Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.7K photos
2.09K videos
14 files
6.95K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️ Инсон ресурсларини самарали бошқариш — сифатли давлат хизматини кўрсатишда муҳим омил

Хоразм вилоятида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари масъул ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маъсуллари томонидан ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда эътибор бериш зарур жиҳатлар, замонавий HR роли, ходимлар билан ишлаш билан боғлиқ учраётган муаммоли масалалар, унга таъсир қилувчи омиллар, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Интерфаол методларда ўтказилган ўқувда иштирокчилар соҳани ривожлантиришга оид фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Рақамлаштириш — кадрлар сиёсатида замонавий ёндашув

Агентликнинг Сирдарё вилояти филиали томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармалари Инсон ресурсларини бошқариш бўлимлари ходимлари учун HRM.ARGOS.UZ дан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинарда иштирок этган "UZINFOСOM" масъул ходимлари Ш.Абдувоҳидова ва Д.Ҳасановалар томонидан тингловчиларга ташкилотнинг таркибий тузилмаси, штатлари, лавозимлари ва ходимлари тўғрисидаги маълумотларни HRM.ARGOS.UZ тизимига сифатли киритиш ва ундан фойдаланиш усуллари тушунтирилди.

Шунингдек, тизимда штат жадвали асосида ходимлар лавозим тоифаларини белгилаш, ходимни лавозимга ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш тартиблари амалий кўрсатилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас

Шунингдек, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўзга қонуний фаолиятига аралашиш ёки бундай фаолиятни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали ташаббуси билан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат фуқаролик хизматига оид қонун моҳияти юзасидан навбатдаги ўқув-семинар ташкил қилинди

Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда «Ўзкомназорат» инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирок этди.

Ўқув давомида тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фукаролик хизмати тўғрисида», “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди. 

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вақтингизни мазмунли ўтказишингиз учун яхши имконият!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, давлат хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ilm.argos.uz платформаси барча фойдаланувчилар учун очиқ.

Унда:

▫️ «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти;

▫️ давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари;

▫️ Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар;

▫️ҳуқуқий саводхонлик ҳамда хорижий тилларни ўрганиш каби давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар ва маъруза матнлари жойлаштирилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС  #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

◽️ Видеошарҳ: Иш берувчи томонидан ходим интизомий жавобгарликка тортилиши муносабати билан унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланиладими?

◽️"Фақат ўқиб, Ўзбекистонга янгича фикрлашни, янгича таклифларни олиб келиш масъулияти бор" — Италияда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Абдуфаттоҳ Шокиров

◽️Филиалларимизда: Сирдарёда давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди

◽️HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими имкониятлари.

◽️Сурхондарёда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлимлари масъуллари учун семинар ташкил этилди.

◽️Маҳаллий ҳокимият тизимини самарали ташкил қилиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.

◽️Танлов ғолиби: Давлат хизматига ишга киришда ҳалоллик, очиқлик, муносиблик энг устувор қоидалардан.

◽️Брифинг: Давлат органлари ва ташкилотларига кадрларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар.

◽️"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

◽️Инсон ресурсларини самарали бошқариш — сифатли давлат хизматини кўрсатишда муҳим омил.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янги кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариш сари муҳим қадам бўлди

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Қорақалпоғистондаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини бошқариш бўлими масъуллари учун амалий семинар ташкил қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маъсул ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад — ташкилотларда ходимлар салоҳиятини ривожлантиришда замонавий HR ролини ошириш. Сабаби, кадрлар бўлинмалари ходимлари буйруқларни расмийлаштириш билан чекланиб қолмасдан, жамоадаги соғлом муҳитни таъминлаши, ходимларнинг ўз устида изланиши, жамоага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиши, иш самарадорлигини ошириши, муносиб хизматчиларни карьера модели асосида лавозимда кўтариш, уларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифаларни ҳам бажаради.

Ўқув давомида ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда эътибор қаратилиши муҳим жиҳатлар, замонавий HR роли, ходимлар билан ишлаш билан боғлиқ учраётган муаммоли масалалар ва уларга ечимлар, ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш маслалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот ва интерфаол шаклда ўтган семинар-тренинг иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, соҳага оид ўзаро тажриба алмашишида мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

Муддатли меҳнат шартномаси қандай ҳолатларда тузилади?

Меҳнат кодексида ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш чеклаган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда бунга йўл қўйилиши белгиланган:

иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, лекин ўзи ишда бўлмайдиган (ўқишга кетган, “декрет”га чиққан) ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;
вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш учун;
табиий шароитлар туфайли мавсумий ишларни бажариш учун;
иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишлар (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, созлаш) учун;
ишлаб чиқариш ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;
маълум муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;
ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган ишлар учун;
ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;
вақтинчалик хусусиятга эга ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;
муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли
vacancy.argos.uz ва test.argos.uz сайтлари фаолиятида узилишлар бўлиши мумкин

Бугун, 19 июнь кун давомида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули — test.argos.uz сайтларида профилактик техник ишлар олиб борилаётганлиги муносабати билан ушбу платформалар фаолиятида узилишлар бўлишини маълум қиламиз.

Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

❗️ Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Порталнинг расмий канали
@vacancy_argos