Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
10.4K photos
2.03K videos
14 files
6.79K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#2_кун
#LIVE

Давлат фуқаролик хизмати ва бошқарув кадрларига қандай талаблар қўйиляпти
?

Бугун Қорақалпоғистонда сектор раҳбарлари учун ташкил этилган семинар-тренингда асосий эътибор шу мавзуга қаратилди.

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Қорақалпоғистон марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар кадрлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Бугун ҳудуддаги барча сектор раҳбарлари учун тренинглар ташкил этилди.

Интерфаол методларда ўтказилаётган ўқувларда асосий эътибор — “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётда қўллаш масалалари, раҳбарларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш ва шахсий самарадорликни ошириш, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда ўзгаришларни бошқариш кўникмалари, Давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида ҳудудларда секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари таҳлилига қаратилмоқда.

Ўқув ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Бугун дам олиш куни. Давлат фуқаролик хизматчилари оиласи, яқинлари, фарзандлари ёнида бўладиган кун. Улар ҳафтанинг шу кунини кутади ва шу кун учун режалар тузади.

Бунга, аввало раҳбар кадрлар масъул.  Бу, эртанги иш куни, борингки, 5 йил, 10 йилдан кейин ҳам кадрлар самарали ишлаши, ишга хоҳиш ва катта энергия билан келиши, уларнинг саломатлиги, болалар тарбияси учун ҳам муҳим.

Яхши дам олган кадр ҳафта давомида яхши натижа кўрсатади.

@otabek_khasanov
vacancy.argos.uz порталидаги аризангиз ҳолатини ҳамда аризаларингиз рақамини @xabarnoma_robot орқали билиб олинг!
⚡️Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу сарлавҳа остида янги мақоласи эълон қилинди.

Мақолани ўқиш.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
❗️Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклиф бериш мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқанд ШҲТ Саммитига тайёр

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Эксперт_шарҳи

⚡️Малака ошириш — ўзгарувчан шароитларда самарали қарорлар қабул қилиш учун муҳим

....Очиқ айтиш керак, мамлакатимиздаги барча давлат идоралари ва ташкилотлари ўз кадрларини ривожлантириш, уларнинг салоҳиятини кучайтириш ҳақида бирдек қайғурмайди. Давлат органлари ва ташкилотларида ҳар йили кадрларнинг ўртача 20 фоизи малака оширади, бу – раҳбарлар кесимида 1 фоизга, ўринбосарлар бўйича эса 5 фоизга ҳам етмайди.

Атиги 1 фоиз раҳбарларнинг малака оширгани “Топ-раҳбарлар малака ошириши шарт эмас, ижрочи ходимларнинг малака ошириши кифоя қилади”, деган хавотирли тенденция мавжудлигини кўрсатади. Ваҳоланки, соҳалар кесимида ва идоралар миқёсида қарор қабул қиладиган раҳбарларнинг салоҳиятини ошириш — улар фаолияти самарадорлигининг ортишига тўғридан-тўғри таъсир қилиши илғор хориж амалиётида исботланган.

👉 Мақолани тўлиқ ўқиш

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, шунингдек улар меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун шарт-шароитлар яратилганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш якуни бўйича жами 994 та қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ўрганиш маълумотномаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Соғлиқни сақлаш вазирига юборилди.

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида
Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари номига 14 та тақдимнома киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:

▪️27 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди;
▪️ 5 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди;
▪️19 та ҳолатда меҳнат таътилларини бериш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди;
▪️ 301 нафар бошқарув ходимларнинг яқин қариндошлари, иш стажлари ва мутахассисликлари бўйича маълумотлари тўлиқ “ЯММТ” ИДАКга киритилди;
▪️29 та вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилиниб, шундан 6 таси бўйича танлов жараёнлари тўлиқ якунига етказилди.

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 15 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 1 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 14 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

❗️Ўрганиш ишлари бошқа вазирлик ва идораларда ҳам давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги вакансияларнинг 347 тасига иш стажи талаб этилмайди

Бу — давлат фуқаролик хизматига кирмоқчи бўлган ёшларга яхши имконият.

Мазкур вакансияларнинг 182 таси туман даражасидаги ташкилотлар томонидан эълон қилинган.

▪️ Иш стажи талаб этилмайдиган вакансиялар

❗️Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.

Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар етакчилари иштирок этади, шунингдек, фахрий меҳмонлар ҳам таклиф этилган.

Самарқанд саммитининг кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари, ШҲТни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ва устувор вазифалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Якунда ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва устувор соҳалардаги минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўпламининг имзоланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Хорижий_стажировка

⚡️Бир гуруҳ давлат хизматчиларидан иборат делегациямиз малака ошириш мақсадида Россия Федерациясига жўнаб кетди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РХХДХА) ҳамкорликда Давлат хизматчиларининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишди.

Унга мувофиқ, Россия Федерациясида ўзбекистонлик давлат хизматчиларининг малака ошириш дастури иш бошлади.

Дастур давомида давлат хизматчиларининг шахсий ва касбий диагностикасини ўтказиш методологияси бўйича амалий машғулотлар ташкил қилинади.

Шунингдек, Россия Федерацияси федерал ҳокимият органлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар, тажриба алмашиш учун амалий семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган даври меҳнат стажига қўшилади

Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат Раиси ўринбосарлигига сайланди

Бу ҳақда Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида

Бугундан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

Саммит олдидан Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cоциал_лифт #Миллий_захира

⚡️"Келажак лидерлари" платформаси — янги авлод захира кадрларни тайёрлаб беришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Ҳудудларимизда

⚡️Сурхондарёда кадрлар бўлинмалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали масъул ходимлари томонидан вилоят бошқарма ва корхоналар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида ZOOM платформаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда дастлаб соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, очиқ танловларни ўтказишда очиқлик, шаффофликка тўлиқ риоя этиш, Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz тизимидан самарали фойдаланиш миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларнинг малака ошириш курсларига иштирокини тизимли таъминлаш юзасидан муҳим маълумотлар берилди. Иштирокчиларнинг таклифлари тингланди.

Мулоқот давомида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муносабат

⚡️Наманганлик ёш давлат хизматчилари давлатимиз раҳбарининг
янги мақолаларини ўқиб, хулосалари ҳақида фикр билдирди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat