Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашуви бўлиб ўтди

Унда бўлажак Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўз ҳаётини ўзи қуриши афзалроқ

9 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бугун давлатимиз раҳбари ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_саволи

⚡️Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам йиллик меҳнат таътили бериладими?

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек, ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди.

◽️Давлатимиз раҳбарининг кенгаш мажлисидаги нутқи.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Ходим меҳнат шартномаси ўзгартирилиши ноқонуний деб ҳисоблаганда шартнома ўзгартирилиши учун шикоят килишга ҳақли.

Меҳнат шароитлари ноқонуний ўзгартирилганда, ходимнинг аввалги меҳнат шароитлари тиклаб берилади.

Меҳнат шароитлари ноқонуний ўзгариши ходимнинг иш ҳақи камайишига сабаб бўлса ёки ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етса, унга етказилган зарар ва зиён ўрни қопланиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳлайди

⚡️Меритократия тамойили амалда

Яқин тарихимизга назар соладиган бўлсак ҳали Давлат фуқаролик хизмати, унинг нуфузини ошириш, соҳада меритократия тамойилини қўллаш, вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш каби тушунчалар амалиётда қўлланилмас эди.

Шу ўринда ҳақли саволлар туғилади: Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати (ДФХ) тушунчаси қачон пайдо бўлди? Соҳада меритократия тамойилининг қўлланилиш ҳолати қандай?

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Ходжиев Иброҳим Икрамович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И.Ходжаев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудларимизда

⚡️Адаптация жараёни, тизимдаги янгиликлар, халқ билан самарали ишлаш, мақсад қўйиш ва ва уни амалга ошириш механизмлари....

▫️ Андижонда очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган давлат фуқаролик хизматчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Келаётган якшанбани ҳам оиламиз даврасида ўтказамиз ва улар билан бирга муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнда иштирок этамиз!

🇺🇿9 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Янги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш асослари: 10 та муҳим қоида

▫️Штат қисқарганида кимлар ишда қолади?

▫️Энди 3 ёшгача боласи бор аёлларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкинми?

▫️Муддатли меҳнат шарномасини муддати тугаганидан кейин бекор қилмаса нима бўлади?

▫️Аризани почта орқали юборса бўладими?

Барчасига жавоб ушбу ҳаволада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир гуруҳ ОАВ ходимлари учун Буюк Британияда малака ошириш курсини ташкил этди

▫️Тафсилотлар лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Тағоев Мухиддин Сайфидинович
Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди

М. Тоғаев тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

▫️Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Вақтинчалик ходимларни ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиланадими?

Йўқ, вақтинчалик ходимларни ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиланмайди.

Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир. Ишнинг вақтинчалик хусусияти тўғрисидаги шартлар меҳнат шартномасида қайд этилган бўлиши керак.

Икки ойгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси тузган ходимлар ушбу муддат доирасида дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрамлар кунларида ўз ёзма розилигига кўра ишга жалб қилиниши мумкин.

Дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрамлар кунларидаги иш камида икки ҳисса миқдорида пул шаклида компенсация қилинади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Байзақов Адхам Абдуллаевич
Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

А. Байзаков тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

▫️Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Ўзбекистон сайловчилиги: ўтказиш тартиби, принциплари

Маърузачи:
Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна, юридик фанлари доктори, профессор

▫️“Конституциявий саводхонлик” рукни: Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти

▫️"Мутолаа вақти” рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 7 июль куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси_сиёсий_соати

⚡️Янги кун: Муҳим хабарлар, ҳафта мавзулари таҳлили, ўқишли китоблар ҳақида...

▫️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари учун Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола  https://youtu.be/GL0dnH5OQkY орқали томоша қилишингиз мумкин.

▫️Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари,  бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!  Унутманг, халқ хизматидан олий мукофот йўқ ва Сиз буни юқори даражада уддалайсиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Долзарб_мавзу

⚡️Раҳбар кадрлар захирасини тайёрлашнинг янги тизими: халқаро тажриба, миллий амалиёт, дастлабки натижалар

... Ҳозирда давлат секторида кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш масаласи кадрлар сиёсатининг муҳим инструменти сифатида янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Давлат секторида молиявий ва бошқа ресурслар тақчиллигини инобатга олиб, кадрлар билан ишлашда асосий эътибор — юқори бўғин раҳбарлари ва истиқболли кадрларга қаратилмоқда.

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_палла

⚡️Ўзбекистондаги сайлов тизими бўйича етарли билимга эгамизми?

Юридик фанлари доктори, профессор Гулноза Исмаилова ушбу жараённинг энг муҳим хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

❗️Давлат хизматчиларига видеолавҳани кўриш тавсия этилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_фойда

⚡️Кечки ёки сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади

Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa қуйидаги муддатларда ўқув таътиллари берилади:

◽️ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;

◽️ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон ва хориждаги янгиликлар 9 дақиқа ичида

▫️Жорий ҳафтада Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди. 

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM