#АРГОС_хабари
⚡️ Республика бўйлаб қуйи бўғиндаги давлат хизматчилари малакасини оширмоқда
Ўқувларга 1300 нафардан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари мутахассислари жалб этилган.
Дастур бевосита қуйи бўғин давлат хизматчиларининг таклифлари, кундалик меҳнат фаолиятидаги зарурий эҳтиёжлари асосида шакллантирилди. Машғулотлар соҳанинг тажрибали амалиётчи-мутахассислари, салоҳиятли профессор-ўқитувчилар томонидан ўтилмоқда.
Mақсад — тингловчиларнинг ўз тизимида самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган сиёсий-ҳуқуқий, касбий билимларини ошириш, кенг жамоатчилик ва аҳоли билан самарали мулоқот қила олиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
🟢 Батафсил
Маълумот учун: Биргина 2022 йил давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 90 дан ортиқ ўқув курслари ташкил этилди. Унда жами 62 минг 574 нафар давлат хизматчисининг малакаси оширилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилда ташкил этилган курсларга нисбатан 3.5 баробар кўп.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди
Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz
Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши
⚡️ Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ
Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.
▫️Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;
▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;
▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;
▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;
▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;
▫️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;
▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;
▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.
🟢 Бу ерда батафсил
Каналга уланиш — @argos_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда
⚡️ Самарқанд: Қуйи бўғинда фаолият юритаётган давлат хизматчилари малака ошириш курсида
Бу галги ўқув Дастури бевосита давлат хизматчиларининг таклифлари, кундалик меҳнат фаолиятидаги зарурий эҳтиёжлари асосида шакллантирилди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Бу галги ўқув Дастури бевосита давлат хизматчиларининг таклифлари, кундалик меҳнат фаолиятидаги зарурий эҳтиёжлари асосида шакллантирилди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди (25.01.2023 йилдаги ПФ-14).

Фармонга мувофиқ:
Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).
Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.
Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.
Мазкур чора-тадбирлар натижасида:
а) штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;
б) автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.
Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.
Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш ҚАТЪИЙ тақиқланмоқда.

🟢LIVE
Айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирокида "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасининг ижро этилиши: мавжуд муаммо ва режалар" мавзусида мулоқот бўлиб ўтмоқда.

#Янги_Фармон_билан
⚡️ Ҳар бир вазирлик ва идора ўз фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштиради
Шу мақсадда 16та йўналиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини киритади. Унда, шу жумладан қуйидаги масалалар бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланади:
▫️ соҳаларда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ечим топишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий чора-тадбирлар, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш;
▫️бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш орқали давлат харидлари жараёнида рақобатни ривожлантириш;
▫️ тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш;
▫️вазирлик ва идораларда ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига “ташхис қўйиш” ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш;
▫️ соҳага АКТни кенг жорий этиш, шу жумладан вазирлик ва идораларнинг иш жараёнини рақамлаштириш.

⚡️ Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда
Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
▫️вазирликлар – 21 та;
▫️қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
▫️ агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
▫️инспекциялар – 11 та.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари тасдиқланиб, уларни йиғилиш ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.