Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Муносабат

⚡️"Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги мулоқот ва ҳамкорлик"

Давлат бошқаруви академиясида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Мулоқотнинг кириш қисмида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбаев, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов иштирок этиб, Саммитнинг Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун аҳамияти, минтақавий, глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқот, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида ташкилот фаолиятидаги ўзгаришлар, Мажлиснинг тарихий натижалари ҳақида алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек, тадбирда Академиянинг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил изланувчилари, "Раҳбар аёл“ дастури тингловчилари, вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этиб, Саммит натижалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашишди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Долзарб_мавзу
#Мутолаа_учун

⚡️"ШҲТ: Таҳликали дунёда конструктив мулоқот майдони ёхуд Самарқанд ёзган тарих"

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2022 йил 20 сентябрь кунги 193-сонида сиёсий фанлар доктори, профессор Қаҳрамон Қуранбаев, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Хасановнинг шу сарлавҳа остида ҳаммуаллифликдаги мақоласи эълон қилинди.

👉 Мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Новости_24

⚡️Развитие кадрового потенциала государственных служащих

Присоединиться к каналу –
t.iss.one/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат фуқаролик хизмати тизими мониторинг қилинади

Яна бир қонуности ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Белгиланган тартибга кўра, “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси муҳокама учун порталга қўйилди.

Мазкур Низом “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан ишлаб чиқилди. Низом давлат фуқаролик хизмати тизимида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тартибини белгилайди.

Низом билан режали мониторинг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган Иш режа асосида ўтказилиши белгиланмоқда.

❗️Режадан ташқари мониторинг эса:

▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари;

▪️ давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

▪️давлат органи томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотлар натижалари;

▪️оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қонунбузилишлар содир этилаётганлиги ёки соҳага оид қонунчилик ижроси таъминланмаётганлиги тўғрисида берилган ахборотлар;

▪️давлат органида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этилмаслиги каби асослар мавжуд бўлганда ўтказилиши белгиланмоқда.

Лойиҳада мониторингни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби, мониторинг иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, мониторинг натижаларини расмийлаштириш, таъсир чораларини қўллаш, ўтказилган мониторинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий маълумотлар киритиб борилиши билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмоқда.

👉
Қўшимча маълумот

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Cавол_беринг

❗️Савол:
Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Жавоб: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган
лавозимларда шартнома асосида фаолият олиб бораётган ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси хисобланади.

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Муносабат

⚡️Қатъий сиёсий ирода, дипломатик самимият, бағрикенглик ва етакчилик харизмаси муҳим аҳамият касб этди

Агентликнинг Миллий кадрлар захираси билан ишлаш бошқармаси бош инспектори Тимур Абдуллаев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитининг Ўзбекистон учун аҳамияти, натижалари юзасидан фикрларини билдирди.

👉 Мақолани ўқиш.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Президентнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Мулоқот аввалида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун кучга кириши олдидан амалга оширилаётган ишлар, қонуности ҳужжатларни тайёрлаш жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.

Эксперт мазкур Қонуннинг кучга кириши соҳада ўзига хос даврни бошлаб беришини билдирди. Шунингдек, Қонун кучга кириши билан юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари муҳокама қилинди.

Хусусан, очиқ танловларни такомиллаштириш, малака ошириш тизимини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш, иш режимига риоя қилиш механизмларини пухта ишлаб чиқиш — соҳанинг муҳим мезонлари эканлиги таъкидланди.

С.Чакрабарти тизимга оид фаолиятни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Ў.Тўраев тайинловга қадар Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

📝 Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.

Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Бухоро: Турли соҳаларда фаолият юритаётган кадрлар малакасини оширмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро филиали, Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда махсус ўқув-тренинг ташкил этишди.

Унда ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳамда хорижлик соҳа экспертлари иштирок этмоқда.

Тренингларда иштирокчиларнинг инвестициялар, битимлар тузилмаси, баҳолаш, молиявий таҳлил таваккалчиликни тушуниш ва батафсил ўрганиб чиқиш (Due Diligence) соҳасидаги билим ва кўникмалари оширилмоқда.

❗️Ўқув жорий йилнинг 23 сентябрига қадар давом этади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат органларида "Ёш мутахассисларни танлаш дастури" ишга тушади

Шу мақсадда вазирлик ва идоралар вакиллари учун онлайн семинар ташкил этилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган онлайн семинарда 200 нафардан ортиқ давлат хизматчилари иштирок этди.

Семинарда давлат хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, энг салоҳиятли битирувчиларнинг давлат органларида стажировкасини ташкил этиш, истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш орқали ёшларни давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари раислигида 4 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат органларида стажировка ўтаган қобилиятли битирувчи ёшларни давлат хизматига танлов асосида қабул қилишга қаратилган “Ёш мутахассисларни танлаш дастури”ни эълон қилиш вазифаси белгиланган эди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилги 3-стипендия танлови учун аризалар қабул қилинмоқда
!

Танлов 226 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 34 ўрин, магистратура учун 95 ўрин, докторантура учун 97 ўрин ажратилган.

Танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Онлайн_статистика

⚡️Очиқ мустақил танловлар орқали 39 863 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб 1 миллион 108 мингдан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 21 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасида танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 2 165 тани ташкил этмоқда.

▪️Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 1 108 868 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 39 863 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

▪️Айни пайтда порталда 252 564 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz