Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.3K subscribers
9.99K photos
1.94K videos
14 files
6.53K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/vzBFhsGS5fA орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунланмоқда

Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 1 майига қадар электрон тарзда қабул қилинади. Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

▫️Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларига ҳафта давомидаги муҳим воқеалар ҳақида маълумот берилди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Маъмурий ислоҳотлар: давлат хизматчиларининг масалалари кун тартибида

❗️Ҳар бир мурожаатга мутахассислар жавоб бермоқда.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттирмоқда.

11-28 апрель кунлари 1136 Call маркази ва @murojaat_argos_bot телеграм боти орқали 632 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 193 та мурожаат маъмурий ислоҳотларга тааллуқли (1136 Call марказига 131 та, телеграм ботга 62 та. Қолган мурожаатлар кредит, уй-жой, моддий ёрдам каби ижтимоий масалаларда юборилган).

Маъмурий ислоҳотларга оид 193 та мурожаатнинг:

◽️9 таси ижобий ҳал этилди;
◽️135 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди;
◽️ 49 таси ишчи гуруҳ ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган масалалар Агентликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан 5-7 кун давомида ўрганилиб, жавоблари мурожаат қилган шахсларнинг манзилларига юборилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️Салоҳиятли кадрларни саралай билиш — давлат хизматида натижа кўрсатиш учун муҳим

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️ Кличханов Илхом Махмуджонович Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди

И. Кличханов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

АҚШнинг Coursalytics компанияси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Европа иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) ташаббуси билан АҚШнинг Coursalytics компанияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда компания асосчиларидан бири Александр Долинский Coursalytics компанияси фаолияти тўғрисида маълумот берди. Хусусан, компания давлат органлари ва хусусий сектор компаниялари ходимларининг малака оширишини ташкил қилишга ихтисослашган. Бунда Coursalytics нуфузли хорижий университетлар ва ташкилотлар ўртасида воситачи ролини ўйнаб, малака ошириш бўйича ҳар бир буюртма келиб тушгандан кейин ташкилотда реал эҳтиёж ҳамда компетенцияларни баҳолаш ишларини амалга оширади ва шу асосда малакали профессорларни жалб қилган ҳолда мақсадли дастурларни ишлаб чиқади.

Компания АҚШ ва Европа мамлакатларида бир қатор муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган бўлиб, ҳозирги кунда 65 000 етакчи профессорлар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари компаниянинг таълим учун онлайн платформаси ҳам мавжуд.

Учрашув давомида ўзбекистонлик давлат хизматчилари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Жумладан, малака ошириш соҳалари ва йўналишлари, ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мулоқот сўнгида томонлар EUROUZ воситачилигида икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишишди.

Каналга уланиш - @argos_uz
#АРГОС  #ДАЙЖЕСТ

⚡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Навоийлик ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан махсус репортаж.

▫️Жонли мулоқот: Давлат хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими юзасидан очиқ мулоқот бўлди.

▫️ ОТМларда “Карьера куни”: Битирувчилар очиқ танловларнинг намунавий тестларидан ечиб кўриб, билимларини синовдан ўтказишяпти.

▫️Кодексни ўрганамиз:  Вақтинчалик ходимларни ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиланадими?

▫️Сурхондарёда ҳам Салоҳиятли кадрлар резервига олинган хизматчиларнинг фаолиятидан халқ мамнун.

▫️Маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ масалалар, 1136  Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot орқали қабул қилинмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Махсус репортаж: “Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими жорий қилинди.

▫️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунланмоқда.

▫️
Маъмурий ислоҳотлар: Давлат хизматчиларининг масалалари кун тартибида.

▫️Махсус репортаж: Салоҳиятли кадрларни саралай билиш — давлат хизматида натижа кўрсатиш учун муҳим.

▫️АҚШнинг Coursalytics компанияси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Конституция референдумида овоз берди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги Меҳнат кодекси кучга кирди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

🔤 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

▫️Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

▫️Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

▫️Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

▫️Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

▫️Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

▫️Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

▫️Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

▫️Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

▫️Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

▫️Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

▫️3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

▫️Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

▫️Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

▫️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?  БАТАФСИЛ

▫️Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади.  БАТАФСИЛ

▫️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари

Янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда 16,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, яъни жами овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди.

Уларнинг 90,21 фоизи "ҳа" деб овоз берган, 9,35 фоизи қарши овоз берган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиалларимизда

⚡️Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар юзасидан давлат хизматчилари учун семинарлар бошланди

Шундай учрашувлардан бири Навоий вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлими  раҳбар ва ходимлари, юрист ҳамда ҳисобчилари учун ташкил этилди.

Мулоқотда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмуни-моҳияти тўғрисида батафсил тушунча берилди.  Эътибор қаратиш лозим бўлган энг муҳим ўзгаришлар моддама-модда тушунтирилди. Иштирокчилар амалиётда дуч келиши мумкин бўлган вазиятлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

❗️Эслатиб ўтамиз, республика бўйлаб ўқув-семинарлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_АРГОСда

⚡️Давлат хизмати тизими трансформацияси: миллий ва хорижий тажриба

Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти, Корея Республикаси Ёнсей университети вакили, вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлари, соҳа экспертлари ҳамда ОАВ иштирок этди.

Учрашув аввалида охирги йилларда мамлакатимизда давлат бошқаруви ва кадрлар соҳасига оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилинди. Соҳада Ўзбекистон тажрибаси, эришилаётган натижалар ҳақида сўз борди.

Шундан сўнг, Корея Республикаси Ёнсей университети профессори, собиқ Персонални бошқариш вазири Ким Пан Сок давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича Корея Республикаси тажрибаси ҳақида тақдимот қилди. Давлат фуқаролик хизмати тизимини самарали ташкил қилиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан ўртоқлашди.

Учрашувда Ўзбекистонда натижадорликка йўналтирилган давлат бошкарувини шакллантиришда маъмурий ислоҳотларни амалга оширишнинг истиқболлари ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизими ривожланишининг асосий йўналишлари юзасидан баҳс-мунозалар ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz