Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.9K subscribers
10.7K photos
2.09K videos
14 files
6.95K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг қатор Фармонлари эълон қилинди

◽️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони;

◽️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ чет эл инвесторларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони;

◽️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони;

◽️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони.

Мукофотланганларни самимий қутлаймиз!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_кўмаклашади

⚡️Давлат хизматчиси шахсий самарадорлигини қандай ошириши мумкин?

Автомобиль йўллари қўмитаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда маълум қилгандик.

Белгиланган Дастур асосида Қўмита ходимлари учун “Селф-менежмент: шахсий самарадорликни ошириш йўллари” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди. Машғулотни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг малакали мутахассиси олиб борди.

Қисқа вақт ичида катта натижага эришиш мумкинми? Бошқарувда жараён муҳимми ёки натижа? Тайм-менежмент ва селф-менежментга амал қилиш муҳимми? Шу каби саволлар ўртага ташланди.

Машғулот интерактив усулда олиб борилди, иштирокчиларнинг имкониятлари турли вазиятларда синовдан ўтказилди. Халқ, ташкилот манфаати йўлида бир жамоа бўлиб ва бир мақсад йўлида ҳаракат қилиш, шахсий самарадорликка эришиш методлари тушунтирилди.

◽️Тренинг давомида тингловчилар ҳам фаол бўлиб, таклиф ва ташаббусларини билдирди. Давлат хизматчилари ўртасида социологик сўровнома ўтказилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️ Эртага, соат 15:00да янги тайинланган ҳокимлар, уларнинг жамоалари ва ҳудудларидаги сектор раҳбарлари учун ташкил этилаётган экспресс-тренинглар мазмун-моҳияти, натижалари юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин.

🗣 Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат  #Ижтимоий_сўровнома

⚡️Давлат хизматида адаптация жараёни: мавжуд муаммолар ўрганилади, таҳлил қилинади, ечим берилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида янги ишга кирган ходимларнинг ташкилотга мослашиш (адаптация) жараёнидаги муаммоларни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровнома аноним бўлиб, натижалари умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилинади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари, сўровномада иштирок этиш ихтиёрий.

Бироқ айнан Сизнинг фикрингиз тизимни ривожлантириш, давлат идоралари самарадорлигини янада ошириш учун аҳамиятли эканлигини билдирмоқчимиз
.

◽️Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг — https://forms.gle/d5j39929Q9NC67p37

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Диққат  #Ижтимоий_сўровнома

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш режимини мақбуллаштириш масалалари ўрганилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида иш режимини мақбуллаштириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолият вақтини самарали ташкил этиш чораларни кўриш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Ушбу сўровнома ҳам аноним бўлиб, натижалари умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилинади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича комплекс таклифлар ишлаб чиқилади.

Сўровномада иштирок этиб, ўзингиз учун муносиб меҳнат шароити яратилишини таъминлашда муносиб ҳисса қўшинг!

◽️Сўровномада иштирок этиш —
https://forms.gle/B115G5RGovVxnj548

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

⚡️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

Ушбу ролик "Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида тайёрланди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади

Йиғилиш кун тартибидан мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар ўрин олган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рақамлаштириш

⚡️HRM.ARGOS.UZ ахборот тизимига 4 мингдан ортиқ давлат идоралари уланди

Тизим —
қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Бугунга қадар тизимга 4 мингдан ортиқ ташкилотлар уланган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгилик

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент Фармони (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади.

Шунингдек, қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кўпчилик учун фойдали

Ушбу роликда
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун муҳим маълумотлар берилган.

◽️
Давлат идораларидаги бўш иш ўринларининг телеграмдаги расмий канали@vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади, турли соҳаларда ишга туширилаётган янги объектларга ташриф буюради.

Каналга уланиш — @argos_uz