Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.7K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.58K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#LIVE
#Сирдарё

⚡️Давлат идораларига ишга кириш учун ўтказилаётган танловларнинг тест босқичи ҳақида тасаввурингизни бойитамиз...

Фотоларда кўриб турган жараёнларингиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиалида ташкил этилган Ассессмент маркази.

Бу ерда вилоятдаги барча очиқ танловларнинг тест босқичи очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида марказлаштирилган тартибда ўтади.

Жараён масъуллар томонидан тўлиқ назорат қилинади, шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали жамоатчилик ҳам тест жараёнларини кузатиши мумкин.

Номзоднинг натижалари автоматик тарзда шахсий кабинетга боради. Бир сўз билан айтганда, инсон омили мутлақо аралашмайди.

Ҳудуд мисолида баъзи рақамларга тўхталамиз.
Бугунга қадар вакант лавозимлар портали орқали 5308 та вакант лавозим бўйича танлов эълон қилинган. 49 минг нафардан ортиқ номзод танловда иштирок этиш учун ариза юборган.

Аҳамиятли жиҳати, 2055 нафар танлов ғолибларининг 691 нафарини, яъни 34%ини 30 ёшгача бўлганлар, 249 нафарини (12%) давлат хизматига илк маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Айни дамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Янгиер шаҳар ва Сардоба тумани бўлимларида мавжуд вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг тест синови бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловларнинг тест синови Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фоторепортаж

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, ижтимоий ва маънавий билимлари тизимли равишда оширилмоқда

Бу — уларнинг давлат идоралари ва ташкилотларида, ҳокимликларда самарали фаолият юритишларида муҳим.

🟢Бугунги ўқув соати жараёнларидан фотожамланма.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#LIVE
#Сирдарё #Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали фаолияти юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани бошланди

▫️Тадбирда турли ташкилот ва идораларда ишлаётган давлат фуқаролик хизматчилари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:


Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Кахраман Раматуллаевич Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;

Умар Сапаевич Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг  ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz
Навбатдаги қисқа муддатли махсус малака ошириш курси якунланди

Миллий кадрлар захираси
га киритилган номзодлар учун ташкил этилган навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курси якунланди.

Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ташкил этилган ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Қисқа муддатли ўқув курси якунида тингловчиларнинг олган билим ва кўникмалари суҳбат асосида баҳоланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Рахимович Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz