Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🎙🌐Креатив тадбиркорлик таълими: таълим соҳаси бозор эҳтиёжларига қандай жавоб беради?" мавзусида халқаро онлайн вебинар

📌Ўзбекистонда креатив тадбиркорлик таълими ва амалиётини ривожлантиришнинг мавжуд имкониятларини таҳлил этиш, шунингдек бу борада Буюк Британия тажрибасини кенг жорий этиш масалаларини ўрганиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси Британия кенгаши билан ҳамкорликда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика Олий таълим кенгаши иштирокида 2020 йил 9 октябрь куни соат 15:00 да “Креатив тадбиркорлик таълими: таълим соҳаси бозор эҳтиёжларига қандай жавоб беради?” мавзусида халқаро онлайн вебинар ташкил этмоқда.


Вебинарда иштирок этиш учун Жамғарма расмий сайтида www.webinar.eyuf.uz манзили орқали белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш лозим. Вебинар иштирокчилари Zoom платформаси орқали линк билан боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин бўлади https://us02web.zoom.us/j/88160792547

➡️Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=113
​​Академия битирувчилари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида бугун агентликнинг Қашқадарё вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда тингловчилар томонидан академияда олинган назарий билимларни амалиётга жорий этиш, инновацион ютуқлар, илғор хориж тажрибаси асосида самарали иш ташкил этиш, энг муҳими - натижадорликка, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қиладиган ташаббусларни илгари суриш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Хасанов академия битирувчиларининг фаолияти ҳамиша эътиборда эканлигини, улар республиканинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинганлиги ва Давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган турли жабҳалардаги ислоҳотларни жойларда татбиқ этиш, тарғиб этишда фаол бўлишларини таъкидлади.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Channel name was changed to «Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi / rasmiy kanal|АРГОС»
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Ушбу каналда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш учун: https://vacancy.argos.uz

Расмий канал: @argos_uz

Каналга уланишhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Яна икки туман фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳоланиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Пискент ва Оҳангарон туманлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича ZOOM платформаси орқали семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда туман ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини ушбу туманларда жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимликлари томонидан берилган бир қатор саволларга агентлик ходимлари аниқ мисоллар ва фактлар билан жавоб қайтарди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Сурхондарё

​​Таклиф ва тавсиялар амалий ўрганишлардан келиб чиқиб берилмоғи лозим


Сурхондарё вилоятининг Ангор ва Жарқўрғон туманлари ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) мониторинги ўтказилди.

Батафсил:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Сурхондарё

​​“Карьера модели” тамойили асосида лавозимда ўсиш ва келгуси режалар хусусида суҳбат

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Хасанов Сурхондарё вилоятига қилинган хизмат сафари давомида Давлат бошқаруви академиясининг сурхондарёлик битирувчилари билан учрашув ўтказди.

Унда ўқишдан сўнг лавозимларга тайинланиш, “карьера модели” тамойили асосида лавозимда ўсиш ва келгуси режалар хусусида суҳбат ўтказилди.

Бундан ташқари, А.Хасанов Термиз давлат университети ректори билан истиқболли ёш кадрларни танлаш, саралаш ва уларни бўлажак давлат хизматчилари этиб тайёрлаш бўйича келишувларни амалга оширди.

Агентлик раҳбарияти Сурхондарё вилоятига қилинган ташрифдан сўнг, Тошкент вилоятига йўл олди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассисмисиз?

Унда танловга марҳамат!


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда бошқармадаги бўш лавозимни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, Сирдарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармасида мавжуд бўш лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ❗️

✳️ Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учтагача бўш иш ўрни учун ўз номзодини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкин!

📎 Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

📝 Ҳужжатларни топшириш бўйича намуна қўлланма
(https://docdro.id/rvvddvT) илова қилинади.

🗓 Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йил 26 сентябрдан 10 октябрга қадар.

☎️ Мурожаат учун тел.:
67/ 225-06-67
67/ 225-06-31

Энг асосийси танловда республикамизнинг ҳар қандай ҳудудида истиқомат қилаётган жисмоний шахслар иштирок этиш имкониятига эга!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Расмий канал: @argos_uz

Vacancy.argos.uz: @vacancy_argos
​​#Тошкент_вил

Бугунги даврда инсон ресурслари, хусусан кадрлар фаолияти самарадорлигини ошириш, иш жараёнига замонавий услубларни жорий этиш, меҳнат муносабатларида натижага йўналтирилган бошқарув жуда улкан аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг Тошкент вилоятига қилган ташрифи.

Батафсил

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Тошкент_вил

Ҳар қандай ишда самарадорлик энг муҳим омилдир

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Тошкент вилоятига қилинган хизмат сафари давомида Пискент тумани билан бирга, Охангарон туманига ҳам ташриф буюрди.


Батафсил: https://telegra.ph/%D2%B2ar-%D2%9Bandaj-ishda-samaradorlik-ehng-mu%D2%B3im-omildir-09-28

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Тошкент_вил

Миллий кадрлар заҳирасини шакллантиришда академия битирувчилари алоҳида эътиборга олинади

Агентлик раҳбарияти Тошкент вилоятига қилган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузридаги Давлат бошқаруви академиясининг битирувчилари билан учрашиб, уларнинг ўқишдан кейинги хизмат фаолиятлари, “карьера модели” тамойили асосида лавозимда ўсиш ва келгусидаги режалар хусусида суҳбат ўтказди.

Шунингдек, Давлат бошқаруви академиясининг магистратура битирувчиларига миллий кадрлар заҳирасини шакллантиришда алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ва уларнинг лавозим бўйича ўсишларини доимий мониторингини амалга ошириш муҳимлиги қайд этиб ўтилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро

Бухоро вилоятининг бир қатор туман(шаҳар) ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлар бўйича ажойиб видеоролик

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати


@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро

Бухоро вилоятининг бир қатор туман(шаҳар) ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлар бўйича (кичик ҳажмдаги) ажойиб видеоролик

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати


@argos_uz
#Хоразм

📢Марҳамат! Очиқ мустақил танлов ғолиблари билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ мстақил танлов натижаларига кўра,

📌Янгиариқ тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига Бекчанов Анвар Рўзматович тайинланди.

📌Шунингдек, Ҳазорасп туман ҳокимлигидаги мавжуд вакант лавозимларга эълон қилинган танлов натижасига кўра:
📌Ҳазорасп туман ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби лавозимига Хасанов Нодирбек Қобил ўғли;

📌Ҳазорасп туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига Шухратов Сардорбек Шухрат ўғли;

📌Ҳазорасп туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассис лавозимига Ярашов Хошимжон Эргаш ўғли ушбу лавозимга муносиб кўрилди.

Истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш махсус платформа — Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ташкиллаштирилади.

🔎Ҳаммаси очиқ, шаффоф ва адолатли!

Бизнинг олий қадрятлардан бир бу - энг муносиб, билимли ва тажрибали кадрлар давлат хизматига муаммосиз жойлашишини таъминлаш!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Навоий

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Навоий шаҳар, Навбаҳор ва Конимех туманларида сектор раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокими ўринбосарларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳудудий филиал томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz