Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cамимият

Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида - тушлик вақти

Президентимиз билим юрти ошхонасида офицер ва курсантлар билан тушлик устида суҳбатлашди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.

Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

Республика бўйлаб қуйи бўғин давлат хизматчилари қисқа муддатли малака ошириш курсларида иштирок этди

Ўқув курсларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 1 минг 300 нафардан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари мутахассислари қатнашиб, соҳавий билимларини оширди.

Ўқув мақсади, жараёнлари, натижалари ҳақида махсус репортажда.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

⚡️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

"Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" асосида туркум роликлар тайёрланди.

Улардан давлат хизматчилари иштирокидаги очиқ мулоқот, семинар, давра суҳбатларида фойдаланиш мумкин.

🟢
Full формат.

#2_ролик

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Хотин_қизларга_имтиёз

⚡️Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

▪️ Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Президент: Салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак

Давлатимиз раҳбари  Қашқадарёда янги корхоналарни ишга туширди.

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида Навоийда вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

🔰 Жараёнлар ҳақида лавҳада батафсил.

Каналга уланиш - @argos_uz
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари
дайжести

▪️Миллий кадрлар захирасига кадрларни танлаш тартиби қандай? Тизим фаолияти бўйича махсус репортаж эълон қилинди.

▪️Ханнс Зайдель Жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

▪️Ҳафтанинг ҳар жума куни давлат хизматчилари учун онлайн тақдим этилаётган махсус ўқув соати анъана тусига кирди.

▪️"Давлат хизматчиси" рукни остида навбатдаги ролик тақдим қилинди.

▪️"Эл-юрт умиди" жамғармаси — давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштириб бермоқда.

▪️Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этмоқда.

▪️Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атвори умумий қоидалари юзасидан ролик эълон қилинди.

▪️Сурхондарёда янги тайинланган ҳокимлар ва масъул раҳбарлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди.

▪️Республика бўйлаб қуйи бўғин давлат хизматчилари қисқа муддатли малака ошириш курсларида иштирок этди.

▪️Давлат хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▪️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

▪️Навоийда вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар_эътиборда

▶️ Кадрларни очиқ танлов тизими орқали қабул қилишда малака талаблари қандай тартибда ўрганилади?

Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди.

▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.

Ҳурматли номзодлар, малака талаблари, умуман очиқ танлов жараёнлари бўйича муаммога дуч келсангиз, Агентликнинг тегишли филиалларига ҳамда @vacancy_argos_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_АРГОСда

⚡️Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимларига захирага олинган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди

Курснинг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти иштирок этиб, соҳада давлат сиёсати, раҳбарлар, хизматчилар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тушунча беришди, ҳаётий мисоллар келтирилди.

Ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган.

Ушбу Дастур жорий йилнинг 4 мартига қадар давом этади.

▫️ Маълумот учун, Захира тизими давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш, марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш ҳамда уларнинг узлуксиз малакасини ошириш мақсадида шакллантирилган.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Инвестиция ва саноат соҳаларидаги устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев инвестицияларни жалб қилиш ва саноатни ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сўнгги йилларда барча тармоқлардаги дастурларга 31 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Натижада ўтган 5 йилда саноат 1,4 баробар, экспорт 1,5 баробарга ошди.

Келгуси 5 йилда иқтисодиёт барқарор ўсиши учун саноатни яна 1,5 баробарга ошириш, экспортни 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Бунинг учун 120 миллиард доллар сармоя, жумладан, 70 миллиард доллар хорижий инвестиция зарур.

Давлатимиз раҳбари келгусида инвестиция ва саноат соҳаларидаги устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Йиғилишда ижтимоий масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Таълим, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви ва йўл инфратузилмаси дастурларидан келиб чиқиб, устувор лойиҳаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:

▪️ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);

▪️ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:

11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.

▪️ Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

❗️Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.

Маълумот учун, 8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан мурожаатларингизга тезкор жавоб олинг

Шунингдек, @vacancy_argos_bot орқали ҳам давлат хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар ҳамда жамоатчилик вакилларидан мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz