Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.62K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️Президентнинг "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони имзоланди

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар_эътиборда_ва_назоратда

⚡️Маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ масалаларингиз бўлса, 1136 Call маркази ҳамда
@murojaat_argos_bot га мурожаат қилинг!

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди, шунингдек тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Форумда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Диққат

⚡️Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум ялпи мажлисидаги нутқини "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:

▫️YouTube
▫️Facebook

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

▫️
Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

✔️ Мавзу:  Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш — давлатнинг олий мақсади

Маърузачи:
Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна,
юридик фанлари доктори, профессор, Конституциявий комиссия эксперти

✔️ Мавзу: Янгиланаётган Конституцияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимига оид энг муҳим масалалар

Маърузачи:
Турдиев Хайитжон Усмонқул ўғли,
Тошкент давлат юридик университети доценти, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD)

◽️“Бир чимдим маънавият” рукни  (Муҳаммад Юсуф таваллудининг 69 йиллигига  бағишланади).

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 28 апрель куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Эртага Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

Тадбир доирасида шахсий автомобилда ҳаракатланишни камайтириш, жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланиш ҳамда пиёда юриш афзалликлари тарғиб этилади.

"Автомобилсиз кун" тадбири Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида ўтказилади.

❗️Давлат хизматчиларига тадбирда фаол иштирок этиш тавсия этилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️“Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими жорий қилинди

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/vzBFhsGS5fA орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунланмоқда

Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 1 майига қадар электрон тарзда қабул қилинади. Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

▫️Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларига ҳафта давомидаги муҳим воқеалар ҳақида маълумот берилди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Маъмурий ислоҳотлар: давлат хизматчиларининг масалалари кун тартибида

❗️Ҳар бир мурожаатга мутахассислар жавоб бермоқда.

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолиятини давом эттирмоқда.

11-28 апрель кунлари 1136 Call маркази ва @murojaat_argos_bot телеграм боти орқали 632 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 193 та мурожаат маъмурий ислоҳотларга тааллуқли (1136 Call марказига 131 та, телеграм ботга 62 та. Қолган мурожаатлар кредит, уй-жой, моддий ёрдам каби ижтимоий масалаларда юборилган).

Маъмурий ислоҳотларга оид 193 та мурожаатнинг:

◽️9 таси ижобий ҳал этилди;
◽️135 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди;
◽️ 49 таси ишчи гуруҳ ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган масалалар Агентликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан 5-7 кун давомида ўрганилиб, жавоблари мурожаат қилган шахсларнинг манзилларига юборилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️Салоҳиятли кадрларни саралай билиш — давлат хизматида натижа кўрсатиш учун муҳим

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️ Кличханов Илхом Махмуджонович Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди

И. Кличханов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

АҚШнинг Coursalytics компанияси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Европа иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) ташаббуси билан АҚШнинг Coursalytics компанияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда компания асосчиларидан бири Александр Долинский Coursalytics компанияси фаолияти тўғрисида маълумот берди. Хусусан, компания давлат органлари ва хусусий сектор компаниялари ходимларининг малака оширишини ташкил қилишга ихтисослашган. Бунда Coursalytics нуфузли хорижий университетлар ва ташкилотлар ўртасида воситачи ролини ўйнаб, малака ошириш бўйича ҳар бир буюртма келиб тушгандан кейин ташкилотда реал эҳтиёж ҳамда компетенцияларни баҳолаш ишларини амалга оширади ва шу асосда малакали профессорларни жалб қилган ҳолда мақсадли дастурларни ишлаб чиқади.

Компания АҚШ ва Европа мамлакатларида бир қатор муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган бўлиб, ҳозирги кунда 65 000 етакчи профессорлар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари компаниянинг таълим учун онлайн платформаси ҳам мавжуд.

Учрашув давомида ўзбекистонлик давлат хизматчилари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Жумладан, малака ошириш соҳалари ва йўналишлари, ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мулоқот сўнгида томонлар EUROUZ воситачилигида икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишишди.

Каналга уланиш - @argos_uz
#АРГОС  #ДАЙЖЕСТ

⚡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Навоийлик ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан махсус репортаж.

▫️Жонли мулоқот: Давлат хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими юзасидан очиқ мулоқот бўлди.

▫️ ОТМларда “Карьера куни”: Битирувчилар очиқ танловларнинг намунавий тестларидан ечиб кўриб, билимларини синовдан ўтказишяпти.

▫️Кодексни ўрганамиз:  Вақтинчалик ходимларни ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиланадими?

▫️Сурхондарёда ҳам Салоҳиятли кадрлар резервига олинган хизматчиларнинг фаолиятидан халқ мамнун.

▫️Маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ масалалар, 1136  Call маркази ҳамда @murojaat_argos_bot орқали қабул қилинмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Махсус репортаж: “Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими жорий қилинди.

▫️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунланмоқда.

▫️
Маъмурий ислоҳотлар: Давлат хизматчиларининг масалалари кун тартибида.

▫️Махсус репортаж: Салоҳиятли кадрларни саралай билиш — давлат хизматида натижа кўрсатиш учун муҳим.

▫️АҚШнинг Coursalytics компанияси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Конституция референдумида овоз берди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz