давом этамиз.

Савол: Мен 100 фоиз давлат улуши бўлган корхонада иш берувчи билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиб, фаолият юритишим мумкинми?

Саволга ҳамкоримиз — амалиётчи эксперт Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, мурожаатчилар истакларига кўра, уларнинг шахслари маълум қилинмайди.

Каналга уланиш — 
@argos_uz