Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.2K photos
1.98K videos
14 files
6.65K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Муҳим_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон-Туркия: Давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиради

Бу ҳақда,  бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумида белгиланди.

Шунингдек, иштирокчилар Меморандум доирасида қўшма ўқув ва илмий-тадқиқот тадбирлар, семинарлар, илмий конфенциялар, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли ўқитиш ҳамда малака ошириш дастурларини амалга оширишади.

🟢Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат Инсон ресурслари бўйича I Истанбул Форуми доирасида имзоланди. Форум ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти юзасидан савол-жавоб

❗️Савол: Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг миқдори чекланганми?

Жавоб:
Хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш даврида битта Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдори Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
___________

❗️Савол: Жамғарма маҳаллий ОТМлар талабалар амалиётини ёки шунга ўхшаган дастурларни молиялаштирадими?

Жавоб:
Жамғарма стипендияси орқали хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олишни молиялаштиради. Талабалар амалиёти ёки шунга ўхшаган дастурлар Жамғарма томонидан молиялаштирилмайди.
___________

❗️Савол: Жамғарма хорижда ординатурада таълим олиш учун ҳам стипендиялар ажратадими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси ва Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, республика учун алоҳида аҳамиятга эга тиббий мутахассисликлар бўйича икки йилгача клиник ординатурани ўташ учун стипендиялар ажратилиши мумкин. Бунда клиник ординатурага магистратура дастури бўйича ўқишнинг ўзига хос шакли сифатида қаралади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоинфографика

⚡️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида...

Маълумот учун, Миллий кадрлар захираси давлат секторида раҳбар кадрлар таркибини барқарор таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш, давлат хизматчисининг касбий билимини ошириш ҳамда лавозим бўйича кўтариш мақсадида шакллантирилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Имконият_ва_натижа

"Эл-юрт умиди" ж
амғармасининг яна бир стипендиати Сирожиддин Олимов Буюк Британиянинг Эдинбург университети магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.

У Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдириб, яқин кунларда ўз ватанида меҳнат фаолиятини бошлашини билдирди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Бошқарувга қобилиятли ёшларни тайёрлаб бориш — давр талаби

Давлат хизматчилари ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот шаклида ташкил этилаётган “Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл” шиори остидаги навбатдаги тарғибот учрашуви Тошкент молия институтида, шу мақсадда ташкил этилди.

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари ҳамда ОТМ талабалари иштирок этди.

Ёшларга соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, давлат хизматига киришнинг шаффоф ва адолатли танлов тизими ҳамда "Ёш мутахассисларни танлаш дастури" бўйича батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар соҳага қизиқишлари баландлигини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ Ўзбекистон Конституциясига 30 йил: Муносиб рағбат — самарали фаолият

Мамлакатимиздаги муҳим сана давлат органлари ва ташкилотларида ҳам муносиб кутиб олинмоқда. Жумладан, ташкилотимизда ташкил этилган тадбир аввалида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсати, тизимда эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бош қомусимизнинг тинч ва фаровон кунларимиздаги ўрни алоҳида эътироф этилди. Йиғилганлар сўз олиб, бугунги ислоҳотлар даврида ҳар бир давлат хизматчиси олдида турган долзарб масалаларга муносабат билдирди.

Шундан сўнг, тизимда муносиб фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ҳамкасбларимизга Давлатимиз раҳбари Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди. Бош ҳужжатимизнинг тараққиёт ва мамлакат келажагидаги ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан барча юртдошларимизни қутлаймиз. Ташкилотимизнинг марказий ва ҳудудий филиалларида муносиб фаолият юритиб, бугун рағбатланган ҳамкасбларимизга ҳам юксак ишонч белгиси муборак бўлсин. Меҳнатингиз ва садоқатингиз ҳамиша қадр топаверсин, азиз ҳамкасблар!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали ишга киринг

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Салоҳиятли кадрлар муносиб иш жойига эга бўлмоқда

Бўш иш ўринлари портали иш берувчига ҳам, ишга кирмоқчи бўлган номзод учун ҳам қулай платформага айланди.

Бўш иш ўринлари билан танишиб боринг ва ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжатларингизни жўнатинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилади

Тадбиркор давлат фуқаролик хизматига қабул қилинганидан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаб берувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🟢Лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:

▫️ давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг бизнеси мавжудлиги ҳақида ваколатли органларни хабардор қилади ва тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг шаклларидан бирини танлайди;
▫️ давлат фуқаролик хизматчисига ўзининг меҳнат фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича мажбурият юклатилади;
▫️ тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш ҳолати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади;
▫️ ўзининг бизнеси мавжудлиги фактини яширганлик ҳолатлари аниқланганда, давлат фуқаролик хизматчисига 10 кун муддат берилади ва хизматчи ушбу муддат ичида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатади ёки давлат хизматидаги фаолиятини якунлайди.

🟢 Давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг қуйидаги шаклларидан бирини танлайди:

▫️агар давлат фуқаролик хизматчиси хусусий корхона мулкдори бўлса, корхонадаги раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш, яъни корхонани вақтинча бошқарувга бериш бўйича қарор чиқариш;

▫️мол-мулкни ишончли бошқарувга топшириш;

▫️тадбиркорлик фаолияти субъектининг муассислари (иштирокчилари) таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш.

Давлат фуқаролик хизматчиси ўзи ишлайдиган давлат органининг назорат остидаги ташкилот улушларига эгалик қилаётган бўлса, мол-мулкни ишончли (вақтинча) бошқарувга берилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда хизматчи уларни реализация қилиши ёки давлат хизматидан кетиши керак бўлади.

📌 Ушбу ҳавола орқали қарор лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишингиз мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

⚡️Давлат фуқаролик хизмати — трансформация жараёнида

Шу сарлавҳали мақолада Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Абдулла Абдиев соҳадаги мавжуд муаммолар, тизимдаги ислоҳотларнинг янги даври, кадрларни очиқ танлов орқали ишга қабул қилишнинг аҳамиятини очиб берган.

🟢 Ўқиш учун ҳавола.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_вакансия

⚡️Айни вақтда давлат органлари ва ташкилотларида 1 700 дан ортиқ вакант лавозим учун танлов давом этмоқда

Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 317 тасига ариза юбориш учун иш стажи талаб этилмайди.

Очиқ танловларга ҳужжат топшириш онлайн тарзда амалга оширилади
.

▪️ Ҳудудлар кесимидаги вакансиялар

▪️ Вазирликлар тизимидаги вакансиялар

▪️ Давлат қўмиталари тизимидаги вакансиялар

▪️ Агентликлар тизимидаги вакансиялар

▪️ Ҳокимликлардаги вакансиялар

❗️Эслатиб ўтамиз, бундан атиги 2 йил олдин вакант лавозимлар ҳақида билиш имконияти мураккаб бўлган. Эндиликда сиз бир пайтнинг ўзида битта ташкилотнинг 3 та вакант лавозимига онлайн тарзда ҳужжат топширишингиз мумкин. Ташкилотлар сони эса — чегараланмаган.

Вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг Telegram'даги расмий каналлари:

▪️ Вакансиялар каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

▪️ Очиқ танловлар ғолиблари канали https://t.iss.one/vacancy_winners

▪️ Test.argos.uz саволларидан намуналарhttps://t.iss.one/testargosuz

🟢 Танловлар юзасидан мурожаатларни қабул қилиб, тезкор жавоб берадиган бот — @vacancy_argos_bot

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

⚡️Давлат хизматчилари ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот шаклида ташкил этилаётган “Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл” шиори остидаги навбатдаги тарғибот учрашуви Тошкент молия институтида бўлиб ўтди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Шонли_30_йил

🇺🇿 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси бутун халқимизни мамлакатимиз бош Қомуси — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий қутлайди.

Барча ватандошларимизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, ишларига унум, файзу барака тилаймиз!

🇺🇿 Тинч, фаровон ва эркин кунларимиз абадий бўлсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Форсайт (Келажакни олдиндан режалаштириш)

Маърузачи: Саъдиева Гўзал Олимовна,

Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири

🟢 “Бир чимдим маънавият” рукни

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага,
9 декабрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг платформаси ilm.argos.uz ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=mVB6vo9N5TE орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat