Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали фойдаланувчилари учун эслатма видеоролиги

▪️Ушбу видеоролик билан танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар танишишлари мумкин.

Шунингдек, ушбу видеоролик танловларнинг тест босқичини бошлашдан олдин номзодларга намойиш этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, видеороликда танловни ўтказиш тартиби, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифалари кўрсатиб ўтилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

Мавзу
: Маҳаллий давлат ҳокимияти тизими

Маърузачи:
Дадаханов Алишер Хаписович,
Наманган вилоят ҳокимлигининг юридик хизмат бошлиғи

Мавзу: Бошқарувда қарор қабул қилиш

Маърузачи:
Файзуллаев Сарварбек Абдусаттор ўғли,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими

▪️"Бир чимдим маънавият" рукни.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 23 сентябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти

Президент Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб юқоридаги оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Агар Сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар бўлса, биз билан боғланинг!

taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади, шунингдек, улардан соҳаларни ривожлантиришда фойдаланилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=dTguNVo4dgE орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Хорижда таълим олиш дастурлари ва танлов йўналишлари

Эслатиб ўтамиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилги 3-стипендия танлови учун аризалар қабул қилинмоқда!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Эксперт_шарҳи

⚡️Салоҳиятли раҳбар хотин-қизлар корпусини шакллантириш – кадрлар сиёсатининг устувор йўналиши

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Фарангиз Зайнобиддинованинг шу сарлавҳа остида, долзарб мавзудаги таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

Унда давлат бошқарувида хотин-қизлар салмоғини оширишнинг аҳамияти, давлат хизматида гендер сегрегациясини бартараф этиш чоралари, хотин-қизлар фаолиятига оид илғор хорижий тажриба, раҳбар аёлларни шакллантиришнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларига эътибор қаратилган.

👉 Мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" жараёнларидан фотожамланма

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Раҳбарликка номзод мунтазам равишда ўз билимини ошириб бориши талаб этилади

Миллий кадрлар захирасига олинган бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчилари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида ўз малакасини оширмоқда.

Ушбу дастур миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллаштирилди.

Бугун Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан Миллий кадрлар захирасига олинган номзодлар иштирокида онлайн форматда ташкил этилган мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари томонидан замонавий билим ва кўникмаларни ривожлантириш дастури ҳақида батафсил маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Фоторепортаж

Ташкилотимиз вакиллари учун Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида маҳорат дарси ташкил этилди.

Ўқув давомида ҳамкасбларимиз бошқарув кадрлари учун зарур бўлган медиасаводхонлик кўникмалари ва PR технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича билимларини оширишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Бугун бир гуруҳ ёш давлат хизматчиларимизни Туркияга жўнатдик

Хорижий стажировка “Келажак лидерлари” клубига аъзо ва бир пайтнинг ўзида давлат фуқаролик хизматининг турли соҳаларида фаолият юритаётган 11 нафар делегатларимиз учун манфаатли бўлади.

Ёш кадрларимиз 2 октябрга қадар махсус Дастур асосида илғор хорижий тажрибани ўрганишади.

Туркия Республикасининг маъмурий бошқарув тизими билан яқиндан танишишади. Улар учун Инсон ресурслари офиси, Маданият ва туризм вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентликларида учрашувлар ташкил этилади.

Невшеҳир ҳокимлиги, Каппадокияга ташриф буюриш ва туризмни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш соҳаларида илғор тажрибани ўрганишади.

Ушбу хорижий стажировка ёш кадрларимизнинг соҳада кўникмалари ва интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириб, халқимизга янада самарали хизмат қилишлари учун туртки бўлишига ишонаман.

@otabek_khasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Ислоҳотлар менинг тақдиримда

Фарангиз Зайнобиддинова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги соҳанинг барча ватанпарвар, фидойи, жонкуяр, профессионал ходимларини, фахрийларини касб байрамлари билан самимий қутлайди.

Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашда Сизларга мустаҳкам соғлик, метин ирода, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz