Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.5K subscribers
9.81K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️ Самарқанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилиш натижалари бўйича Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг Самарқанд декларацияси қабул қилинди.

Бундан ташқари, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби лавозимига Кубаничбек Омуралиев номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 11 ноябрь — Ўзбекистонда дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан касаба уюшмалар ходимлари ва фаолларига табрик йўллади.

Табрикда Давлатимиз раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳафта_янгиликлари

🌐 Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда

"Сиёсий-маърифат соати"
нинг бугунги сонида ҳам вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек барча туман, шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️ Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли
инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди

▫️Меморандум
Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси президенти Салим Атай, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раиси Дархан Жазикбаев, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ишлари давлат агентлиги ва Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ж.Абдрахманов номидаги Давлат бошқаруви академияси номидан Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муса Джаманбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмурадов ўртасида имзоланди.

Иштирокчи давлатлардаги ташкилотлар Меморандум билан инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда интеграциялашган рақамли тизимлар орқали истеъдодларни бошқариш жараёнларини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Шунингдек, ҳамкорлик келишувида интеграциялашган рақамли тизим орқали давлат хизматчиларининг малака ва тажрибаларини орттириш, самарадорлик ва инклюзивликни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид қўшма дастурларни амалга ошириш, тизим орқали турли онлайн учрашувларни ташкил этиш белгиланди.

Ҳужжатда кўрсатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштирувчи ходимларни белгилаш назарда тутилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▫️Миллий кадрлар захирасига олинган номзодларнинг яна бир гуруҳи қисқа муддатли малака ошириш курсини якунлади.

▫️Халқчил давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл. Ушбу шиор остида талабалар иштирокида мулоқотлар ташкил этилмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизматига оид яна бир норматив ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

▫️"Маҳалладан-республикагача": “Келажак лидерлари” дастури доирасида навбатдаги малака ошириш курси бошланди.

▫️Брифинг: Жорий йилда 43 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиси малакасини оширди.

▫️dc.bimm.uz — давлат фуқаролик хизматчиларининг махсус масофавий малака ошириш курси иш бошлади.

▫️Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти юзасидан савол-жавоб эълон қилинди.

▫️Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштиришда навбатдаги муҳим қадам қўйилди.

▫️"Давлат хизматчиси" туркумига оид янги видеоролик тақдим қилинди. Бу галги қаҳрамон — ҳоким ёрдамчиси...

▫️Фарғонада давлат фуқаролик хизматчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

▫️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги оширилмоқда.

▫️Халқаро ҳамкорлик: Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари ўртасида рақамли инсон ресурслари тизимлари тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🟢LIVE

⚡️ Муносиб раҳбар — халққа самарали хизмат кўрсата олади

Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда
.

Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Миллий кадрлар захирасига киритилган тегишли номзодлар учун навбатдаги малака ошириш курси бошланди. Курснинг очилиш маросимида Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти, масъул вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун захира тизими илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашди. Назария ва амалиёт интеграция қилинди. Яна бир муҳим жиҳати, малака ошириш курсларига хорижлик мутахассисларни жалб қилиш амалиёти бошланди.

Бугун, Дастурнинг очилиш маросимида сўз олганлар давлат фуқаролик хизмати олдидаги энг муҳим вазифа сифатида — халқ ҳаётини янада яхшилаш, одамлар розилигига эришиш эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, бугунги раҳбарлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида батафсил тушунтирилди. Ўқув курсининг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Захира тизими — давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал кадрларни тайёрлаш мақсадида шакллантирилмоқда.

56 академик соатга мўлжалланган ўқув курси давомида тингловчиларнинг турли йўналишларда компетенциялари янада оширилади, раҳбарлик кўникмалари ривожлантирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM