Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
55.5K subscribers
11K photos
2.16K videos
14 files
7.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент: Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради

Узоқ тайёргарлик кўрилган ушбу ислоҳот доирасида:

- Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Otabek Hasanov
Президент: Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади

— Бу йил “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги янги қонунни қабул қилдик. Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади.

Барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади. Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз.

Келаси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида юқори лавозимларда ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилади, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

@otabek_khasanov
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:
Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика

✍️ Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали 45 511 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномасидан энг муҳим иқтибослар

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️ Ўзбекистонда илк бор маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

— Маҳалла –
тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир. Шунинг учун ҳам бундан буён давлат инвестиция дастурлари маҳалла даражасига туширилади, — деди Президент. — Авваламбор, 2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилади.

Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги таъкидланди. Маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бунинг учун 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: Одамларга адолат керак

Президентимиз Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларига алоҳида тўхталди.

– Бу йўналишда кўп ишлар қилинганига қарамай, одил судловни таъминлаш бўйича ҳали қилинмаган ишлар бор. Тергов сифати пастлиги – бу ҳақиқат. Судларда одамларнинг оворагарчилиги давом этмоқда. Суд қарорлари бажарилмай қолаётган ҳолатлари йўқ эмас. Бу соҳа мутассадиларини жиддий ўйлантириши керак.

Одамларнинг адолатга эришиши учун малакали адвокат хизматидан фойдаланиши керак. Аммо ҳамон адвокатларни электрон танлаш тизими ишга тушмаган. Ваҳоланки, бу топшириқ аллақачон берилган.

Демак, бу йўналишда коррупция бор. Буни тўғриламасак бўлмайди. Бу масала алоҳида назоратга олинади. Ҳуқуқ-тартибот идораларида адолатли ишларни амалга ошириш учун тегишли фармон ишлаб чиқилаяпти.

Зотан, одамлар учун адолатли ҳукм ва қарорлар, адолат керак. Бусиз яшаб бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади

Келаси йилда Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади. Дастур доирасида, биринчи навбатда, турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистонда ўтган икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупциявий жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган. Очиқ айтиш керак, бу — масаланинг сабаби билан эмас, оқибати билан курашиш", — Президент.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ихчам, самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш вақти келганини таъкидлади

@otabek_khasanov