Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🔴LIVE

⚡️Тошкент вилояти: Кадрлар очиқ танлов орқали ишга қабул қилинмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиалида навбатдаги очиқ танловлар иштирокчилари тест босқичида. Жараён онлайн режимда узатилмоқда.

Айни дамда Мактабгача таълим бошқармаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Қурилиш бош бошқармаси, Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Оққўрғон туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Қуйи чирчиқ туман бўлими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармасидаги вакант лавозимлар учун номзодлар тест топширмоқда.

Ушбу босқич test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг ушбу босқичида 40 та саволга 50 дақиқа вақт берилиб, 100 баллик тизимда баҳоланади.

Тест синови натижаси эса автоматик тарзда номзоднинг шахсий кабинетига юборилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🔴LIVE

⚡️Қорақалпоғистон: Марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари олдида қатор вазифалар турибди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ўтказилган 34-сессиясида Давлатимиз раҳбари ҳудудда ижтимоий масалаларда қатор муаммолар сақланиб қолаётганини танқид қилиб, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари олдига бир қатор вазифалар қўйди.

Ушбу сессияда Президент томонидан белгиланган вазифаларнинг самарали ижро этилишида раҳбар кадрларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус семинар-тренинг дастури ва уни ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

❗️Бугун бошланган ва интерфаол шаклларда ўтказилаётган ўқувларда асосий эътибор:

▪️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётда қўллаш масалалари;

▪️раҳбарларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш ва шахсий самарадорликни ошириш, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда ўзгаришларни бошқариш кўникмалари;

▪️Давлат раҳбари топшириқлари асосида ҳудудларда секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари таҳлили;

▪️бугунги кунда замонавий раҳбар фазилатлари ҳамда уларга қўйилган талаблар;

▪️Жамоада самарали ишлаш каби муҳим йўналишларга қаратилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Владимир Норов Ташқи ишлар вазири лавозимига маъқулланди

Бугун
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Номзод
vacancy.argos.uz платформаси ҳақида...

Дилафрўз Эшонхўжаева: Очиқ танлов орқали ишга киряпман. Жараёнлар айтилганидек, очиқ ва шаффоф ўтмоқда

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

Айни дамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиалида Қуйи Чирчиқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари вакант лавозими учун эълон қилинган танловнинг суҳбат босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу лавозим учун 6 нафар номзод онлайн тарзда ҳужжат топширган.


Суҳбат Комиссияси номзоднинг соҳавий билимларини синовдан ўтказмоқда. Суҳбат саволлари инсон омили аралашмайдиган махсус тизим (Рандом дастури) орқали тақдим қилинмоқда.

Суҳбатни онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Жараённи Агентлик Ахборот хизмати вакиллари ҳамда ОАВ ҳам бевосита кузатмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE

⚡️Кадрларни очиқ танлов орқали саралаб бериш
платформаси кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассисларнинг ишини енгиллаштирдими?

Бу борада уларнинг фикрларига қизиқдик...☝️

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Cавол_беринг

❗️Савол: Давлат фуқаролик хизматчисининг KPI кўрсаткичлари қандай мезонлар асосида белгиланади ва уларни ким баҳолайди?

Жавоб: Қонунинг 36-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Давлат органи давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш услубиятига мувофиқ фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз ички тартибини белгилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ислоҳотларнинг натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади

«Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони имзоланди.

Фармон билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

Ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ягона ғоя ва стратегия остида бирлаштириш, улар охиригача етказилишини назорат қилиш, хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида жамият ривожи ва халқ манфаати учун зарур бўлган ислоҳотларни ишлаб чиқиш, мавжудларини экспертизадан ўтказиш кабилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.

Президент раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши ташкил этилди.

🗓 2022 йил 1 октябрдан:

▫️соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш, уларни мувофиқлаштириш ҳамда натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади;

▫️соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Шухрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#малака_ошириш

Умидбек Аллабергенов, Тўрткўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#2_кун
#LIVE

Давлат фуқаролик хизмати ва бошқарув кадрларига қандай талаблар қўйиляпти
?

Бугун Қорақалпоғистонда сектор раҳбарлари учун ташкил этилган семинар-тренингда асосий эътибор шу мавзуга қаратилди.

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Қорақалпоғистон марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар кадрлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Бугун ҳудуддаги барча сектор раҳбарлари учун тренинглар ташкил этилди.

Интерфаол методларда ўтказилаётган ўқувларда асосий эътибор — “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётда қўллаш масалалари, раҳбарларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш ва шахсий самарадорликни ошириш, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда ўзгаришларни бошқариш кўникмалари, Давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида ҳудудларда секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари таҳлилига қаратилмоқда.

Ўқув ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Бугун дам олиш куни. Давлат фуқаролик хизматчилари оиласи, яқинлари, фарзандлари ёнида бўладиган кун. Улар ҳафтанинг шу кунини кутади ва шу кун учун режалар тузади.

Бунга, аввало раҳбар кадрлар масъул.  Бу, эртанги иш куни, борингки, 5 йил, 10 йилдан кейин ҳам кадрлар самарали ишлаши, ишга хоҳиш ва катта энергия билан келиши, уларнинг саломатлиги, болалар тарбияси учун ҳам муҳим.

Яхши дам олган кадр ҳафта давомида яхши натижа кўрсатади.

@otabek_khasanov