Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.7K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси

⚡️Сардор Қодиров: Одамларга яхшилик қилиш қўлимдан келишига ишонганман, давлат хизмати эса имкониятларимни оширди

"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Сардор Қодиров, Юнусобод туманидаги "Боғибўстон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси. Ёш, умидли мутахассис "Салоҳиятли кадрлар резерви"га олинган. Айни дамда Олмазор тумани ҳокимига дублёрлик фаолиятини ўтамоқда.

— Президентимизнинг бизга билдирган ишончларига хиёнат қилмаслик фаолиятимдаги бош мақсадим, — дейди ҳоким ёрдамчиси.

Ушбу лавҳада Сардорнинг давлат хизмати, давлат вакили бўлиб ишлашнинг масъулияти, фаолиятдаги принциплари ҳақида билишингиз мумкин.

🟢 Full формат.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Меҳнат шартномаси ҳақида билишимиз керак бўлган 4 маълумот!

1️⃣ Меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

2️⃣ Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.
Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

3️⃣Меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, шунингдек унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

4️⃣ Меҳнат шартномаси:
▫️номуайян муддатга;
▫️уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Коррупциявий жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

◽️
Эндиликда коррупцияда айбланган шахсларнинг муддатидан илгари шартли озод этилишига йўл қўйилмайди.

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Жиноят кодекси “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, унга кўра Кодекснинг тегишли моддалари, қисми ва бандларида назарда тутилган қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда ҳамда ушбу жиноятлар учун жазони кучайтириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу Қонун билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар орқали ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун ҳукм қилинган, бироқ жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга ҳамда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш каби нормалар қўлланилмайди.

Қонунга мувофиқ, давлат органи ва ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат нотижорат ташкилотининг хизматчисини
пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда. Киритилаётган ўзгаришлар коррупцияга қарши муросасиз курашиш ҳамда ушбу иллат содир этилганда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

❗️Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️“Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими жорий қилинди

Қисқа давр ичида Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларнинг 45 нафари турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланди.

Куни-кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим. Эндиликда уларнинг компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз, — деб таъкидлаганди давлатимиз раҳбари.
__________

Мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати тизими самарадорлигини ошириш устувор аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фуқаролар билан ишлашнинг “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизими йўлга қўйилди, ходимларга самарали ишлаши учун муносиб шароитлар яратилди,“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

❗️Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Эксперт шарҳи: Конституциявий ислоҳотлар мазмуни
Маърузачи:
Нариманов Бекзод Абдувалиевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), эксперт

▫️Япония давлат хизмати тизими бўйича видеолавҳа

▫️"Мутолаа вақти"
рукни

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 7 апрель куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/8WrRJKP5sXg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 300 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

▪️ Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

▫️ Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

▫️ Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

▫️ Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

▫️ Барча вакансиялар рўйхати.

❗️Вакант
лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Бобоев Рахимжон Махамаджонович Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Р.Бобоев тайинловга қадар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди. 

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи кутилмоқда

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Шунингдек, ижод мактаби ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Эндиликда иш ҳақини ҳар бир кечиктириб берилган куни учун иш берувчи томонидан пулли компенсация тўланади

Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

❗️Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг ўша вақтда амалда бўлган асосий ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар(пулли компенсация)билан бирга тўлаши шарт!

Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банк асосий ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. Унинг миқдорида жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.

❗️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

◽️ Маълумот учун, янги таҳрирдаги ушбу кодекс 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди

Биринчидан, Илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади.

Иккинчи ташаббус - вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.

Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади. Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.

Тўртинчи ташаббус - Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади. Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.

Бешинчи ташаббус доирасида Гулистон шаҳри мамлакатимизнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётан асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти соҳа ва йўналишлар кесимида хронологик тарзда ёритилган навбатдаги инфографик тўплам ҳавола этилди

Инфографик тўплам

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Махмудалиев Акмалжон Азимжонович Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

⚡️Бугун "Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган, 2023 йил охирига қадар ўқишини якунлаб мамлакатимизга қайтиши кутилаётган стипендиатлари билан мулоқот ташкил этилди

Ёш ва умидли мутахассисларнинг мамлакатга қайтиши ва нуфузли идораларда бандлигини таъминлаш - мулоқотнинг муҳим масаласи бўлди.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиларига_тавсия

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини янада ривожлантириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ilm.argos.uz масофавий таълим платформасидан фойдаланиш учун қулайликлар яратмоқда. Платформа барча учун очиб қўйилди.

Мазкур платформада "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун, давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий саводхонлик, хорижий тилларни ўрганиш каби давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар, маъруза матнлари жойлаштирилган.

🟢Фойдаланишни бошлаш.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

⚡️Бугун, 9 апрель буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир ”.

“Темур тузуклари”дан

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Амир Темурнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атвори умумий
қоидалари

▫️Кодексни ўрганамиз: Неча ёшдан бошлаб ишлаш мумкин

▫️Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади.

▫️Давлат хизматига
очиқ танлов билан!

▫️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатларнинг қайси харажатларини
қоплаб беради?

▫️Билган яхши: Ишсизларнинг касб ўрганиш даври меҳнат стажига
қўшилади.

▫️Қорақалпоғистонда ёшлар, ёш давлат хизматчилари учун мулоқот
ташкил этилди.

▫️Тошкент вилоятида
Салоҳиятли кадрлар резервига киритилган номзодлар стажировка ўташди.

▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг "Ўзгаришлар фалсафаси" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

▫️Давлат хизматчиси: Одамларга яхшилик қилиш қўлимдан келишига ишонганман, давлат хизмати эса имкониятларимни оширди.

▫️Меҳнат шартномаси ҳақида билишимиз керак бўлган 4 маълумот.

▫️Коррупциявий жиноятлар учун жазо чоралари
кучайтирилмоқда.

▫️Эксперт шарҳи: “Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими
жорий қилинди.

▫️
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди.

▫️Эндиликда
иш ҳақини ҳар бир кечиктириб берилган куни учун иш берувчи томонидан пулли компенсация тўланади.

▫️Тафсилот: "Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган, 2023 йил охирига қадар ўқишини якунлаб мамлакатимизга қайтиши кутилаётган стипендиатлари билан мулоқот ташкил этилди.

▫️ilm.argos.uz масофавий таълим платформасидан фойдаланиш учун қулайликлар яратилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_рукн

⚡️"Кўмакчи эксперт": соҳага оид барча саволларингизга жавоб бериб борамиз!

Ҳамкоримиз:
Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Савол: Ходимимиз меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Ҳозир ишга чиқмаяпти. Бу ҳолатда қандай йўл тутайлик?

🔹Жавоб: Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли.

Эътибор беринг!
Ходим огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ишни тўхтатишга ҳақли. Агар ходим узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланади.

🗣Экспертга мурожаат

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Касби тумани ҳокимига дублёр сифатида бириктирилдим. Ушбу даврда амалдаги ислоҳотларнинг халқ ҳаётидаги таъсирини кўрдим. Бугунги ислоҳотлар мураккаб даврда амалга оширилаётгани — ҳар биримиздан қаттиқ меҳнат, тартиб-интизомни талаб қилмоқда. Қисқа давр ичида ҳар бир кадр самарали ишлаши учун тажриба орттириб бориши кераклигини, халқ олдидаги вазифаларни ҳис қилиши лозимлигини, тинимсиз ривожланиб бориши шартлигини англадим.

▫️Тўймурод ҚАНОАТОВ, Касби тумани “Мушқоқи” МФЙ ҳоким ёрдамчиси

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи фаолиятини яқиндан ўрганяпман. Дублёрлик орқали фаолиятимда раҳбар аёлга қўйиладиган талаблар, мурожаатлар билан ишлашда янгича ёндашувлардан фойдаланиш лозимлигини ўргандим. Дублёрлик — касбий компетенцияларимни яна бир поғона ошишига хизмат қилди.

▫️Адлия БОЙМУРЗАЕВА, Булунғур тумани “Меҳржон” МФЙ хотин-қизлар фаоли

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарига дублёр бўлдим. Амалиёт давомида тартиб-интизом, фидойилик самарали хизмат учун муҳимлигини англадим. Ҳар қандай кичик топшириққа ҳам масъулият билан ёндашиш, муаммоларни жойида ҳал қилишнинг йўлларини ўргандим. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида раҳбарлик кўникмаларини ўзимда ривожлантирдим. Амалиёт тажрибамни оширди.

Отахон ИСМАИЛОВ, Урганч шаҳри “Янгиобод” МФЙ ёшлар етакчиси

❗️Салоҳиятли кадрлар резерви ҳамда дублёрлик дастури ҳақида бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM