Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.7K photos
2.09K videos
14 files
6.95K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.

Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар етакчилари иштирок этади, шунингдек, фахрий меҳмонлар ҳам таклиф этилган.

Самарқанд саммитининг кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари, ШҲТни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ва устувор вазифалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Якунда ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва устувор соҳалардаги минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўпламининг имзоланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Хорижий_стажировка

⚡️Бир гуруҳ давлат хизматчиларидан иборат делегациямиз малака ошириш мақсадида Россия Федерациясига жўнаб кетди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РХХДХА) ҳамкорликда Давлат хизматчиларининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишди.

Унга мувофиқ, Россия Федерациясида ўзбекистонлик давлат хизматчиларининг малака ошириш дастури иш бошлади.

Дастур давомида давлат хизматчиларининг шахсий ва касбий диагностикасини ўтказиш методологияси бўйича амалий машғулотлар ташкил қилинади.

Шунингдек, Россия Федерацияси федерал ҳокимият органлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар, тажриба алмашиш учун амалий семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган даври меҳнат стажига қўшилади

Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат Раиси ўринбосарлигига сайланди

Бу ҳақда Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида

Бугундан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

Саммит олдидан Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cоциал_лифт #Миллий_захира

⚡️"Келажак лидерлари" платформаси — янги авлод захира кадрларни тайёрлаб беришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Ҳудудларимизда

⚡️Сурхондарёда кадрлар бўлинмалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали масъул ходимлари томонидан вилоят бошқарма ва корхоналар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида ZOOM платформаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда дастлаб соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, очиқ танловларни ўтказишда очиқлик, шаффофликка тўлиқ риоя этиш, Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz тизимидан самарали фойдаланиш миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларнинг малака ошириш курсларига иштирокини тизимли таъминлаш юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг таклифлари тингланди.

Мулоқот давомида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️Наманганлик ёш давлат хизматчилари давлатимиз раҳбарининг
янги мақолаларини ўқиб, хулосалари ҳақида фикр билдирди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Саммит доирасидаги учрашувлар бошланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини ўтказмоқда.

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан мамлакатимизга келди

Олий даражадаги Ўзбекистон – Эрон музокаралари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқади. Музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланади.

Иброҳим Раисий Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисида ҳам иштирок этади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️ШҲТнинг Самарқанд саммити ташкилотга янги руҳ бахш этади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов ШҲТ саммити, ташкилотнинг Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун аҳамияти, давлатимизнинг мазкур нуфузли ташкилотга раислиги даврида эришилган натижалар юзасидан муносабат билдирди.

👉 Мақолани ўқиш

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Самарқандда дунё Етакчилари йиғилмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун ташкилотга аъзо мамлакатлар Етакчилари ҳамда Фахрий меҳмонлар келиши давом этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat