Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️Агентлик Ахборот хизмати вакиллари Сирдарёда

Бугун биз ташкилотимизнинг вилоят филиали бир кунлик фаолияти билан жамоатчиликни яқиндан таништирамиз. Бизга маҳаллий журналистлар ва жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Сирдарё

⚡️Сирдарёда ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малакасини оширмоқда

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий ва туман (шаҳар)лар бўлинмалари раҳбарлари учун Давлат бошқаруви академиясининг Гулистон ҳудудий филиалида навбатдаги малака ошириш курси давом этмоқда.

60 соатга мўлжалланган махсус курсларда давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинида фаолият юритаётган раҳбар кадрларнинг назарий билим ва бошқарув кўникмалари ривожлантирилмоқда.

Машғулотлар аввалида ташкилотчилар замон шиддат билан ўзгараётгани, халқнинг ва ҳукуматнинг бугунги талабларини англаган ҳолда, тезкорлик билан жавоб бериш, давлат хизмати имижини оширишда хизматчилар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида тушунтирилди. Давлатимиз раҳбарининг куни-кеча ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган муҳим масалаларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Масъул раҳбарларнинг лоқайдликка йўл қўйишга ҳақлари йўқлиги таъкидланди ва бунинг учун доим ўз устида ишлаш, янги билимларни ўзлаштириб бориш, халқ билан тизимли мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб бориш зарурлиги билдирилди.

Маълумот учун, 2022 йил давомида мазкур ўқувларда ҳудуддаги 325 нафар раҳбарлар малакаси оширилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Сирдарё

⚡️Бугун салоҳиятли ёшлар давлат хизматини танлаяптими ёки хусусий секторни
?

“Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида Гулистон давлат университети битирувчи босқич талабалари учун ташкил этилган очиқ мулоқотда айни шу савол ўртага ташланди. Ёшларнинг бу масалада қарашлари турлича. Кимдир давлат хизматида ишлашнинг мамлакатимиз бугуни ва эртаси, ривожланиши учун аҳамиятини тушунтирса, яна кимдир хусусий сектордаги имкониятлар ҳақида фикр билдирмоқда.

Фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу учрашувда ёшларнинг фикрлари, келажак режалари билан яқиндан ўртоқлашилмоқда.

Талаба-ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими, ёш кадрларнинг ривожланиши учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилмоқда.

▫️Мулоқотда ёшлар фаоллик кўрсатмоқда. Бу эса давлат хизматида ишлашда уларда қизиқиш юқори эканлигини билдиради.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_янгиликлари

🌐 Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг бугунги сонида ҳам вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек барча туман, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

▫️ Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув соати ҳафтада бир маротаба, онлайн тартибда узатилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади

“Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюция парламентлар учун ўзига хос дастуриламал бўлиши, БРМни жадал амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини фаоллаштириши қайд этилмоқда.

Парламентлараро иттифоқ ушбу ҳужжатни 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясининг Олий даражадаги ҳафтаси доирасида бўлиб ўтадиган БРМ саммитига тайёргарлик йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Сирдарё

⚡️Давлат идораларига ишга кириш учун ўтказилаётган танловларнинг тест босқичи ҳақида тасаввурингизни бойитамиз...

Фотоларда кўриб турган жараёнларингиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиалида ташкил этилган Ассессмент маркази.

Бу ерда вилоятдаги барча очиқ танловларнинг тест босқичи очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида марказлаштирилган тартибда ўтади.

Жараён масъуллар томонидан тўлиқ назорат қилинади, шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали жамоатчилик ҳам тест жараёнларини кузатиши мумкин.

Номзоднинг натижалари автоматик тарзда шахсий кабинетга боради. Бир сўз билан айтганда, инсон омили мутлақо аралашмайди.

Ҳудуд мисолида баъзи рақамларга тўхталамиз.
Бугунга қадар вакант лавозимлар портали орқали 5308 та вакант лавозим бўйича танлов эълон қилинган. 49 минг нафардан ортиқ номзод танловда иштирок этиш учун ариза юборган.

Аҳамиятли жиҳати, 2055 нафар танлов ғолибларининг 691 нафарини, яъни 34%ини 30 ёшгача бўлганлар, 249 нафарини (12%) давлат хизматига илк маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Айни дамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Янгиер шаҳар ва Сардоба тумани бўлимларида мавжуд вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг тест синови бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловларнинг тест синови Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM