Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.5K photos
2.04K videos
14 files
6.81K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари

⚡️Қашқадарёлик бир гуруҳ давлат хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

Жойларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда.

Қашқадарёда ташкил этилган мулоқотда ҳам Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вилоят бошқарма ва ташкилотларида фаолият юритаётган Кадрлар бўлинмалари масъуллари, давлат хизматчиларини тинглади.

▫️ Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди

В.Муротқобилов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️ Президент Фармонига кўра, 2023 йил 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари бериладими?

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.

◽️ Маълумот учун, янги таҳрирдаги ушбу кодекс 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20  апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Мамлакатимизда салоҳиятли ёшлар хориждаги нуфузли ОТМларда бепул таълим олишлари мумкин, яъни уларнинг ўқиш давридаги барча харажатларини давлат қоплайди

Тошкент вилояти
ёшларига ҳам хорижда таълим олиш дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат бошқаруви тизимида маъмурий ислоҳотлар: Ўзбекистон ва илғор хорижий давлатлар тажрибаси

▫️Давлат бошқаруви академиясида шу мавзуда мулоқот бошланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилган мулоқотда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти, масъул вакиллари, халқаро экспертлар, етакчи олимлар, тадқиқотчилар, давлат хизматчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқот давомида ривожланган мамлакатларнинг маъмурий ислоҳотлар бўйича тажрибалари муҳокама қилинади, соҳага оид фикр-мулоҳазалар алмашинилади, мавжуд муаммолар ҳамда истиқболдаги чора-тадбирлар таҳлил этилади.

Айни дамда иштирокчиларга мамлакатимизда давлат бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлар, халқ билан самарали ишлашнинг қуйигача тушган механизмлари, натижадорликка йўналтирилган ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимига ўтишда ижро органларини оптималлаштириш босқичлари ва жараёнлари ҳақида маълумот берилмоқда.

❗️Онлайн кузатиш — https://www.youtube.com/watch?v=VkIlvyd5OyU

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE
#Мобил_репортаж

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Алишер Эранов Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларни амалга оширишнинг мақсади, кутилаётган натижалар ҳақида...

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE
#Халқаро_эксперт_маъмурий_ислоҳотлар_ҳақида

⚡️Мамлакат самарали бошқарув ва кадрлар салоҳиятини ривожлантиришда тўғри ёндашяпти — Эдуардо К. Арарал
Сингапур давлат сиёсати мактаби профессори

— Ўзбекистон ҳукуматидаги жадал олиб борилаётган ислоҳотлар жаҳон экспертларининг ҳам нигоҳида бўлиб турибди. Хусусан, ўзим ҳам ўзгаришларни кузатаяпман. Айтишим жоиз, самарали бошқарув ва кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга тўғри ёндашув бўйича Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман.

Сингапурда давлат хизматчилари ва рақамлаштириш соҳасида кадрларни тайёрлаш жараёни тизимли равишда ташкил қилинган. Қолаверса, Ўзбекистон давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилмоқда.

Истиқболда ҳамкорликни ривожлантиришнинг Осиё прагматизми ва Ғарб таълимининг энг илғор йўналишларини белгилаб, давлат сиёсати, давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда халқаро алоқалар борасида узоқ дўстлик алоқаларини олиб борамиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM