Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
57.9K subscribers
11.1K photos
2.18K videos
14 files
7.24K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчисининг ташқи кўринишида расмийлик ва камтарлик бўлиши лозим


Давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.

Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт. Ушбу норма қайси ҳужжатда акс этган?
Anonymous Quiz
68%
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 16-модда
32%
“Давлат фуқаролик хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”, 12-банд
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

⚡️Дунёнинг қатор нуқталарида сув, электр ва газ таъминоти танқислиги — оғриқли муаммога айланиб улгурган.

Биз бу неъматларимизни увол қилмай, қадрига етайлик!

#Яхши_келажак_учун #Келажак_авлод_учун

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Маърузачи:
Йўлдошев Азизжон Эргаш ўғли, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори

▫️Видеолавҳа намойиши:
"Бахтсизлик ва омадсизликнинг сабаби"

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 24 ноябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, Телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари  “2023 Global Korea Forum” халқаро конференциясида иштирок этмоқда


Конференция Корея Республикаси Иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий фанлар миллий тадқиқот кенгаши (National Research Council for Economics, Humanities and Social Sciences, NRC) томонидан Сеул шаҳрида ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик вакиллари “Икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг салоҳиятини оширишнинг аҳамияти” ҳамда “Давлат бошқаруви ходимлари салоҳиятини ошириш орқали Евроосиёни ривожлантириш” сессияларида тақдимот билан иштирок этишди. 

Сессияда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, жумладан, соҳада амалга оширилаётган ишларни тақдимот қилишди. Тизимдаги янгиликлар кореялик экспертлар томонидан ижобий баҳоланди ва зарурий тавсиялар берилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам яқиндан билишди.

Кореялик экспертлар Ўзбекистон сўнгги йилларда юқори суръатда ўсаётганини ҳамда икки давлат ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш учун янги ўсиш нуқталари мавжудлигини таъкидлашди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=17wS8SV5-qM саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими юзасидан матбуот анжумани бошланди

Жараённи кузатиш - https://www.youtube.com/live/ZgbrQg7PbR0?si=TDP15Ado_JqiAaGB

Каналга уланиш - @argos_uz
#Очиқлик_ҳисобдорлик

Бугун Миллий матбуот марказида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, департамент мудирлари, ташкилот масъуллари, ОАВ ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш тизими фаолияти, киритилаётган ўзгаришлар ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Жорий йилда давлат фуқаролик хизматига қанча кадр очиқ танлов орқали ишга олингани маълум қилинди


Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали жорий йилда республиканинг 70 та вазирлик ва идоралари ҳамда 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд 19 407 та вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилган. Ушбу вакант лавозимларга жами 554 187 нафар номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп танловлар маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари йўналишида — 2 765 та, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида — 2 592 та, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида — 1 974 та, Ёшлар ишлари агентлиги тизимида — 1 950 та ўтказилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп танловлар Андижон (2357 та) Самарқанд (2 202 та) вилоятларида ўтказилган, шунингдек, Фарғона вилоятида — 1 702 та, Сурхондарё вилоятида — 1 630 та, Қашқадарё вилоятида — 1 549 тани ташкил этмоқда.

Якунига етган танловлар бўйича 7 471 нафар малакали номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинди.

Танлов ғолибларининг 2 664 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 2 627 нафарини аёллар, 1 211 нафарини эса давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz