Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.4K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

🇺🇿
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️Наманганда давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилди

Каналга уланиш — 
@argos_uz
🔴LIVE

⚡️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ўз ишини бошлади

Жаҳон цивилизацияси марказларидан бири — Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ташкил этилди.

Айни дамда бошланган  учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистоннинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарияти, 30 нафарга яқин вакиллари, Ўзбекистондаги вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш —  @argos_uz
Маълумот учун: 2022 йил июль ойида Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси томонидан Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идора ва ташкилотлари раҳбарларининг I йиғилиши ўтказилган.

I йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, бу каби учрашувларни ҳар йили аъзо мамлакатларнинг бирида ўтказишга келишиб олинган.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан II йиғилишни Ўзбекистонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул раҳбарларнинг II йиғилиши ўз ишини бошлагани ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Отабек Хасанов: Кадрлар сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш ва уларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик ТДТнинг муҳим  йўналишларидан бири

— Кадрлар сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш ва уларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик Туркий давлатлар ташкилотининг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим йўналишлардан бири эканлигига ишончим комил,  — деди О.Хасанов нутқида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Ўзбекистонда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида урғу берди. Жумладан, маҳалла тизимидаги ўзгаришларга тўхталди.

— Таъкидлашим керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, айнан жойларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилинди, маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди.

Дастлабки босқичда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилган бўлса, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Буларнинг барчаси халқчил давлат қуриш, аҳоли муаммоларини ҳал қилишда вилоят ва республика идораларига боғланиб қолмасдан, жойида, тезлик билан ҳал қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Эндиликда аҳолининг кундалик масалалари маҳалла даражасида ўз ечимини топмоқда,  - деди О.Хасанов

Қолаверса, Отабек Хасанов кенг кўламли ислоҳотлар, давлат бошқарувининг янги модели ва халққа хизмат қилишнинг янги механизмлари садоқатли, миллий қадриятига эга, профессионал кадрларга ҳар қачонгидан кўпроқ эҳтиёж борлигини билдирди ва қатор муҳим вазифаларга тўхталди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

⚡️Учрашувда иштирок этаётганимиздан хурсандман, ўйлайманки, биз учун манфаатли бўлади — Малейка Аббасзаде, Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази раиси

Айни дамда Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази раиси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича мамлакат тажрибасини тақдимот қилмоқда.

Маълумот учун: Озарбайжон Давлат имтиҳон маркази 2016 йилда ташкил этилган, ташкилот давлат хизматини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этади. Марказ давлат хизматига қабул қилиш, давлат хизматидаги фаолиятини давом эттириш учун тест синовларини ўтказиш, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш бўйича имтиҳонларни ташкил этади.

Каналга уланиш —  @argos_uz
⚡️Ушбу учрашув соҳага оид ҳамкорлигимизни янада ривожлантиради — Кудайберген Базарбаев

Учрашувда Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ҳокимият ишлари бўйича агентлиги директори Кудайберген Базарбаев инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича мамлакат тажрибасини тақдимот қилди.

Маълумот учун: Агентлик 2021 йилда ташкил топган. Ташкилот давлат хизмати, муниципал хизмат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини такомиллаштириш, давлат ва муниципал хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари билан шуғулланади.

Каналга уланиш —  @argos_uz
Яқин дақиқалар ичида давлат хизмати соҳасида олиб борилаётган халқаро ва минтақавий тадқиқотларнинг натижалари таҳлил қилинади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE
#ТДТ_2_йиғилиш

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилишида Ўзбекистон ўз тақдимотини бошлади

Унда соҳанинг ҳуқуқий базаси, давлат хизматига кадрларни ишга қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш тартиби, кадрлар ишини мувофиқлаштириш жараёни, ёшларни давлат хизматига жалб қилиш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш платформаси бўйича батафсил маълумот берилмоқда.

Каналга уланиш —  @argos_uz
🔴LIVE
#ТДТ_HR_2_йиғилиш

Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раисининг ўринбосари Азамат Жолманов
  инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича мамлакат тажрибаси, эришилган натижалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.

Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги
1998 йилда ташкил топган бўлиб, давлат хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ваколатига эга.

Шунингдек, Агентлик давлат хизмати соҳасида назоратни амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш масалалари билан ҳам шуғулланади.

Каналга уланиш —  @argos_uz