Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.9K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинади

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

- Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди Президент.

Каналга уланиш - @argos_uz
"Маҳалла еттилиги”нинг аниқ вазифалари белгиланади

Мисол учун:

◻️маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

◻️ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

◻️ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

◻️хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

◻️солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

◻️ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Амударё туманида бошқарув ходимлари ва ҳудуддаги сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди

Батафсил лавҳада☝️.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Давлат хизматига кадрлар очиқ танлов асосида қабул қилинмоқда

◽️Танлов тизими номзодларга ҳам, иш берувчиларга ҳам қатор қулайликларни тақдим қилмоқда.

Навоийда ташкил этилаётган танлов жараёнларида ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди ва бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Меҳнат учун рағбатлантириш ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

◽️Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.

Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

Ўзига нисбатан интизом ҳақидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ходимларга нисбатан рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби интизом тўғрисидаги тегишли уставлар ва низомларда белгиланади.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида
интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Брифинг

⚡️Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

◽️Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Қибрайда янги иш бошлаган раҳбарлар, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун махсус ўқув ташкил этилди

◽️Давлат бошқаруви академиясида бошланган махсус Дастур 4 кун давом этади.

Ўқувнинг очилиш маросимида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ҳам иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги раҳбар кадрлар, давлат хизматчиларига қўйилаётган талаблар, соҳага оид ислоҳотлар, мавжуд муаммолар, ўқувнинг мақсади каби бир қатор масалаларга алоҳида тўхталди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев эса ўқувнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Қисқа муддатли ўқув давомида тингловчилар учун:

◽️“Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини амалга оширишга доир устувор вазифалар;
◽️Ихчам, самарали ва натижадорликка йўналган давлат бошқаруви тизимига ўтиш масалалари;
◽️Янги таҳрирдаги Конституциясини ҳаётга тадбиқ этишда ҳудудий раҳбар кадрлар олдида турган асосий вазифалар;
◽️Шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
◽️Бугунги кундаги замонавий раҳбар қиёфаси ва бошқарув маданияти;
◽️Ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тизимини жорий этиш масалалари;
◽️Аҳоли билан самарали мулоқот қилиш технологиялари;
◽️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти;
◽️Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва касб этикаси;
◽️Давлат бошқарувида ижро интизомини таъминлаш масалалари;
◽️Давлат органларида медиа сиёсат ва ОАВ билан самарали мулоқот қилиш технологиялари;
◽️Селф-менежмент: шахсий самарадорликни ошириш йўллари каби қатор муҳим мавзуларда машғулотлар олиб борилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Давлат бошқарувида инсон ресурсларини бошқариш йўналишидаги янгиликлар ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди

Каналга уланиш —
@argos_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Германияга боради

◽️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.

Мамлакатимиз етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон Президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш таъқиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

◽️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш -
@argos_uz
⚡️Республиканинг танланган 56 та маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда

Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Ишчи гуруҳ ҳар бир ҳудуддан танганган 4 та туманда хонадонма-хонадон юриб, халқ билан мулоқот қилмоқда.

“Обод хонадон” доирасида 56 та маҳалладаги 40 667 та хонадонда хатлов ўтказилди. Маънавий-маърифий, спорт йўналишида маҳаллаларда 3 902 та турли тадбирлар ташкил этилди.

Аҳоли муаммоларини ҳал қилиш бўйича эса салмоқли ишлар амалга оширилди:

◽️Маҳаллаларда 1 204 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
◽️35 нафар фуқаронинг паспорт билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди, 2 нафар боланинг тўғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда 3 та оилага никоҳ гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.
◽️30 та хонадоннинг кадастр билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди.
◽️39 567 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, уларнинг 370 нафарига даволаниш учун ордер берилди ва шифохонага жойлаштирилди.
◽️22 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва 16 нафар фуқарога протез-ортопедия воситалари берилди.
◽️105 нафар фуқарога 1 млрд. 924 млн.сўм кредит олишига кўмаклашилди.
◽️92 нафар фуқарога 610 млн.сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди.
◽️47 нафар фуқарога тикув машинаси ҳамда 27 нафарига асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 331 нафар фуқароларга 439 млн.сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди.

Қолаверса, 133 та уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди.

Маҳаллалардаги кўчалар ва хонадонларда амалга оширилиши лозим бўлган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

⚡️Ходимни бола парвариши таътилига чиқариш ва ўрнига муддатли шартнома асосида ходим олиш тартиби бўйича "кадровик"лар учун муҳим маълумотлар

Ҳамкор экспертимиз, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу масалада тушунтириш берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Ўзбeкистон барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида

Маърузачи:
  Фазлиддин Насриддинов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шўба мудири

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 29 сентябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🟢LIVE

⚡️Инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни
hrm.argos.uz платформасида юритиш ишлари янада жадаллашади

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида махсус ўқув бошланди.

Унда ташкилот раҳбарияти, вакиллари, вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Бир гуруҳ соҳага оид мутахассислар онлайн тартибда иштирок этмоқда.

Ўқувда “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳияти ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни hrm.argos.uz платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича тақдимотлар қилинади.

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов масъуллар билан мулоқот қилмоқда. Ягона электрон ахборот тизимининг асосий принциплари юзасидан муҳим маълумотларни бермоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat