Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
10.4K photos
2.02K videos
14 files
6.76K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиалларимизда

⚡️Бухоро вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлимлари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Мулоқотда кадрлар фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир белгиланган вазифалар ижроси ҳамда маъмурий ислоҳотлар вақтида юзага келган муаммолар ва уларни ечимлари, малака ошириш, вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ танловларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, бошқарма тизимида hrm.argos.uz – электрон платформасига ходимлар маълумотларини киритиш ҳолати муҳокама этилиб, таклиф ва тавсиялар тингланди.

Мулоқот давомида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Аввал назария, кейин амалиёт

Қашқадарёда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти битирувчи курс талабалари давлат хизматига ишга кириш намунавий тестини ишлашди.

Талабалар vacancy.argos.uz платформасида шахсий кабинет яратиш, шахсий маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш, порталда эълон қилинган танловларни категориялар бўйича қидириш, малака талабларига мос келадиган танловларга ҳужжат топшириш каби бир қатор жараёнларни амалиётда синаб кўришди.

▫️Ушбу очиқ ва шаффоф портал фаолияти ёшларнинг давлат хизматига ишга кириш иштиёқини янада оширди.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

◽️Мавзу: Тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Усманов Сардор Ураимович, сиёсий фанлар доктори

◽️“Китоб мутолааси” рукни
: Ицхак Калдерон Адизес — "Мукаммал раҳбар"

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 26 май куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_фойда

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббуси билан давлат фуқаролик хизматига кадрларни ишга қабул қилишнинг танлов тизими юзасидан ролик тайёрланди

▫️
Full формат.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа — hrm.argos.uz орқали юритиладиПрезидент фармони

▪️ Фармонга кўра:

Бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.

▪️ Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:

таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;

hrm.argos.uz ва  edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;

ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;

кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

❗️Шунингдек, 2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали “UzASBO” дастурий мажмуаси, “E-qaror” тизими “E-huquqshunos” тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/Hc0Iub09uU4 орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Кечки ёки сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади

Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa қуйидаги муддатларда ўқув таътиллари берилади:

◽️ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;

◽️ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бошқарувда_илмий_ёндашув

⚡️Бошқарувда тизимли фикрлаш: тамойил ва технологиялар

Ушбу видеолавҳада сиёсий фанлар доктори Сардор Усманов тизимли фикрлашнинг бошқарувдаги аҳамиятини мисоллар ёрдамида таҳлил қилиб беради.

▫️Кўриш тавсия қилинади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали ишга киринг

Платформа орқали сиз давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумот оласиз, онлайн ҳужжат топширасиз, билим ва салоҳиятингизни синовдан ўтказасиз.

▫️Батафсил☝️

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди. 

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташриф буюради

Ташриф давомида саноатда ва жамоат транспорти соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС  #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

◽️Махсус репортаж: "Маҳалладан  республикагача" тамойили — янги авлод кадрларини тайёрлашнинг янги тизими самара бера бошлади.

◽️Кимлар ва  қандай тартибда давлат хизматига кириши мумкин?

◽️Кодексни ўрганамиз: Ходимнинг соғлигига зиён етказилганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақа миқдори қанча?

◽️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 500 ўринга мўлжалланган 2023-йилги 1-очиқ стипендия танловининг суҳбат босқичи бошланди.

◽️Қарши шаҳридаги “Матбуот уйи”да матбуот анжумани ташкил этилди.

◽️Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

◽️Фарғонада ФарДУнинг битирувчи босқич талабалари билан мулоқот ташкил этилди.

◽️ Бухорода инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари масъул ходимлари учун ташкил қилинган малака ошириш курси якунланди.

◽️Иш берувчи ходимнинг аризасига кўра қуйидаги ҳужжатларни 3 иш кунидан кечиктирмай бериши шарт.

◽️Сурхондарёда давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларнинг тест босқичи бўлиб ўтмоқда.

◽️Давлат хизматида салоҳиятни ўстиришга йўналтирилган семинар ташкил этилди.

◽️ Сурхондарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун  матбуот анжумани ташкил этилди.

◽️Навоийда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

◽️Тафсилот: “Мақбул давлат бошқаруви” лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди.

◽️Давлат хизмати соҳасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигининг янги даври: Ўзбекистон-Сингапур қўшма таълим маркази очилди.

◽️Бухоро вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

◽️Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.

◽️Кечки ёки сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга сессия топшириш учун ойлик сақланган таътил берилади.

◽️Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали ишга киринг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

◽️Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Хоразмда давлат фуқаролик хизматчилари учун янги таҳрирдаги меҳнат кодексини амалиётда самарали қўллаш юзасидан семинар ташкил этилди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Салоҳиятли ёшлар давлат фуқаролик хизматига жалб қилинмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали ташаббуси билан Навоий давлат педагогика институти битирувчи курс талабалари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга қабул қилиш тизими, салоҳиятли ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар эътибор марказида бўлди.

Шунингдек, мулоқот давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хорижда ўқиш имкониятини берувчи таълим грантлари юзасидан тақдимот қилинди.

Талабалар ушбу учрашув вақтида ташкил этилганлигини таъкидлаб, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш - @argos_uz